O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали алоқаларни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашишда ҳамкорликни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Республики Корея Мун Чжэ Ином.
Главы государств обсудили актуальные вопросы дальнейшего укрепления двусторонних отношений особого стратегического партнерства и расширения многопланового сотрудничества.
Особое внимание было уделено продолжению взаимодействия и объединению усилий в борьбе с распространением коронавирусной инфекции.

#Mirziyoyev #muloqot #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#bojxonaPR

Божхона институтида курсантларни махсус масофавий ўқитиш тизими - “E-Ta’lim” платформаси ишга туширилди.
Тафсилотлар билан Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган махсус репортаж орқали танишинг.

https://www.youtube.com/watch?v=X8xvUyUqJQQ&feature=youtu.be

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
Кун янгилиги: 20 млрд. сўмлик тамаки маҳсулотларини олиб ўтиш учун божхона ходимига 10,5 минг доллар пора беришга уринган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати ахборотига кўра, Туркия Ички ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудида халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун қўшимча талаблар ўрнатилганлиги тўғрисида маълум қилган.

Хабар берилишича, халқаро юк ташишга доир мазкур ўзгаришлар хорижий ҳайдовчилар ва юк автотранспорт воситаларининг Туркия ҳудудига кириши/чиқиши ва бўлиб туришини белгилайди. Бу қоида ушбу мамлакат орқали транзит билан ўтаётганларга ҳам тегишли.
Хусусан:
1. Транзит билан юк ташиётганда ҳайдовчининг соғлиғини текшириш, транспорт воситасини дезинфекциялаш, етарли миқдорда тиббий ниқоблар, санитар ҳимоя воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотига эга бўлиш, шунингдек, борадиган мамлакатига кириш учун тасдиқни (рухсат) тақдим этиш ва бошқалар талаб этилади.

2. Туркияга кирадиган ҳайдовчилардан тиббий кўрикдан ўтиш, транспорт воситасини дезинфекциялаш, бошқа одамлар билан эҳтимолий алоқа жойлари ва моторли транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш пунктларида (доимий равишда) ниқоб тақиш, етарли миқдорда тиббий ниқоблар, санитар ҳимоя воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотига эга бўлиш, изоляция участкасида юкни транспортитовка қилишнинг тегишли тартибини таъминлаш, жумладан ҳайдовчи, трейлер, юкни (фрахта) алмаштириш, агар бунинг иложи бўлмаса, 14 кунлик карантин даври тугаганидан кейингина киришга рухсат берилади. Юк ташувчиларнинг мамлакатда максимал бўлиш муддати ва йўналиши Туркия божхона органлари томонидан белгиланади. Дори воситалари, тиббиёт ва бирламчи истеъмол маҳсулотларини ташувчиларга 14 кунлик карантин муддати тугамасидан Туркияга киришга рухсат берилиши мумкин, бунда юкни транспортировка қилишнинг тегишли тартибига амал қилиш, иложсиз ҳолларда зарур тиббий текширув ва ҳимоя чораларини ўтказиш талаб этилади.

3. Хорижий ҳайдовчилар Туркияни тарк этишганда юқорида қайд этилган қоидаларга риоя қилинганлиги текширилади. Қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан жарима чоралари қўлланилади ва мамлакатга қайта кириш тақиқланади.

4. Кема бортида фақат юк машиналарини ўтказишга (Ro-Ro Travels) рухсат берилади. Маҳаллий портлар маъмурияти томонидан мақбул деб ҳисобланган транспортнинг мажбурий шартлари асосида ҳайдовчига рухсат берилган тақдирда, ташувчиларга белгиланган қоидаларга риоя қилиш мажбурийлиги тўғрисида хабар берилади. Транспорт воситалари ҳайдовчига берилишидан олдин дезинфекция қилинади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия ҳудуди орқали халқаро юк ташишни режалаштираётган фуқароларга Туркия томонининг ушбу қарорини инобатга олишни тавсия қилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2020 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 194-Ф сонли фармойиши қабул қилинди.

➡️Унга биноан Давлат божхона қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти Бўстонлик тумани “Чимган” МФЙ манзилида жойлашган “Бахт”спорт-соғломлаштириш мажмуаси давлат муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
➡️Фармойиш билан Муассасанинг асосий вазифалари белгиланди.
➡️Муассаса директори Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан олинади.
➡️Муассаса ўз уставидаги мақсад ва вазифалари доирасида белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат ҳамда тарифларга мувофиқ пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 89 нафарга етди.

____________

❗️В Узбекистане число полностью излечившихся от коронавируса достигло 89 человек.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2020 йил 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4670 сон қарори қабул қилинди.

Унда таъкидланишича, республикамиздан 2019 йилда 48 млн. АҚШ доллари қийматидаги қайта ишланган доривор ўсимликлардан олинган маҳсулотлар экспорт қилинган.

➡️Қарорга биноан, доривор ўсимликлар клестерлари 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742 сон Фармонга мувофиқ, ердан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом-ашё, материаллар, техника, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғидан ташқари) тўлашдан озод қилинди;

➡️Доривор ўсимликлар кластерлари, доривор ўсимликлар етишитрувчилар ва уларни қайта ишловчилар томонидан 2023 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича олиб келинадиган хом ашё, шу жумладан, маданий плантациялар барпо этиш учун уруғ ва кўчатлар, ускуналар ҳамда махсус техникалар, шунингдек. фито барлар учун вендинг автоматлари божхона божидан озод этилди.
Бунда, вендинг автоматлари фақат фитобарлар ташкил этиш учун божхона имтиёзлари берилиши ҳисобидан бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилишга мақсадли йўналтирилади.

