O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Божхона ишида халқаро конвенцияларнинг аҳамияти
https://customs.uz/uz/news/view/3823
Forwarded from ~
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош бошқармасининг бошлиғи У.Н.Ибрагимов иштирокида бўлиб ўтган брифингда навбатдаги мурожаат ва саволларнинг жавоблари қуйидаги ҳаволалар орқали билиб олишингиз мумкин:

1.
Вагонларни шахобча йўлларига олиб кириш ва олиб чиқиш, умуман вагонга буюртма бериш ҳалигача электрон тарзда йўлга қўйилмаган, бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот беришингизни сўраймиз.

➡️ ЖАВОБ: Бу борада қилинаётган ишлар хозирги кунда давом эттирилмоқда, тасдиқланган график бўйича ахборот-комуникация технологиялари ва темир йўл мутахасисларидан иборат ишчи гуруҳ хорижда ривожланган электрон дастурларни ўрганган ҳолда миллий дастур яратиш устидан иш олиб бормоқда ва тез кунда ушбу дастур ишга туширилади.

2. Вагонларни етказиб бериш, тозалаш хамда станция хизматлари учун йиғиладиган тўловлар бекор қилиниши, юкларни поездга юклаш учун имтиёзли муддат 1 суткадан 4 сутгагача қилиб белгиланганиши барча вагонлар учунми?

➡️ ЖАВОБ: Йўқ! Бу чегирма ва имтиёзлар мева-сабзавот махсулотлари каби тез бузиладиган юкларни фақат рефрижератоторли вагонларда экспорт қилиш учун тадбиқ этилган.

3. Эронга ташилиши керак бўлган юклар олдин асосан автотранспортларда етказилар эди хозирги кунда короновирус пандемияси сабабли Туркманистон – Эрон йўналишида харакатланиш вақтинча чекланганлиги туфайли бу борадиги “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти қандай ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот берсангиз.

➡️ ЖАВОБ: Юқорида айтиб ўтганимдек короновирус пандемияси туфайли Туркманистон – Эрон йўналишида ҳаракатланиш вақтинча чекланганлиги сабабли, Қозоғистоннинг Актау ва Эроннинг Амиробод портлари орқали борадиган йўналишларда экспорт юкларни етказиб бериш ишлар ташкиллаштирилмоқда. Бундан ташқари Телеграм мессежери орқали тадбиркорларимиздан Озарбайжон Республикасига керамика плиткаларини етказиб бериш ва Ироқ давлатига нохат махсулотини экспорт қилиш бўйича буюртмалар келиб тушган, хозирги вақтда бу янги йўналишларда ҳам автотранспорт билан рақобатлаша оладиган тариф бўйича ташишларни ташкил этиш учун музокаралар олиб бормоқдамиз ва тез кунларда бу юкларни манзилига етказиш бўйича қилинган ишлар тўғрисидаги маълумотларни оммага тақдим этамиз.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
Ахборот-таҳлилиий медиа маркази
Президент раислигида кимё, агротехника ва автомобиль саноати масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Кимё саноати янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун барча имкониятларни ишга солиши зарурлиги таъкидланди.
Қишлоқ хўжалиги техникалари нархини оптималлаштириш, маҳаллийлаштиришни ошириш бўйича топшириқлар берилди.
“Ўзавтосаноат” АЖга 300 турдаги импорт бутловчи қисмларни ўзлаштириш, автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқиш каби вазифалар қўйилди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития химической, агротехнической и автомобильной промышленности.
Отмечана важность задействования предприятиями химпрома всех возможностей для введения новых производств.
Даны поручения по оптимизации цен на сельхозтехнику, повышения уровня локализации.
АО “Узавтосаноат” поручено среди прочего локализовать 300 видов комплектующих, разработать новые модели автомобилей.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
Президентнинг коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Ўзбекистон Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва бюджет харажатларини мақбуллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди;
- Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар харажатлари мақбуллаштирилиши, 2020 йил II чораги учун режалаштирилган айрим харажатлар 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилиши;
- Давлат ҳокимияти органлари, суд ва прокуратура органлари, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари харажатлари қисқартирилиши ва иқтисод қилинган маблағлар республика бюджетига йўналтирилиши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4788645
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
- Бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари;
- Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, унинг ваколатлари ва функциялари;
- Бўлим тузилмаси, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4789320
#bojxonaPR

Сурхондарё вилоятида уюшган жиноий гуруҳ қўшни давлатдан юртимизга олиб кирилиши режалаштирилган 20 млрд. сўмдан ошиқ қийматдаги тамаки маҳсулотлари юкланган автотранспорт воситасини ҳужжатларда гўёки юксиз ҳолатда кўрсатиб, “Гулбаҳор” чегара божхона постидан ўтказиш эвазига божхона ходимига 10 500 АҚШ долларини пора тариқасида таклиф этган.

