O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.3K subscribers
29.8K photos
5.01K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Бугун республикамизда “Контрафактсиз ой” тарғибот ойлиги бошланди.

15-февралдан 15-мартга қадар давом этадиган ойлик республика бўйлаб контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши реал самарали курашишни кўзда тутади.

Шу муносабат билан бугун Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти биносида мазкур ойликни самарали ташкил этиш мақсадида ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда мазкур ойлик давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда ўтган йилларда эришилган ижобий ўзгаришлар сарҳисоби тингланди.

Тадбирда божхона органларининг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолияти юзасидан журналистларга маълумотлар берилди.

Ҳозирда Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрида 400 та товар белгилари рўйхатдан ўтказилиб, 250 та товар белгилари реестрдан чиқарилган.

Интелектуал мулкка ҳуқуқ эгалариг аризасига асосан 2022 йил давомида жами 7 та ҳолатда қиймати 260,6 млн. АҚШ долларига тенг товарлар божхона расмийлаштируви вақтинча тўхтатилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи.

#Mirziyoyev #yigilish #yoshlar #qullabquvvatlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмадим. Тузимни тотиб, менга ёмонлик қилганларни Парвардигори оламга топширдим. Софдил кишилар, саййидлар, олимлар ва фозилларга даргоҳим доим очиқ эди. Нафси ёмон ҳимматсизларни, кўнгли бузуқ қўрқоқларни мажлисимдан қувиб юбордим.

Амир Темур
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Энди чегарадан автотранспортда ўтишда навбатни мобил илова орқали олиш мумкин
#15feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Шу кунларда Россиянинг Петрозаводск шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари кенгаши таркибидаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўлинмалари раҳбарлари Қўмитасининг кинология фаолияти бўйича ишчи гуруҳи навбатдаги мажлисини ўтказмоқда.

Мазкур халқаро тадбирда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази директори Фаррух Қаҳҳоров иштирок этмоқда.

Мажлис доирасида ўтказилаётган икки томонлама учрашувлар ҳам самарали бўлмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон ва Озарбайжон божхона хизматлари қошидаги Кинология марказлари раҳбарлари иккала мамлакат кинолог мутахассисларнинг онлайн режимда ўзаро тажриба алмашишларини йўлга қўйиш тўғрисида баённома имзолашди.

Арманистон кинологияси раҳбари билан бўлиб ўтган музокаралар якунида 3 нафар арманистонлик кинологлар пойтахтимиздаги Миллий кинология марказининг инструкторлик курсида таҳсил олишига келишилди.

Ишчи гуруҳ мажлиси 17 февралга қадар давом этади.
Норма ижодкорлиги фаолияти мониторинги натижаларига кўра Божхона қўмитаси ижобий натижа кўрсатган вазирлик ва идоралар рейтингида 3-ўринда қайд этилди.
#bojxona_PR #tezkor_xabarlar

Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой” техник идора божхона постига
юртимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 1,5 млрд. сўмлик 5 турдаги 12,5 тонна соч тўғноғичлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Чуқурсой” ТИФ божхона постида аниқланган навбатдаги ҳолатда эса, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларга асосан автотранспорт эҳтиёт қисмлари товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, божхона юк декларациясида автомобиль учун мўлжалланган ён ойналар 312 дона кўрсатилган бўлсада, аслида умумий қиймати 1 млрд. 76 млн. сўмлик 2392 дона эканлиги аниқланди.