O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.3K subscribers
30K photos
5.08K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Наманганда мактаб ўқувчилари учун “Ёш божхоначи” тўгараги ташкил этилди

Божхона органлари томонидан ёшларни божхона соҳасига бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек ёшлар ўртасида тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув-машғулотлари ташкил қилиб келинмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Наманган шаҳридаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшлар учун дарсдан ташқари “Ёш божхоначи” тўгараги ташкил этилди.

Бошқарманинг масъул ходимлари томонидан тўгарак иштирокчиларига божхона ишининг вужудга келиши, ривожланиш тарихи ҳамда божхона назорати техник воситалари бўйича илк машғулотни ташкил қилишди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчиларига Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби, абитуриентларга қўйиладиган талаблар, танлов босқичлари ва институтда курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.
Мактаб ўқувчилари “Хўжайли” чегара божхона постига саёҳат қилишди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан Нукус шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактаби танлаб олинган бўлиб, мазкур мактаб ўқувчиларининг божхона органларига қизиқишини ошириш, уларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурматини ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Яқинда мактаб ўқувчиларининг олган назарий билимларини амалиётда кўрсатиш, уларни божхона соҳаси билан янада яқиндан таништириш мақсадида “Хўжайли” чегара божхона постига саёҳати ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу пост мамлакатимизни қўшни Туркманистон Республикаси билан автотранспорт ва пиёдалар ҳаракати орқали боғлаб туради.

Божхона постида бугунги кунда фойдаланилаётган замонавий назорат техник воситалари, сканер қурилмалари имкониятларини ўрганиб, ёш авлод вакиллари кўзидаги ҳайратни яшира олишмади.
Сирдарё вилоятида буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллуд куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

✏️ Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ва Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари иштирокида буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллуд айёми муносабати билан “Амир Темур Иккинчи ренессанс ҳомийси” ва “Соҳибқирон Амир Темур – Адолат ва улуғворлик тимсолидир” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Гулистон давлат университети профессори, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси Ў.Эрбутаева, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси вилояти Кенгаши раиси Ж.Камолов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Исмоилов Мухаммадлар томонидан соҳибқирон Амир Темурнинг хаёти ва босиб ўтган йўли ҳамда дунё тараққиётига давлат арбоби сифатида қўшган хиссаси тўғрисида маърузалар қилинди.

❇️ Йиғилиш иштирокчилари мазкур тадбирдан ўзларига соҳибқирон Амир Темур хақида янги маълумотларга эга бўлишди.
Тиббий-ижтимоий муассасалардаги шароитларни яхшилаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вилоят ҳокимлари ўз ҳудудидаги тиббий-ижтимоий муассасаларга бориб, у ердаги аҳволни кўргани, муаммоларни ўргангани ҳақида ахборот берди. Зарур қурилиш ва таъмирлаш ишларини қамраб олган ҳолда 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш вазифа қилиб қўйилди.
Тиббий-ижтимоий муассасалар директорлари сўзга чиқиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Состоялось видеоселекторное совещание по улучшению условий в медико-социальных учреждениях.
Хокимы регионов отчитались об итогах посещения медико-социальных учреждений, положении дел и выявленных проблемах. Поставлена задача подготовить проект постановления правительства по строительству и ремонту учреждений в 2022-2024 годах.
Директоры учреждений, выступив на совещании, высказали свои мнения и предложения.

#Mirziyoyev #videoselektor #ijtimoiysoha #tibbiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Салкам 1 миллиард сўмлик қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
#8apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сапфир, Олмос, Александрит. Божхоначилар қимматбаҳо тошларнинг ноқонуний айланишининг олдини олишди.

Фарғонада 1 кг тилла тақинчоқлар тўхтатиб қолинди.


@yangidavr_rasmiy
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 9 апрель (1336 йил)

Буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида сиёсий-маърифат ўқув соатида божхоначилар фаол иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Youtube каналида ҳар ҳафтанинг жума куни ташкил этилаётган Сиёсий -маърифат ўқув соатида Тошкент шaҳар божхона бошқармасининг барча шахсий таркиб ходимлари фаол иштирок этиб боришмоқда.

🔰 Ўтказилган ўқув соатида менторлар томонидан қуйидаги мавзуларда маълумотлар берилди:

▪️ Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг еттинчи йўналиши мазмун-моҳияти - мамлакатииз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш

▪️ Давлат фуқаролик хизматчилрида соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш

▪️Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қаул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)