Тўлиқ тафсилотлар билан Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган тезкор лавҳа орқали танишинг.

https://youtu.be/EVFb6tRjRlQ
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 16 апрель куни «2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 232-сон қарор қабул қилинди.

Қарорга биноан

➡️ бюджет ташкилотларида ишлайдиган (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разраядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади

Шунингдек, бюджет ташкилотларида:

➡️асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар жорий йилнинг 1 июлига қадар тўхтатилади ва ушбу мақсадлар учун II чоракда режалаштирилган маблаҳлар қисқартирилади ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилади;

➡️коммунал хизматлар, озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатлар қисқартирилади.

➡️Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд ва прокуратура органлари, вазирликлар ва идоралар 2 ҳафта муддатда уларнинг солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан жамланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобида жорий йил 16 апрель ҳолатига мавжуд қолдиқ маблағлари, шу жумладан, тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамдаги миллий ва хорижий валютадаги қолдиқ маблағларнинг 50 фоизини Ўзбекистон Республикаси бюджетига ўтказади.

➡️Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Қўчқоровга 2020 йилнинг 1 майидан бошлаб жамғармаларга солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан тушадиган тушумдан (ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва қонунчиликда белгиланган моддий рағбатлантириш ҳаражатларини чегирган ҳолда) республика бюджетига 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда ажратма белгилаш ваколати берилди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 14 апрель куни «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 220-сон қарор қабул қилинди.

➡️«Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги «Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳасининг умумий қиймати – 76.04 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

➡️Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси – 16,04 млн. АҚШ доллари.

➡️Шундан, солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзидаги ҳиссаси – 11,7 млн. АҚШ доллари.

➡️Лойиҳани амалга ошириш даври – 4 йил (2020-2023 йиллар).

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
Forwarded from Times.uz
🇨🇳Хитойда Alipay ва WeChat платформалари базасида виртуал паспорт тизими ишга туширилди. Фуқароларга саломатлик ҳолати ва саёҳатлар тарихи ҳақида батафсил маълумот сақлайдиган QR код берилади - Sixthone

🇨🇳Коронавирус эпидемияси Хитой иқтисодининг ярим асрлик ўсишига нуқта қўйди ва ўтган йилга нисбатан жорий йилнинг биринчи уч ойлигида қарийб 7 фоизга қисқарди. New York Times

⚡️Халфаро валюта фонди глобал молиявий барқарорлик масаласи бўйича ҳисобот эълон қилди. Аввалроқ, ХВФнинг кредит ажратиш потенциали 1 трлн АҚШ долларигача кенгайтирилганлиги маълум қилинган эди - International Monetary Fund

🇺🇸АҚШда сўнгги 4 ҳафта мобайнида 22 миллиондан ортиқ киши ишсизлик нафақаси бўйича ариза беришди - The Guardian

🇪🇺Европа иттифоқининг "Йўл харитаси" чоп этилди. Унга кўра эпидемиологик ҳолат, соғлиқни сақлаш тизимининг тайёрлиги ва мулоқотларни кузатиш карантинни енгиллатишда муҳим рол ўйнайди - European Commission

🇷🇺Кремл иккинчи жаҳон уруши ғалабасининг 75 йиллиги шарафига парадни кечиктиришга қарор қилди - Kremlin

🇪🇸Экспертлар Испанияда 70 000 га яқин ҳамшира COVID-19 хавфи зонасида эканлигини маълум қилди - The Times

🇪🇸Испания таълим вазирлиги ўқув муассасалари масофавий таълимга тайёр эмасликларини, шунга кўра барча талабаларга жорий ўқув йилида автоматик тарзда ўтиш бали қўйилишини маълум қилди - El Pais

🇵🇳Янги
Зеландияда пандемия бошланган вақтдан буён энг кам янги коронавирус ҳолатлари қайд этилди. Guardian

🇯🇵Япония
ҳукумати коронавирусдан жиддий зарар кўрган оилаларни қўллаб-қувватлаш учун нақд пул ва озиқ-овқат купонларини тарқатишни кўриб чиқмоқда. Japan News

🇪🇺Европа касалликларни олдини олиш маркази COVID-19га беморларни тестдан ўтказиш бўйича қўлланма.

