O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.6K subscribers
30.2K photos
5.21K videos
77 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмаси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илхом Мухторов бир гуруҳ турк тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

Сўнгги йилларда иккала мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, ташқи савдо алоқалари янги босқичга кўтарилди.
Натижада, сўнгги 5 йилда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги товарларнинг ташқи савдоси 11,1 млрд. долларни ташкил этиб, йилига ўртача 500 млн. долларга ошиб бормоқда.

Ўзбекистонда товарлар экспорти ва импорти билан шуғулланаёган ўзбек-турк қўшма корхоналари сони 289 тадан 559 тага етди. Туркиядан товарларни экспорт ва импорт қилаётган тадбиркорларимиз сони эса 1 983 тадан 4 716 тагача ошди.

Табиийки, тобора кенгаяётган савдо алоқалари божхона соҳасидаги ҳамкорликни ҳам изчиллик билан амалга оширишни тақозо этади.

Жорий йилнинг июль ойида Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация Туркияда амалий ташриф билан бўлиб, натижада божхона соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳужжатлар ва йўл хариталари тасдиқланди.

Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмаси аъзолари билан ўтказилган мазкур учрашувни эса мазкур келишувларнинг амалий ифодаси сифатида баҳолаш мумкин.
Учрашувда иккала мамлакат ишбилармонлари билан бизнес ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш орқали Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ташқи савдо кўрсаткичларини камида икки баробар оширишга имконият ҳам, тажриба ҳам етарли эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ташқи савдо кўрсаткичларини ошириш эса ўз навбатида божхона тартиботлари билан чамбарчас боғлиқ. Шу сабабли мулоқот якунида ташқи савдони амалга оширишда кузатилаётган муаммоли масалаларни жойида бартараф этиш бўйича таклифлар тингланди, мавжуд камчиликларнинг олдини олиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда фуқаро ҳовлисидаги хўжалик биноси ичида электр мой жувоз ускунасини ўрнатиб, чигитдан қўлбола ёғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Мутахассислар бу ерда ишлаб чиқарилган ёғ маҳсулотларини истеъмолга яроқсиз деб топишди.

Юқори кучланишдаги электр токида ишлайдиган мойжувоз электр линиясига ўзбошимчалик билан уланган. Бунда техника ва ёнғин хавфсизилиги қоидалари ҳам қўпол равишда бузилган.

Одатдагидан кўра электр энергиясига талаб ошадиган қишки мавсумда шу биргина яширин цеҳ томонидан ўзлаштирилган электр энергияси эҳтимол тумандаги қанчадан қанча хонадонларнинг бир неча кунлик энергия сарфини қоплаган бўларди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Саудовской Аравии во главе с министром инвестиций Королевства Халидом аль-Фалихом.

#Mirziyoyev #qabul #SaudiyaArabistoni #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xonadonidan salkam 105 mln. so’mlik pirotexnika vositalarini saqlab kelayotgan fuqaro qo’lga olindi.

@hududtv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Ноқонуний тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди
#23dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиротехника воситалари савдосининг олди олинди.

@yangidavr_rasmiy
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Бугунги ишни ҳеч қачон эртага қолдирманг. Агар келажакда омадга эришиб, муваффақиятли шахс бўлиб етишишни истасангиз, бу йўлда ҳаракат бошлаш учун энг яхши вақт - ҳозир!
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ҳаётдан доим нолиб юрувчи инсонлардан узоқроқ юриш жоиздир. Чунки, улар “Заҳмат чекмасдан” хам, чўққиларни забт этиш мумкин деган ақидага амал қилгувчилар тоифасидандир.

Конфуций