#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-41 сон Фармони билан тасдиқланган божхона божининг ноль ставкалари қўлланиладиган товарларнинг имтиёз муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

0105-товар позициясида кўрсатилган янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар (ТИФ ТН коди 0207) ва кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини (ТИФТН коди 1512) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкасини қўллаш 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-104 сон қарори 2-иловасида келтирилган товарлар ҳамда телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан телекоммуникация инфратузилмасини жорий этиш лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат бўйича олиб кириладиган технологик ускуналар, материаллар, дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмларини божхона божидан озод этишга қаратилган имтиёзлар 2030 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104) олиб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентларининг Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдам сифатида юборилаётган товарларини божхона чегараси орқали олиб ўтишда, заруратга кўра Ташқи ишлар вазирлигининг тасдиғи асосида, божхона йиғимларини тўлашдан озод этилади.
Гуманитар юкларнинг хусусияти божхона органлари томонидан товар йўл юк ҳужжатлари ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан тақдим этилган хат асосида тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали майда шохли молнинг ярим тайёр чармини (ТИФ ТН бўйича 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда 2025 йил 1 январга қадар йиғим ундирилмаслигига доир норма чиқариб ташланди.

2024 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” ПФ-228 сон Фармони қабул қилинди.
Фармонга биноан экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш ҳаражатларини компенсация қилиш амалиётини бекор қилиш назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 25 апрелдаги ПФ-115-сон Фармонининг 6-банди ўз кучини йўқотди.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндилар, айрим турдаги хавфли маҳсулот ва кимёвий моддалар муомаласи билан боғлиқ назоратни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (916-сон, 30.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
▪️Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати;
▪️Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа турғун органик ифлослантирувчи моддалар рўйхати;
▪️Импорт-экспорт қилиниши давлат томонидан тартибга солинадиган ва мажбурий экологик сертификатлаштириш лозим бўлган хавфли маҳсулотлар ҳамда чиқиндилар рўйхати.
📜 Ўзбекистон ҳудудига белгиланган чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун олиб кирувчилар қуйидагиларга эга бўлиши шарт:
🔹чиқиндиларни мустақил равишда тўлиқ утилизация қиладиган, қайта ишлайдиган ёки улардан такрорий фойдаланадиган импорт қилувчилар – чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш ёки такрорий фойдаланиш жараёнларининг атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига;
🔹чиқиндиларни мустақил равишда тўлиқ утилизация қилиши, қайта ишлаш ёки улардан такрорий фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган импорт қилувчилар – мазкур чиқиндиларни топшириш ёки реализация қилиш юзасидан чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахслар билан тузилган шартномага.
📌 Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (44-сон, 29.01.2025 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга кўра, “Электрон навбат” автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.
📌 Бунда хизматдан фойдаланиш учун ваколатли шахс Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки навбатларни бошқариш тизими жорий этилган кутиш зоналарида навбат олиши мумкин.
🚫 Автотранспорт воситаси навбатларни бошқариш тизимида белгиланган вақтда етиб келмаганда, олинган электрон навбат ўз кучини йўқотади.
☑️ Шунингдек, қарорга кўра, “Жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланишида “Fast-track” хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
📝 Унга кўра, хизматдан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ёки юридик шахснинг вакили Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ёки электрон тўлов тизимлари орқали ҳаракатланишдан олдин электрон ёки ўтказиш пунктига ҳаракатланиш чоғида оғзаки равишда мурожаат қилади.
🔍 Хизматдан фойдаланадиган шахслар ҳамда уларнинг қўл юки ва багажлари назорати ушбу хизмат учун ажратилган алоҳида жойларда давлат назорати органлари томонидан навбатсиз амалга оширилади, мазкур хизматдан фойдаланаётган жисмоний шахслар навбати бундан мустасно.
📜 Хизматдан фойдаланганлик учун тўлов 18 ёшга тўлган ҳар бир жисмоний шахс учун навбат олинадиган кундаги БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Давлат чегарасида жисмоний шахсларнинг ҳаракатланиш жараёнлари янада соддалаштирилади

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-136-сон, 08.04.2025 й.) қабул қилинди.
🔰Қарорга кўра, 2025–2026 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔸2025 йилда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини жами 3,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
🔸2025 йил якунигача 8 та давлатга янги 30 турдаги маҳсулотлар экспорти учун фитосанитария рухсатномаларини олиш;
🔸истиқболли бозорларга 2025 йилда 442 миллион АҚШ доллари, 2026 йилда 575 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини таъминлаш;
🔸2025 йилда ҳудудларда жами 2,1 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотлари учун қадоқлар ишлаб чиқариш бўйича 40,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.
☑️2028 йил 1 январгача мева-сабзавот маҳсулотларини замонавий қадоқларда реализацияга чиқарадиган ҳамда қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади:
▪️ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;
▪️замонавий қадоқланган мева-сабзавот маҳсулотларини солиқ даврида реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этганда;
✅2027 йил 1 апрелгача дуккакли маҳсулотларни экиш, йиғиб олиш ва саралаш ускуналари импорти учун божхона божининг 1 фоизлик ставкаси қўлланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Манба: ПҚ-122-сон, 25.03.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражаларига кўра божхона назорати шакллари қўлланади
Манба: ПҚ-122-сон, 25.03.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Манба: ПФ-57-сон, 25.03.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Божхона органлари фаолияти самарадорлиги оширилади
Манба: ПФ-57-сон, 25.03.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-67-сон, 18.04.2025 й.) қабул қилинди.
🔰Фармонга кўра, ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔸олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби 1994 йилдаги Тарифлар ва савдо бўйича Генерал келишув (GATT) ва 1994 йилдаги мазкур келишувнинг VII-моддасини қўллаш тўғрисидаги Келишувда белгиланган умумий тамойил ва қоидаларга тўлиқ мувофиқ келтирилади;
🔸товарларнинг божхона қийматини аниқлашда имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартиблари, жумладан, муайян аниқлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди.
📝Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, уларга мувофиқлик тўғрисидаги декларация расмийлаштириш тартиби жорий этилади.
✔️2025 йил 1 майдан бошлаб мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади ҳамда уларни шакллантириш ва ҳисобга олиш Техник тартибга солиш ахборот тизими (ТРИС) орқали амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Ички бозорда рақобат муҳити ривожлантирилади

