O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.3K subscribers
30K photos
5.09K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram

Фарғонада 63 510 қути тамаки воситалари ёқиб юборилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими
ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда қонунбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган ҳамда суд қарорига асосан йўқ қилиниши белгиланган умумий қиймати 538,5 миллион сўмлик 63 510 қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилиш комиссияси ва кенг жамоатчилик иштирокида ёқиб юборилди.

Таъкидлаш жоизки, хорижда ишлаб чиқарилган мазкур тамаки маҳсулотларининг сифати кафолатланмаган бўлиб, акциз маркалари ва рақамли маркировка кодлари билан ҳам қадоқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги 200-сон қарорига мувофиқ тамаки маҳсулотлари мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши белгиланган.
Forwarded from Huquqiy axborot
#2023_йил_1_январдан

☑️ Ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар, қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар
2026 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Мазкур ҳужжат билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди молиялаштириш учун ажратиладиган ресурслардан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорлик субъектларига амалдаги кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратиш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, 2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама ва трикотаж мато маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг 70 фоизгача миқдорида компенсация қилишга субсидиялар берилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари барча ўсимлик ёғларини экспорт қилишга рухсат берилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаларида маҳсулотлар экспорти бўйича ҳозирги 9 та босқичли божхона расмийлаштирувини 3 баробарга қисқаришини маълум қилдилар.

Айни шу мавзуда "Ўзбекистон:24" телеканалида суҳбат уюштирилди.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Кимки шошилиб, мулоҳаза билан иш юритмаса, унинг бошига қиздирилган темирнинг куни тушади. Қизиган темир тепадан болғанинг зарбасига, пастдан сандоннинг қаршилигига ­учрайди.
Кун фотоси: Давлат божхона қўмитаси Марказий аппарати маъмурий биносига 150 кВт.лик қуёш панеллари ўрнатилди.
Президентимизнинг Мурожаатномаларида келгуси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилиши маълум қилинди. Ушбу мақсадларда 2 миллиард доллар миқдорида инвестиция жалб қилинади. Бунинг ҳисобидан уларнинг 60 фоиз электр ва газ истеъмоли “яшил энергия”га ўтказилади.

Мурожаатномадан сўнг божхона органларида ҳам мазкур йўналишда кўрилаётган чоралар янада жадаллашди.

Йил якунига қадар Давлат божхона қўмитаси томонидан 5 та маъмурий бино ва 6 та чегара божхона постларига қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланади.

Шунингдек, Сирдарё ва Самарқанд вилояти божхона бошқармалари маъмурий бинолари, Самарқанддаги “Жартепа” ва Фарғонадаги “Фарғона” чегара постларига қуёш панеллари ўрнатилиб, ишга туширилди.

Ҳозирда Бухоро вилоятидаги “Олот” ва Тошкент вилоятидаги “Яллама” чегара постилари ҳамда Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти божхона бошқармасининг маъмурий биносига ҳам қуёш панеллари ўрнатилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси масъуллари Жаҳон банкининг савдо тартиботларини енгиллаштириш йўналишида ёрдам бериш бўйича гуруҳи, “KGH Customs Services” аудиторлик ташкилоти, божхона ва рухсатнома хусусиятидаги ҳужжатларни бериш ваколатидаги идоралар вакилларининг онлайн учрашувида иштирок этишди.

Таъкидланганидек, тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш учун қулай муҳит яратиш ва ишбилармонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, божхона органларида ҳам мазкур йўналишда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар эндиликда Жаҳон банки кўмагида баҳоланади.

Баҳолаш миссиясида Жаҳон божхона ташкилотининг “Чиқиш вақтини тадқиқ қилиш методологияси” бўйича мамлакатимизда товарлар чегарадан кириб келишидан то эркин муомалага чиқарилгунига қадар сарф этилган вақт халқаро экспертлар томонидан таҳлил қилинади.

Ушбу жараёнда божхона ва бошқа ваколатли идоралар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун вақт сарфи ҳисобга олинади.

Онлайн учрашувда давоимида халқаро экспертларнинг Ўзбекистонга ташрифи, тадқиқот ўтказиш тартиби ва кутилаётган натижалар бўйича фикр алмашилди.