➡️Қарор билан асосий 50 турдаги доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштирилган ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
Кун фотоси: Тадбиркорга кўмак бўлиб...

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Келес” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан сўнгги 1 ой давомида 265 та ҳолатда 667 та юк автотранспорт воситаларининг божхона кузатуви амалга оширилди.
Forwarded from Times.uz
Транспорт вазирлиги матбуот котиби иштирокида ўтказилган брифингда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволаларда танишишингиз мумкин:

Ўзбекистонда авиақатновлар қачондан бошлаб қайта тикланади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда


Ишлаб чиқариш корхонам бор. Чет элдан хомаёш буюртма бериб, уни олиб келишда аэропортнинг карго юк хизматидан фойдалансам бўладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда


📹 Брифинг тўлиқ видеосини Uzreport TV орқали эфирга узатилган қуйидаги лавҳа орқали кўришингиз мумкин 👉 Видео

@aoka_uz
@koronavirusinfouz
Кун рақами: Президентимизнинг жорий йил 3 апрелдаги Фармони билан мамлакатимизга четдан олиб келинаётган 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва 7 турдаги гигиена воситалари йил якунигача божхона божи ва акциз солиғидан озод этилди.

2020 йил 1 чорагида айни шу товарларни республикамизга импорт қилиш даврида давлат бюджетига 53,4 млрд. сўмлик божхона тўловлари ундирилган эди. Энди эса бу маблағлар тадбиркорнинг ёнига қолади, маҳсулотнинг бозор нархи арзонлашиб, пировардида бу халқимиз манфаатига хизмат қилади.
#bojxonaPR

Коронавирус пандемиясига қарши кучайтирилган тартиб даврида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, тадбиркорларни қўллаб-увватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларда божхона соҳасидаги имтиёзларнинг ҳам алоҳида ўрни бор.

Жумладан, Президентимизнинг жорий йил 3 апрелдаги Фармони асосида бир қатор муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиеник товарларнинг божхона тўловларидан озод этилгани карантин даврида товарлар танқислигини юзага келмаслигига хизмат қилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган навбатдаги лавҳа шу ҳақида.

https://youtu.be/5wJpbv2JeZM
Тадбиркорлик субъектларига яқиндан кўмак кўрсатилди
https://customs.uz/uz/news/view/3814
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Айни вақтда МДҲ давлатлари орасида ўз-ўзини изоляциялаш Индексининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилмоқда (4.4 балл). Ҳукумат саъй-ҳаракатлари ва фуқаролар ҳамжиҳатлиги билан деярли 100% ўз-ўзини изоляциялаш таъминланган.

❗️ЖССТ тавсияларига кўра, ўз-ўзини изоляциялаш COVID-19га қарши курашда энг самарали усул ҳисобланади.

👉Манба: «Яндекс» ўз-ўзини изоляциялаш индекси

_______________

⚡️На текущий момент, среди стран СНГ, самый высокий показатель Индекса самоизоляции наблюдается в Ташкенте (4.4 баллов), усилиями властей и сплоченности граждан обеспечена почти 100% самоизоляция.

❗️Согласно рекомендациям ВОЗ, самоизоляция граждан является самым эффективным методом борьбы с COVID-19.

👉Источник: Индекс самоизоляции «Яндекс»

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида ташқи савдо айланмасининг тўхтовсиз амалга оширилиши учун божхона расмийлаштируви узлуксиз олиб борилмоқда.
Хусусан, товарларнинг экспорти ва импорти билан боғлиқ божхона процедураларида ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугунги таҳликали кунларда ўн минглаб одам бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда, қалбининг бир парчасини бериб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз. Фондимиз ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.

Аммо пандемия муҳтож инсонларга кўмак бериш масаласига бошқача кўз билан қарашга бизни мажбур қилди. Ёрдам бериш жараёнида салбий оқибатлар келтириб чиқармаслик, яъни имкон қадар “бевосита мулоқот қилмаслик” қоидасига риоя қилиш зарур эди. Шу тариқа “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси пайдо бўлди.

Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди. Уларнинг рўйхатини тузишда бир қатор ташкилот ва кўнгиллилар жамоалари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарлик ва профилактика бўлими, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази яқиндан ёрдам берди. Зеро, ким биринчи навбатда кўмакка муҳтож эканлиги айнан уларга маълум.

Мингта карта дегани – денгиздан томчи холос, аммо биз ушбу ташаббус бошқаларга ҳам ибрат бўлади, деган умиддамиз. Картадаги миллион сўм маълум муддат рўзғор тебратишга имкон беради.

Мазкур лойиҳага ҳиссаси қўшилган, бизга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ўн кун давомида мингта картанинг ҳар биттаси ўз соҳибасига етказилади.

Бугун бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам иқтисодий инқироз юз бермоқда. Аммо айнан шундай синовли кунларда халқимизни жипслаштирадиган энг ажойиб таклифлар ва энг зўр ғоялар туғилишига менинг ишончим комил.

#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз пандемия билан боғлиқ жараёнларнинг изидан қувиб эмас, балки унинг барвақт олдини олиш учун бор куч ва имкониятларимизни ва барча ресурсларимизни сафарбар этишимиз зарур, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания вновь отдельно остановился на проводимой работе в рамках борьбы с коронавирусной инфекцией.
- Мы не должны идти вслед за процессами, связанными с пандемией, а мобилизовать все силы и возможности, имеющиеся ресурсы на их раннее предупреждение, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
В эти дни испытаний и проверок на прочность, сотрудники Государственного таможенного комитета, продолжая благотворительную акцию, добровольно перевели часть своих зарплат в общественный фонд «Узбекистан, сострадание и здоровье».