#qonunchilikdagi_yangiliklar
Шунингдек, қарор билан “Божхона-сервис” муассасаси фаолияти қуйидаги ваколатларга эга бўлди:
- “давлат фойдасига воз кечиш” режимидаги товарларни сотиш;
- божхона органларига товар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш ва божхона кўригида иштирок этишда кўмаклашиш;
- товарларни “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш;
- божхона омборларида сақлаш муддати ўтган товарларни суд қарори асосида сотиш ёки йўқ қилиш;
- мусодара товарлари икки ой мобайнида сотилмаганда, бошланғич нархни босқичма-босқич пасайтирган ҳолда такрорий сотиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 636-сон Қарори билан “Импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунга қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра:
- декларациясида кўрсатилган ТИФ ТН коди шартли белгиланади ва товарлар эркин муомалага чиқарилади;
- шартли ТИФ ТН коди асосида божхона тўловлари ундирилади.
- экспертиза якунлангандан сўнг якуний декларация тақдим этилади.
Мазкур тартибнинг жорий этилиши Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига товарлар бўйича божхона экспертизаси якунланмаган бўлса ҳам товарларни тезкорлик билан эркин муомалага чиқариш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 642-сон қарори билан «Ярим тайёр чарм экспорти учун йиғимларни ундириш тартибининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисида»ги низомга қўшимча киритилди.
ТИф ТН бўйича 4104 кодига мувофиқ ярим тайёр чармни олиб чиқишда
2024 йил 1 июлдан бошлаб 10 фоиз, лекин бир тоннаси учун 300 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда,
2026 йил 1 январдан бошлаб 20 фоиз, лекин бир тоннаси учун 600 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда,
2028 йил 1 январдан бошлаб 30 фоиз, лекин бир тоннаси учун 900 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда йиғим ундириладии.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-156 сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ташқи савдо операциялари бўйича валюта назоратини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Фармон билан божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддатлари бирхиллаштирилди ва уларнинг 120 кундан ошмаслиги белгиланди.
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига Божхона қўмитаси томонидан амалга ошириладиган “Божхона кодекси талаблари асосида божхона аудитини ўтказиш” текшируви киритилди. Текширув Божхона кодексида белгиланган муддатлардан ошмаган ҳолда ўтказилади.
Тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун, агарда асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ бўлса, молиявий жазо чоралари қўлланилмаслиги ўз кучини йўқотди.
Тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштируви санасига қадар 12 ой давомида амалга оширилган товарларнинг умумий экспортига нисбатан 10 фоиздан ошмаган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, кафолатланган тўловни таъминламасдан товарлар экспортини амалга оширишга берилган рухсат бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ-358-сон қарори билан Cунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
Унда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор йўналишлардан бири сифатида солиқ ва божхона соҳаларида – яширин иқтисодиёт улушини камайтириш, шубҳали божхона операцияларини прогнозлаш ва хавфларни бошқариш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 30 октябр куни «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтишда божхона назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 717-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга биноан
– Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотлар транзитини амалга оширишда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасини божхона органининг депозит ҳисобварағига қўйиш;
– тамаки маҳсулотлари бўйича божхона органларига дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби;
– тамаки маҳсулотларни республика ҳудудига олиб кириш ҳамда ҳудудидан олиб чиқишда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби;
– тамаки маҳсулотларни божхона назоратидан ечиш ҳамда божхона органининг депозит ҳисобварағига қўйилган пул маблағлари қайтариш тартиби;
– қонунчилик талабларининг бузилиши натижасида товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш имконияти мавжуд бўлмаганда, товарларни божхона назоратидан ечиш ҳамда божхона органининг депозит ҳисобварағидаги пул маблағларини республика бюджетига ўтказиш тартиби белгиланди.

Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан қайта ишланиши тўғрисидаги маълумот кўрсатилиши мажбурий бўлган товарларнинг рўйхати ва уларнинг белгилари тасдиқланди.
Рўйхатдан 58 турдаги материаллардан ишланадиган маҳсулотлар назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 22 ноябрда ПҚ-403 сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлаш ва ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурсларни божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод этишга қаратилган имтиёзлар 2030 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Тўловчи томонидан муайян вақт ичида бир неча божхона операцияларини бажариш чоғида юзага келадиган божхона тўловларини тўланишини банк кафолатини тақдим этиш, божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш ёки товарларни гаровга қўйиш орқали таъминлаш - бош таъминот ҳисобланади.
Тўловчи томонидан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш мақсадида бош таъминотни қўллаш ихтиёрий ҳисобланади.
Бош таъминот қуйидаги ҳолларда қабул қилинади.
- таъминлов ҳужжатларининг амал қилиш муддатлари тўловчининг аризасида кўрсатилган муддат ичида юзага келадиган божхона тўловларини тўлашни таъминлашга доир мажбуриятларни тўловчи томонидан бажариш муддатларидан кўп бўлганда;
- божхона операциялари бўйича божхона тўловлари бош таъминот ҳисобидан ҳудудий божхона органи томонидан ундирилиши мумкин бўлганда. Бунда, бош таъминот суммаси божхона операциялари бўйича божхона тўловлари суммасидан кам бўлмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 14 ноябрда ПФ-184 сон Фармони қабул қилинди.
2025 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилиши, шунингдек, текширув ва профилактика тадбирларини ташаббус этиш ушбу тизим натижалари асосида амалга оширилади.
“Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Солиқ ва божхона органлари томонидан “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ юритилади.
Божхона кодекси талаблари асосида божхона назорати, шу жумладан божхона аудити Божхона қўмитасининг назорат соҳаси ҳисобланади.