O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.4K subscribers
34.4K photos
6.32K videos
80 files
12.2K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар доирасида халқпарвар давлат яратиш, инсон қадрини улуғлаш, меҳр ва ёрдамга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашни энг устувор йўналишлар қаторида белгилангани таъкидланди.

Хусусан, ўтган йили Президентнинг 25 мартдаги фармони билан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш бўйича муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, “Саховат” ва “Мурувват” уйлари, фахрийлар санаторий ва пансионатлари, бошқа қатор тиббий-ижтимоий муассасалар унинг тасарруфига ўтказилди.

“Саховат”, “Мурувват” уйлари, Республика фахрийлар пансионатининг раҳбар ва шифокорлари иш ҳақи 1,5 баробарга, кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари иш ҳақи 2 баробарга оширилди.
Ўтган даврда интернат уйларда яшовчи 9 минг 400 нафар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда 18 минг нафар ҳеч кими йўқ ва ёлғиз яшайдиган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларни соғломлаштириш чоралари кўрилди.

Ногиронлиги бўлган 900 нафар бола протез-ортопедия мосламалари билан таъминланди.

“Zamin” жамғармаси билан ҳамкорликда заиф эшитувчи 2 мингдан зиёд бола жами 4 мингта рақамли эшитиш мосламалари билан таъминланди, 11 та ихтисослашган мактаб-интернат ёрдамчи товуш-нутқ воситалари билан жиҳозланди.

Шунингдек, 1 минг 100 нафар ногиронлиги бўлган шахслар пультли аравачалар билан таъминланди.

Ўтган йили “Саховат”, “Мурувват”, “Меҳрибонлик” ва болалар уйлари, фахрийлар пансионатлари, мактаб-интернатларда 172 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилди.

Жорий йилда барча тиббий-ижтимоий муассасаларни қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлашга 227 миллиард сўм ажратамиз”, деди Президент.
Бугунги йиғилишга тайёргарлик кўриш жараёнида барча вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларига ўз ҳудудидаги ҳар бир тиббий-ижтимоий ташкилотга бориб, у ердаги аҳволни ўз кўзи билан кўриб, муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўришга топшириқ берилган.

“Афсуски, биздаги бор маълумотлар жойлардаги қатор тиббий-ижтимоий муассасаларнинг шароитини тубдан яхшилаш зарурлигини кўрсатмоқда”, деди давлатимиз раҳбари.

Жумладан, 36 та “Саховат” ва “Мурувват” уйларидан 12 тасида қўшимча бино, 7 тасида ётоқхона, ошхона, тиббиёт бўлими, спорт зали қуриш, 21 тасида бинолар ва иситиш-совутиш тизимини таъмирлашга эҳтиёж мавжуд.

Шунингдек, 6 та “Меҳрибонлик” ва 11 та кичик ёшдаги болалар уйларидан 2 таси таъмирга муҳтож аҳволда. Имконияти чекланган болаларга ихтисослашган 86 та мактаб-интернатдан 11 таси капитал таъмирлашни талаб этади.

Президент таъкидлаганидек, бу “аҳолининг меҳр ва ғамхўрликка муҳтож қатлами учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш борасидаги ишларимиз ҳали қониқарсиз эканлигини кўрсатиб турибди”.
Ушбу камчиликларни ҳисобга олиб, Президент тегишли вазирлик ва идораларга Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда барча тиббий-ижтимоий муассасаларнинг аҳволини яна бир бор чуқур ўрганиб, 2022-2024 йилларда уларда қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш ва жиҳозлаш бўйича Ҳукумат қарорини тайёрлаш вазифасини қўйди.

Барча даражадаги ҳокимлар ўз ҳудудидаги ҳар бир тиббий-ижтимоий ташкилотда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ўз муддатида, сифатли бажариш, шуниндек уларда зарур шарт-шароитлар яратиш учун шахсан жавоб беради.

