O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.4K subscribers
35.2K photos
6.57K videos
80 files
12.5K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
#bu_qiziq

Биринчи божхона пости қадимги Палмирада жойлашган деб ҳисоблашади. Бу ердан археологлар олиб кириш ва олиб чиқишда солиққа солинадиган товарларнинг рўйхати ўйиб ёзилган катта тош топишган. Ўша пайт ҳам "растаможка" бўлган экан-да!🤔


Каналга қўшилиш
#bu_qiziq

Колорадо штатида яшовчи Кристал Тэдлок Франциядан уйига қайтаётганида божхонада уни ёқимсиз "сюрприз" кутиб турарди. Унинг юклари текширилаётганда сумкаси ичидан самолёт бортида олинган олма чиқиб қолади ва бу олма унга 500 АҚШ долларига "тушади". Битта олмага шунчами, дерсиз. Лекин АҚШ қонунчилиги бўйича меваларни декларацияламасдан олиб кириш мумкин эмас экан. Албатта, буни ақлга сиғдириш қийин, лекин нима бўлганда ҳам у қонунни бузган. Агар бизда ҳам қонунлар шундай ишлаганида борми!!!😳😱

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq

Апполон 11 ҳаво кемасида Ойга учган фазогирлар Ерга қайтишаётганларида божхонадан ўтишларига тўғри келган. Чунки, божхона ходимлари ҳаво кемасининг бортидаги Ойдан олиб келинаётган тошларни декларация қилишган.
Ҳа, божхоначиларнинг рухсатисиз нафақат чегарадан пашша учиб ўтолмайди, ҳатто, осмондан тош ҳам тушолмайди!!!🇸🇱👮🇸🇱

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq

Apple компаниясининг ташкилотчиларидан бири Стив Возняк АҚШга қайтаётганида божхона назоратидан ўтади ва джойстик ташиш учун ушланади. Чунки, джойстик (ингл. “joystick”🎮) сўзи “лаззат таёғи” маъносини англатган ва божхоначилар бу “фақат ўсмирлар учун” туркумига кирадиган товар деб ўйлаб Стивга жарима солишган.
Аттанг, божхоначиларнинг зийраклиги ҳар доим ҳам тўғри чиқавермас экан!!!😳

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq

1985 йил Перу божхоначилари Эквадордан келаётган асал партиясини тўхтатиб қолишади. Текширишлар натижасида асал таркибида кокаин моддаси борлиги аниқланади. Бу одамлар томонидан эмас, балки коки даласи устидан учиб асал йиғган асаларилар томонидан қўшилган экан. Асалнинг келиб чиқиши “табиий” бўлишига қарамасдан, асал ушлаб қолинади.
Бир чимдим заҳар бир хум асални бузади, деганлари шунга айтилса карак-да.🍯🐝

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq

Ўрта асрларда Чехияда аҳоли яшаш пункти шаҳар даражасига эга бўлиши учун ўзининг суди, пивохонаси ва, албатта, божхонаси бўлиши керак экан.
Албатта-да, божхонасиз давлат давлатми?!☺️

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq

Рус тилидаги “таможня” сўзи туркий тилларга мансуб “тамға”, “тамғачи” сўзларидан келиб чиққан. Чунки, Қадимги аждодларимиз божхона ходимларига нисбатан “тамғачи”, “тамған-тархон” каби атамаларни қўллаганлар.
Бугунги кунда ҳам божхоначиларни "тамғачи" дейишса, ғалати эшитилса керак-а!🤔

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq
#dunyo_bojxona_taqiqlari

Агар Сизнинг “швейцар” соатларингиз Швейцариядан бошқа жойда сотиб олинган бўлса, уларни уйда қолдирганингиз маъқул. 2008 йилдан бошлаб Швейцарияда шундай қонун амалдаки, унга биноан Швейцариядан бошқа жойда сотиб олинган швейцар соатлари олиб қўйилади ва йўқ қилинади.
Санкциялар: агар соатингиз битта бўлса, олиб қўйилиб мусодара қилинади; агар бир қанча бўладиган бўлса, ноқонуний тижорат ва бренд номини тушуриш билан шуғилланиш ёки шуғулланмаслигингизга ойдинлик киритилгунча қамоқда сақланасиз.