🔰Фармонга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда:
▪️2025 йил 1 августдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун
техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади ҳамда Қўмита томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади.
❇️Санитар, фитосанитар ва ветеринария назорати соҳасидаги қуйидаги тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди, жумладан:
▪️маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария ва эпидемиология хизматларининг лабораториялари натижаларига асосан санитария-эпидемиологик хулоса олиш орқали сертификатлаш;
▪️барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар овқатлари, терапевтик ва профилактик овқатланиш учун парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари ва янги рецептлар ёки янги технология асосида яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун барча техник ҳужжатларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш;
▪️ўсимлик маҳсулотлари, мато, ипак, чарм, ўйинчоқлар, спорт инвентари ва бошқалар учун ветеринария сертификатини олиш.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Айрим тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди

📝Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.
✔️20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.
📃Шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтаришда ушбу фаолиятдан олинган даромад товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этиши зарурлиги белгиланди.
📋Бундан ташқари, саноат корхоналарининг автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан жиҳозлаш мажбурияти муддати қуйидагича узайтирилди:
🔸I тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 январгача;
🔸II тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 июлгача.
💸2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Айрим тадбиркорларга солиқ маъмурчилигида енгилликлар берилади

“Янги Ўзбекистон” университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-151-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.
❇️Қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹энг иқтидорли ёшлар ва юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчиларнинг илмий мактабларини шакллантириш;
🔹халқаро стандартлар ва илғор тажриба асосида тиббиёт соҳасида таълим, амалиёт ҳамда илмий тадқиқот фаолияти уйғунлигини таъминлаш, соҳа учун рақобатбардош ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш.
📋Университет ҳузурида Илғор билим ва тажрибалар трансфери маркази ташкил этилади.
✔️2025/2026 ўқув йилидан Университетнинг магистратура мутахассисликлари талабаларига Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан таълимнинг бакалавриaт босқичига жорий қилинган давлат грантини ажратиш тартиби жорий этилади.
📝2027 йил 1 декабргача Университет учун олиб келинадиган ва муқобили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилма, дастурий ва техник воситалар, бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (ҚҚС, акциз солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ “Янги Ўзбекистон” университети фаолияти янада
такомиллаштирилади

Фармон (ПФ-74-сон, 30.04.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰Унга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
🔹бир қатор давлат иштирокидаги корхоналарнинг махсус (эксклюзив) ҳуқуқлари бекор қилинади;
🔹божхона йиғимларининг фискал мақсадларда ундирилмаслиги таъминланади;
🔹озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мувофиқлигини декларациялаш тартиби жорий этилади;
🔹республика ҳудудида маиший электр приборларининг энергия самарадорлик талаби халқаро меъёрларга мувофиқлаштирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади

“Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-193-сон, 27.05.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2025–2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга ошириш;
🔹 экспорт ҳажмини 100 млн АҚШ долларига етказиш;
🔹 соҳада 50 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш.
✔️ 2029 йил 1 январгача Қарорда белгиланган мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божи 1 фоиз ставкада қўлланилади.
❇️ 2025 йил 1 июлдан ўз хонадонида фаолият юритадиган
ЯТТларга мебель маҳсулотларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
💸 2025 йил 1 августдан маҳаллий мебель технологлари учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган малака сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Мебель ва ёғочсозлик саноати ривожланиши учун қулай шароитлар яратилади

"Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисида"ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3634-сон, 01.07.2025 й. )
🔰 Низомга кўра, дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун ихтиёрий ҳисобланади.
✍️ Манфаатдор шахс дастлабки қарорни олиш учун ариза билан божхона органига ёзма ёки Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда мурожаат қилади.
⌛️ Ариза божхона органига келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
✔️ Дастлабки қарор Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ЯАТ) да божхона органининг раҳбари томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади.
🔗 Тасдиқланган дастлабки қарорга ЯАТ орқали автоматик равишда матрицали штрих код (ҚР-код) қўйилади.
📜 Дастлабки қарор асосида Ўзбекистоннинг исталган божхона постида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби белгиланди
"Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисида"ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3634-сон, 01.07.2025 й. )
🔰 Низомга кўра, дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун ихтиёрий ҳисобланади.
✍️ Манфаатдор шахс дастлабки қарорни олиш учун ариза билан божхона органига ёзма ёки Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда мурожаат қилади.
⌛️ Ариза божхона органига келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
✔️ Дастлабки қарор Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ЯАТ) да божхона органининг раҳбари томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади.
🔗 Тасдиқланган дастлабки қарорга ЯАТ орқали автоматик равишда матрицали штрих код (ҚР-код) қўйилади.
📜 Дастлабки қарор асосида Ўзбекистоннинг исталган божхона постида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–222-сон, 10.07.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, миллий истиқлолимизнинг 34 йиллик шонли санаси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт даражаси, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб тарзда, юксак савияда нишонланади.
📙 Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.
✔️ Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.
📜 “Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги юксак савияда нишонланади