Масалан, бугунги йиғилиш ўтаётган 102-сон заиф эшитувчи болаларга ихтисослашган мактаб-интернат биноларининг фасади, ошхонаси ва технология хоналарини таъмирлаш, спорт комплекси ва ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этишни жорий йилда бажаришга кўрсатма берилди.
Халқ таълими вазирлигига «Zamin» фонди билан ҳамкорликда:

- бу йил 2 минг 600 дан зиёд заиф эшитувчи болаларни тиббий текширувдан ўтказиб, уларни эшитиш мосламалари билан таъминлаш чораларини кўриш;

- эшитиш мосламалари ва кохлеар имплантация ёрдамида эшитиш қобилияти тикланган болаларни босқичма-босқич умумтаълим мактабларига ўтказиш ва мактаб-интернатларни оптимизация қилиш топширилди.

Мутахассислар фикрига кўра, агар барча янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилияти скрининг қилинса, вақтида зарур чораларни кўриш орқали эшитиш ногиронлигини 60 фоизга камайтириш мумкинлиги таъкидланди.

Шуни ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир ой муддатда барча туғруқхоналарни эшитишни скрининг текшируви ускуналари билан жиҳозлаш ва эшитиш ногиронлигини камайтириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.
2022 йилда имконияти чекланган болалар ва катталарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига 31 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди. Бунда:

- болалар церебрал фалажи, умуртқа поғонаси касал бўлган шахсларда мустақил юриш функцияларини қайта тиклаш учун 20 дона экзоскелет;

- 880 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга замонавий пультли аравачалар;

- кўзи ожиз болалар ва катталар учун 1 минг 800 дона овозли термометр, 2 минг дона овозли тонометр, 2 минг дона Брайль алифбоси бўйича ёзув мосламалари;

- ногиронлиги бўлган шахслар фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун 6 мингта смарт-соат, шунингдек етарли миқдорда эшитиш мосламалари харид қилиш назарда тутилади.

Тиббий-ижтимоий муассасалар контингентини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш, уларни манзилли даволаш ва дам олишга йўналтириш шартлиги қатъий белгилаб қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Ижтимоий хизмат” электрон платформасини жорий йил 1 майга қадар ишга туширишни таъминлаш топширилди.
Мамлакатимизда ҳар бир бола тақдирига қаратилаётган эътибор туфайли охирги ярим йилда “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчаси ва “SOS” болалар маҳаллалари уюшмаси қарамоғидаги 1 минг 619 нафар кўнгли ўксик фарзандларимиз ўз оиласи ва яқин қариндошлари тарбиясига ўтказилган.

Натижада 10 та меҳрибонлик уйи, 3 та болалар шаҳарчаси ва 2 та болалар уйи эҳтиёж қолмагани учун ёпилган.

Қолган 6 та “Меҳрибонлик” ва 11 та кичик болалар уйларида 1 минг 475 та ўрин мавжуд бўлиб, бугунги кунда уларда 897 та етим болалар бор.
“Албатта, болалар уйлари ва улардаги етимлар сони камайгани, халқимизнинг юксак маънавияти, иймон-инсофи ва болажонлигини кўрсатиб турибди.

Лекин, мамлакатимизда умуман етимлар бўлмаса, янада яхши бўлар эди. Шунинг учун, имкон қадар уларни муносиб оилаларга фарзандликка беришни тезлаштириш чораларини кўриш лозим”, деди Президент.
Президент маҳаллаларни обод, озода ва яшил маконга айлантириш, маданий-маърифий тадбирларни кўпайтириш масаласига ҳам тўхталди.

Хусусан, “Пойтахт – маданият ва маърифат булоғи” лойиҳаси доирасида таниқли 400 дан зиёд маҳаллада мумтоз куй-қўшиқ ва мақом кечалари уюштирилди. Аҳоли учун 40 та спектакль, 70 дан зиёд миллий фильмлар намойиши, 20 дан ортиқ гала-концерт ташкил қилинди.

