Daryo — LIVE
67.6K subscribers
49.7K photos
11.5K videos
66 files
45.5K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — https://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
❗️Ўзбекистонда йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.
Ҳозирги ҳолатда баъзи корхоналарнинг солиқ тушадиган базаси камайиши табиий. Лекин бу камомад нима ҳисобидан қопланиши бўйича мутасаддиларда кундалик таҳлил ва сўров бўлиши шарт — Шавкат Мирзиёев.
⚡️Карантиндаги фарзандларига қараётган ота-оналарни ишдан бўшатишга мутлақо йўл қўйилмайди. Уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси юз фоиз тўлаб берилади.

Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари фаолияти тўхтаб турган даврда тарбияланувчилар ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишнинг йиллик режасидан қатъи назар йиллик меҳнат таътили тақдим этилади.
Бош вазир раҳбарлигида Инқирозга қарши республика комиссияси тузилиши белгиланди. Ушбу комиссия 22 мартдан бошлаб икки ой давомида ҳар бир туман ва шаҳарда коронавирусга қарши курашиш, саноат, хизмат кўрсатиш, савдо, транспорт, логистика ва бошқа корхоналарни барқарор ишлатиш масалаларини ҳал қилиб боради.
❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасига бозорлардаги нарх-навонинг ўзгаришини кузатиб бориб, мавжуд захирадан қўшимча маҳсулотларини савдога чиқариш бўйича топшириқ берилди.
Шерзод Асадов Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
❗️Россияда коронавирусга чалинган 4 бемор соғайиб, касалхонадан уйга жавоб берилган.
Дональд Трамп АҚШ коронавирус инфекциясига қарши гидроксихлорохин дори воситасини синовдан ўтказаётганини маълум қилди.
Давлат солиқ қўмитаси коронавирус сабаб нархларнинг сунъий оширилгани юзасидан 1600 дан зиёд шикоятлар келиб тушганини маълум қилди — https://dy.uz/aqMa1
Ўзбекистонда каннабис етиштиришга нима учун рухсат берилганига аниқлик киритилди — https://dy.uz/WaRYm
❗️Ўзбекистон коронавирус сабаб 20 мартдан бошлаб халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали​ йўловчи ташишни 40 кунга тўхтататди.
#Иқлим. Бугун Наврўз арафасида юртимизда ёғингарчилик кузатиладими?

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Юнусобод метроси 20 март куни ҳам «янги қурилган бекатларни фойдаланишга топшириш билан боғлиқ техник ишлар сабабли» вақтинча ёпилди. Қачон очилиши номаълум.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси коронавирус даф бўлиши учун тавсия қилинган дуолар ва амалларни эълон қилди.
Жума намозини уйда адо этиш мумкинми? Ўзбекистон Мусулмонлари идораси изоҳ берди — https://dy.uz/nDxg4
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 33 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

«Коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган», — дейилади вазирлик ахборотида, бироқ янги беморлар касаллангани аввал аниқланганлардан кимларнинг яқинлари экани маълум қилинмаган.

Шунингдек, хориждан келган яна бир нафар фуқарода ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида бу фуқаро қачон, қаердан келганига, у билан бирга неча нафар йўловчи бўлганига аниқлик киритилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан қўшимча қилишларича, «инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда».
❗️Коронавирус ҳақида маълумот берувчи ўзбек тилидаги сайт ишга тушди — https://dy.uz/A58m4
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент—Нурафшон автомобиль йўлининг 22-километрида 19 март куни Damas автомобили ёниб кетди.

«Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси салони ва техник қисмлари ёниб кетган. Ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда», — дейилади ИИВ ЙҲХБ хабарида.
⚡️Актриса Ойбарчин Бакирова вафот этди. У 70 ёшда эди
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк беморлар соғаймоқда, улар ўзларини яхши ҳис этмоқда — https://dy.uz/Ta8oB
Daryo — LIVE
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк беморлар соғаймоқда, улар ўзларини яхши ҳис этмоқда — https://dy.uz/Ta8oB
Исириқ коронавирусга қарши тўғридан-тўғри ёрдам бермайди, лекин фойдали жиҳатлари кўп. Исириқ нафас йўлларини тозалайди ва одамда аксиришни келтириб чиқаради. Аксирганда нафас йўлларида туриб қолган турли чанглар ташқарига чиқиб кетади — Баҳром Алматов.