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq
#dunyo_bojxona_taqiqlari

Кения: полиэтилен пакетлар.
Туристлар орасида машҳур Африка давлатларидан бўлган Кенияда 2017 йилдан бошлаб полиэтилен пакетларни олиб кириш ва ишлатишни тақиқлайдиган қонун кучга кирди (2019 йил 1 январдан бошлаб бизда ҳам шунга ўхшаш қонун-ҳужжат кучга киради).
Санкциялар: Кенияда бу ҳолат учун 19 000 $ дан 38 000 $ гача жарима ёки тўрт йил озодликдан маҳрум қилиш жорий қилинган.

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq
#dunyo_bojxona_taqiqlari

Ямайка: кофе
Кофе Ямайкда асосий ичимлик ва миллий ғурур ҳисобланади. Улар ўзларининг кофеларини энг яхши кофе ва туристлар уни четдан олиб келишлари шарт эмас деб ҳисоблашади. Шунинг учун, уни олиб киришни тақиқлаб қўйишган.
Санкциялар: юклар мусодара қилиниб, жаримага ҳам тортилишлари мумкин.

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq
#dunyo_bojxona_taqiqlari

Шимолий Корея: уяли телефонлар.
Ҳалигача Шимолий Кореяда қатъий тартиб сақланиб қолганки, у ерга ташриф буюриш учун агентлик орқали йўлланма олишингиз керак ва йўл бўйи гид ҳамроҳлигида юришга мажбурсиз. Ҳамма уяли телефонлар, гаджетлар, GPS-қурилмаларни декларацияланиши ва рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Санкциялар: декларациялашни унутганлар “қора рўйхат”га жойлаштирилади ва бошқа Шимолий Кореяга келишларига йўл қўйилмайди.

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq
#dunyo_bojxona_taqiqlari

Сингапур: сақич.
Сингапур қатъий тақиқлар юрти деб аталади. Агар Сиз сақичингиз тиббиёт мақсадлари учун эканлигини исботлаб бермасангиз, уни божхонадан олиб ўта олмайсиз. Сақични ҳеч қаедан топа олмайсиз, фақатгина давлат дорихоналарида рецепт бўйича олишингиз мумкин.
Санкциялар: сақични олиб киришга уринган турист 10 минг сингапур долларидан айрилади ва 1 йил озодликдан маҳрум бўлади.

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq

"Тариф" сўзи Гибралтар бўғозига яқин бўлган Тариф шаҳри билан боғлиқ бўлиб, араблар ҳокимлиги даврида бу бўғоз орқали ўтганлардан йиғим ундирилиши натижасида келиб чиққан. Кейинчалик эса бошқа давлатларда ҳам йиғимларнинг жадвали тузила бошланди ва тариф сўзи умумий фойдаланила бошланди.

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq
Бугун республикамизнинг катта экранларида Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон” бадиий фильми премьераси бўлиб ўтмоқда.
Қизиғи шундаки, фильм қаҳрамонларидан бири учун “актёр” Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидан танлаб олинган.
Актёр сўзини қўштирноқ ичида ёзганимизга ҳайрон қолманг. Чунки, фильмда божхона ходимларининг тўрт оёқли "ёрдамчи"си бўлмиш, суратдаги “Челси” лақабли немис овчаркаси ҳам бош қаҳрамонлардан бирининг хизмат ити сифатида роль ўйнади. Мана шунака гаплар! Каналга қўшилиш
#bu_qiziq

МДҲ давлатларида божхона ходимларининг касб байрамлари:

26 январь
- Ўзбекистон Р.🇺🇿
25 октябрь - Россия Ф.🇷🇺
12 декабрь - Қозоғистон Р.🇰🇿
22 январь - Тожикистон Р.🇹🇯
31 декабрь - Қирғизистон Р.🇰🇬
4 ноябрь - Туркманистон Р.🇹🇲
20 сентябрь - Белорусия Р.🇧🇾
4 сентябрь - Молдовия Р.🇲🇩
30 январь - Озорбайжон Р. 🇦🇿

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq

Тариқат арбоби ва мутасаввуф шоир Сўфи Оллоёр Бухоро хони Абдулазизхон томонидан бож маҳкамасига тўра этиб тайинланган. Тарихдан ҳам божхоначи касбига ҳалол инсонларни тайинлашган экан. Албатта, бу бугуннинг ҳам талаби!👆

Каналга қўшилиш
#bu_qiziq
#fototarix

Тошкентда илк божхона пости ташкил этилишига 1956 йил ноябрь ойида Мельбурнда старт олган XVI ёзги Олимпиада ўйинлари сабаб бўлганини кўпчилик билмаса керак.