Мутасаддиларга “темир”, аёллар” ва “ёшлар” дафтарларига киритилган аҳолини театрлар, музей ва концертларга бепул чипталар билан таъминлаш амалиётини йўлга қўйиш топширилди.

“Маҳаллада дув-дув гaп” лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 56 нафар фарзандининг суннат тўйлари ўтказиб берилгани халқимизга хос меҳр-оқибат ва мурувватнинг яна бир намунаси бўлди.

Ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар пойтахтимиз аҳолиси орасида катта қизиқиш уйғотиб, жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланаётганини ҳисобга олиб, бу ишлар кўламини янада кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Ўтган йили янги “маҳаллабай” тизимини жорий қилиш мақсадида Тошкент шаҳрининг барча туманлари ва маҳаллаларига масъуллар бириктирилган эди.

Энди улар туман ва маҳаллаларни ривожлантириш бўйича барча масалалар билан шуғулланиш, жумладан ободончилик, озодалик ва кўкаламзорлаштиришни таъминлаш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш каби вазифалар ижросида маҳаллий ҳокимият органларига кўмаклашади. Жумладан:

- маҳаллаларда таниқли санъаткорлар, ижодкорлар ва спортчилар иштирокида концерт, адабий ва ижодий учрашувларни ташкил этиш;

- ҳар ойда камида 10 та эҳтиёжманд нуронийларни Самарқанд, Бухоро ва Хива каби туризм марказларига саёҳатга олиб боришни уюштириш;

- ҳар йили камида 10 нафар эҳтиёжманд нуронийни санаторийда даволанишини таъминлашда туман раҳбарларига амалий ёрдам берилади.
Бундан ташқари, раҳбарлар ҳар бир маҳаллада кўчалар ва ариқлар бўйлари, кўп қаватли уйлар атрофига мевали ва манзарали дарахтлар, терак қаламчалари ва гул кўчатлари экишни ташкил этиши зарур.

"Яна бир масала – биз ўтган йили пойтахтдаги 579 та маҳалланинг ҳар бирига 2 млрд сўмдан, жами 1 трлн 158 млрд сўм маблағ ажратиб, ички йўлларни қуриш-таъмирлаш бўйича катта кўламдаги ишларни амалга оширдик.

Бу чора жуда яхши самара берганини ҳисобга олиб, жорий йилда ҳам ҳар бир маҳаллага республика бюджетидан 1 млрд сўмдан, маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадлари ҳисобидан яна 1 млрд сўмдан ажратилади ва ички йўллар яхшиланади", деди Президент.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳри бюджетининг прогноздан юқори тушуми ҳисобидан 200 млрд сўм маблағ маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга йўналтирилади.

“Тошкент шаҳри маҳаллаларини обод ва кўкаламзор қилиш ишлари, авваламбор, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиш, уларни рози қилишга йўналтирилган”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш якунида.
Президент Олмазор туманидаги Университет маҳалласига борди.
Фуқаролар йиғини биноси замонавий таъмирланган. Уйлар ҳовлиси, майдончалар обод қилиниб, ички йўллар бетон билан текисланган, 700 метр узунликдаги велосипед йўлаклари қурилган. 19 та кўп қаватли уйнинг қиёфаси, йўлаклари яхшиланди.
Президентимиз маҳаллада бажарилган ишларни кўздан кечирди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди, шу ерда фаолият юритаётган бошқарув сервис компанияси фаолияти билан танишди.

Президент посетил махаллю “Университет” в Алмазарском районе.
Выполнен современный ремонт здания схода граждан. Благоустроены дворы домов, детские площадки, внутренние дороги покрыты бетоном, построено 700 метров велосипедных дорожек. Обновлены фасад и подъезды 19 многоквартирных домов.
Президент ознакомился с работой, проделанной в махалле, побеседовал с активистами и старейшинами, а также ознакомился с работой местной управляющей сервисной компании.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter