Daryo — LIVE
63.9K subscribers
55.8K photos
13.8K videos
72 files
49.9K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — https://daryo.uz/uz/p/reklama-zojlastiris
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Download Telegram
⚡️Россияда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 253 кишига етди.
⚡️Қашқадарёда сомсахона портлади, етти киши куйган — https://dy.uz/8Bj5H
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров: «Бугун қариндошга яхшилик қилиш — уларнинг олдига бормаслик бўлади».
21 мартдан эътиборан барча ҳудудларда фаолият юритаётган кўнгил очар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, чойхона, ошхона (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно) караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари ва компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилади.
23 мартдан бошлаб “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ мамлакат фуқароларини соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.
#Иқлим. Наврўз айёмида юртимизда ёғингарчилик кузатилади.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️«Яратганнинг ўзи ҳаммамизни паноҳида асрасин!». Президент Мирзиёевнинг Наврўз табрикномаси.

Батафсил — https://dy.uz/YION5
⚡️Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 37 нафарга етди — https://dy.uz/YHZZc
ЎзМТРК «доставка» хизматлари рекламасини бепул деб эълон қилди.

Батафсил — https://dy.uz/HAzEw
Паркентда коронавирус карантинидан қочган шахс ушланди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Батафсил — https://dy.uz/cPYsm
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 41 нафарга етди — https://dy.uz/ykRKq
❗️Қашқадарёда коронавирус карантинидан қочмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди — https://dy.uz/Jggoy
Ўзбекистонликларга мурожаат: «Коронавирусга қарши карантин қоидаларига риоя қилинг!».

Батафсил — https://dy.uz/nS1zW
«ЙПХ инспекторларида вирус юқтириб олиш эҳтимоли юқори»

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус комиссия мурожаатида вирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар жамоат жойларига иложи борича чиқмаслиги, ўз ҳаракатланишини кескин чеклаши ва умуман олганда жамиятда одамлар орасида масофа сақлаши зарурлиги айтилганди. Шундан сўнг «Дарё»га эри ЙПХ инспектори бўлиб ишлайдиган Қўқонда яшовчи аёлдан мурожаат келиб тушди:

«Турмуш ўртоғим ДАН ходими. Сизга бу маълумотни ёзаётган вақтимда турмуш ўртоғим ишлаётган жой командирлари ‘01 ушламасанг кетмайсан’, деб ҳайдовчиларнинг оғзиларини бирма-бир ҳидлатмокда. Бунинг тўғри ёки нотўғрилигини ҳайдовчилардан суриштирса бўлади. Вирусдан ҳимояланиш ўрнига юқтириб олиш эҳтимоли юқори. Мен ҳар бир ходимнинг оила аъзолари, болалари борлигини кимга эслатишни билмай сизларга мурожаат қилмоқдаман. Бу тўғримикан? Ахир кичик ходим ҳам одам-ку».

@daryo_live
⚡️22 мартдан Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти ҳаракати вақтинча тўхтатиладиhttps://dy.uz/ZIRXQ
Daryo — LIVE
❗️Қашқадарёда коронавирус карантинидан қочмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди — https://dy.uz/Jggoy
Жанубий Кореядан 16 март куни қайтган фуқаро Самарқандда 14 кунлик карантинга жойлаштирилган, бироқ карантиннинг бешинчи куни шифохонадан қочиб кетган. Фуқаро Деновдаги уйидан топилган ва ҳозирда қамоққа олинган — https://dy.uz/TRbL8
❗️Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев барча такси эгаларидан йўл ҳақини ошириб юбормасдан, мўътадил ушлаб туришни сўрадиhttps://dy.uz/Y5Z6K

22-мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида автобуслар, «маршрутка»лар ва метро фаолияти вақтинча тўхтатилади. Фақат қонуний, дезинфекция қилинган таксиялар фаолиятига рухсат берилади.
Daryo — LIVE pinned «❗️Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев барча такси эгаларидан йўл ҳақини ошириб юбормасдан, мўътадил ушлаб туришни сўради — https://dy.uz/Y5Z6K 22-мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида автобуслар, «маршрутка»лар ва метро фаолияти вақтинча тўхтатилади. Фақат…»
Ўзбекистон расмийлари аҳолини масофа сақлашга чақирмоқдаhttps://dy.uz/i9VxA

«Вирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар жамоат жойларига иложи борича чиқмаслиги, ўз ҳаракатланишини кескин чеклаши ва умуман олганда жамиятда одамлар орасида масофа сақлаши зарур», — дейилади мурожаатда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов: «Ҳурматли фуқаролар, заруратсиз кўчага чиқманг. Ортиқча ҳиссиётларга берилиб, турли миш-мишларга ишонманг, ўзингиз ҳам асоссиз уйдирмаларни тарқатманг».