#bojxona_PR #kitobyarmarka
Китоб – барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақл-идрокнинг илму-донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир.
Амир Темур
Божхона органларида ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва яқинлашиб келаётган янги йил байрами муносабати билан Давлат божхона қўмитасида китоб ярмаркаси ташкил қилинди.
"Ўзбекистон" нашриёт матбаа ижод уйи ҳамда “Аsaxiy books” билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур ярмаркада божхоначилар ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир дурдоналаридан харид қилишга муяссар бўлишди.
Мазкур ярмаркада божхона ходимлари томонидан бадиий ва илмий асарлар кўплаб харид қилинди. Ярмаркада болажонлар учун олиб келинган ранг-баранг китобларнинг кўплиги божхоначилар учун айни муддао бўлди – қишнинг қировли кунларида таътилда уйда ўтирган болажонлар учун китобдан бошқа яна қандай ажойиб совға бўлиши мумкин?!
Бу каби китоб ярмаркаларининг мунтазам ташкил этилиши божхона ходимлари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

#bojxona_PR
#tezkor_xabarlar
Божхоначилар қиймати 1 млрд. сўмдан зиёд бўлган товарларнинг ҳужжатларда кодлари ўзгартирилганини аниқлашди.
Хориждан келтириладиган товарларнинг божхона тўловлари тўғри ва тўлиқ ундирилишида товар кодини тўғри белгилаш муҳим аҳамият касб этади.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан юк автотранспорт воситасида келтирилган товарлар Хавфларни бошқариш тизимида қизил йўлакка тушгани боис божхона кўригидан ўтказилди.
Қиймати 1 млрд. 33 млн. сўмлик товарларни юк эгаси ҳужжатларда нур таратувчи пешлавҳа сифатида кўрсатган бўлса-да, аслида товар ҳаракатланувчи матнларни ифодалувчи электрон қурилма ҳисобланади.
Яъни ушбу товарлар ўртасида бир қарашда яққол фарқ кузатилмаса-да, аслида ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасида бошқа бошқа кодлар билан таснифланади.
Товар коди тўғри белгиланганида, давлат бюджетига 95 млн. сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилган бўлар эди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

#bojxona_PR #tezkor_xabarlar
Божхоначилар 2 млрд. сўмлик товарларни юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишни фош этишди
Товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан мамлакатимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости орқали “Volvo” русумли юк автотранспорт воситасида юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинаётган юклар назоратдан ўтказилди.
Ташкилотнинг ишончли вакили ҳамда холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 2 млрд. сўмлик 355 дона “'электровелосипед” ҳамда 90 дона “мотоцикл учун аккумулятор” товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Сурхондарёда соф оғирлиги 64,12 грамм гиёҳвандлик воситасини юртимизга олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситасининг навбатдаги ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
“Гулбаҳор” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хорижий мамлакат фуқароси А.З.нинг юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унинг қўл сумкасида 1 дона полиэтилен ўрамда ўзига хос ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда мавжудлиги аниқланди.
Шундан сўнг, ушбу модда экспертизадан ўтказилганда, у гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи соф оғирлиги 64,12 грамм бўлган “кўкнор сомони” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой” техник идора божхона постига юртимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 1,5 млрд. сўмлик 5 турдаги 12,5 тонна соч тўғноғичлари борлиги аниқланди.
Шунингдек, “Чуқурсой” ТИФ божхона постида аниқланган навбатдаги ҳолатда эса, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларга асосан автотранспорт эҳтиёт қисмлари товарлари божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, божхона юк декларациясида автомобиль учун мўлжалланган ён ойналар 312 дона кўрсатилган бўлсада, аслида умумий қиймати 1 млрд. 76 млн. сўмлик 2392 дона эканлиги аниқланди.