Ўшанда илк бор Тошкент аэропортидан Австралияга халқаро рейс амалга оширилади ва Термиз божхонасида хизмат олиб бораётган бир гуруҳ божхона ходимлари пойтахт аэропортига келиб, олимпиадага йўл олган собиқ Иттифоқ спортчиларини божхона назоратидан ўтказишади.

Дарвоқе, ўшанда олимпиадага собиқ Иттифоқ таркибидаги 11 та республикадан 283 нафар спортчи йўл олган эди.

Халқаро авиаалоқаларнинг кенгайиши Тошкент аэропортида божхона ходимларининг доимий фаолиятини тақозо этгач, 1958 йилда Термиз божхонасига бўйсунувчи Тошкент божхона пости ташкил қилинади. Постда 3 нафар божхона ходими хизмат олиб боради.

1959 йилнинг 14 апрелига келиб мазкур божхона пости алоҳида тузилма сифатида Тошкент божхонасига айлантирилган.

Демак, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида илк бор божхоначилар хизмат кўрсата бошлаганига 68 йил тўлмоқда.
#bu_qiziq
#fototarix

“Фототарих” рукнимизда бу гал собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистонда божхона тизимига ишга қабул қилинган илк маҳаллий аёл кадр - Малика Қорёғдиева фаолиятидан тарихий фотосуратларни улашмоқдамиз.

1984 йил. “Термиз дарё порти” божхона пости. Божхона хизмати катта лейтенанти Малика Қорёғдиева ҳамкасби билан ўша вақтларда хорижда таҳсил олаётган ва транзит тарзида ўтаётган афғон талабасига тегишли уй-рўзғор юкларини божхона кўригидан ўтказиш давомида буюмлар орасида йирик миқдордаги ўқ-дорилар яширилганлигини фош қилган.

Божхона фахрийси Малика Қорёғдиева ҳозирда Термиз шаҳрида истиқомат қилади.
#bu_qiziq
#fototarix

Камарга илинган тилла соатлар, пайпоқ ичига яширилган валюта, пойабзал ичидаги тилла тангалар...

“Фототарих” рукнимизда бу гал ҳам ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган эксклюзив фотосуратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Турли товар-моддий бойликларни, жумладан тилла ва валюталарни божхона назоратидан яширинча олиб ўтиш учун ҳуқуқбузарлар ҳар хил найранг ва усулларни қўллашади.

Лекин, бу “топқирлик”ларини илгари бошқалар такрорлаган бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди.

Эътиборингизга бундан 63 йил аввал Тошкент аэропортида божхона ходимлари томонидан аниқланган божхона қонунбузилишлари акс этган тарихий фотосуратларни тақдим қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, 1961 йилда Тошкент аэропортидан Индонезия, Ҳиндистон, Бирма ва Афғонистонга парвозлар амалга оширилган.
#bu_qiziq
#kun_tarixi

Бугун 5 декабрь санасида дунё бўйлаб “Халқаро турк қаҳваси куни” кенг нишонланмоқда.

Мазкур сана 2013 йилда ушбу маҳсулот ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилгани муносабати билан таъсис этилган.

Турк маданиятининг ажойиб қисми бўлган туркча қаҳва Ўзбекистонда ҳам севиб истеъмол қилинади.

Аҳамият беринг, республикамиз божхоначилари 2024 йилнинг 11 ойи давомида Туркиядан Ўзбекистонга келтирилган қиймати 854 минг АҚШ долларидан зиёд бўлган салкам 115 тонна қаҳвани “импорт” божхона режимига расмийлаштиришган.

Жорий йилда Туркиядан келтирилган қаҳва миқдори ўтган йилга нисбатан 1,3 баробарга кўпайган.