⚡️Пандемия даврида инқироз оқибатларига қарши курашда жамоатчилик ташкилотлари ва волонтёр гуруҳлар асосий рол ўйнайди - World Economic Forum

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bojxonaPR

Божхона соҳасида ҳафта давомида рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисалар дайжести

Мазкур хабарларнинг тўлиқ тафсилоти билан Давлат божхона қўмитасининг расмий-веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.

ДБҚнинг расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
Ғалаба формуласи

Дўстим, остонангга келганда офат,
Тафаккур айлагин, ақлингни чархла.
Бизларда мустаҳкам бўлмоғи лозим,
Темир интизом ва метин ирода.
***
Аждодлар мардлиги бизга зўр ибрат,
Азми қатъий инсон мағрур дунёда.
Зарурдир бу жангда ғолиб бўлмоққа,
Темир интизом ва метин ирода.
***
Покизалик доим шиоринг бўлсин,
Оиланг саломат сақла қўрғонда.
Тождор душмандан ҳам қилар ҳимоя,
Темир интизом ва метин ирода.
***
Бугун шифокорлар жанг майдонида,
Шиддатла олишар туриб мардона.
Сендан бугун фақат талаб этилар,
Темир интизом ва метин ирода.
***
Улуғ халқ қудрати жўш урар бугун,
Юртбошим меҳридан қувонч қалбларда.
Порлоқ истиқболдан берар нишона,
Темир интизом ва метин ирода.

Нурбек САЛОМ
Аҳолига бирламчи истеъмол маҳсулотлари узлуксиз етказилмоқда
https://customs.uz/uz/news/view/3824
“Амузанг” темир йўл чегара божхона пости ходимлари фидокорона хизмат олиб боришмоқда
https://customs.uz/uz/news/view/3825
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 15 апрель куни “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида” 227-сон қарор қабул қилинди.

Қарор алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик юзасидан назоратни янада кучайтириш мақсадида қабул қилинган.

➡️Қарорга кўра 2020 йил 1 майдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилди.

➡️Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 2021 йил 1 февралдан эътиборан маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

➡️Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси 2021 йил 1 февралдан бошлаб, эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чораларини кўради.

➡️Давлат божхона қўмитаси 2020 йил 1 майга қадар янги намунадаги акциз маркалари жорий этилиши тўғрисидаги ахборотни алкоголь ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар эътиборига етказади.

➡️Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда янги намунадаги акциз маркалари жорий этилиши тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишлари олиб борилади.

ДБҚнинг расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
Forwarded from Times.uz
Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов коронавирусга чалинганлар сони нима учун камайганлигига изоҳ берди:

«Кетма-кет икки кун коронавирус инфекциясига чалинган берморлар сонининг камайиши — карантин зонасидаги инсонларни алоҳидалаганимиз билан боғлиқ.

Карантин зонасида битта контейнерга фақат 4 нафар одам жойлаштириляпти ва ташқаридан ҳеч ким кириб-чиқмаслиги таъминланяпти. Шу боис карантин зонада ушбу касалликни юқтириб олиш ҳолати кескин камайди.

Бироқ бу вазият бутунлай яхшиланди деган хулоса келиб чиқиши учун асос эмас. Карантин зонасидан ташқарида ҳам ушбу вирус ташиш ҳолатлари бўлиши мумкин ва барчасини назорат остида ушлаш учун карантин режимига қатъий амал қилишимиз лозим».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uz: 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассисларидан иборат гуруҳ бугун COVID- 19 билан курашда биродар ўзбек халқини қўллаб- қувватлаш учун Ўзбекистонга йўл олди.

~~~~~~~

Ru: Группа китайских консультантов и медицинских экспертов в составе 15 человек сегодня отправилась в Узбекистан для оказания поддержки узбекскому народу в борьбе с COVID-19

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Зангиота туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион фармацевтика кластери қурилиши бошланди.
Президент Шавкат Мирзиёев телемулоқот орқали у ерда бошланган ишлар ва режалар билан танишди.
Жами 14 та инвестицион лойиҳа амалга ошириш орқали минтақада ягона замонавий фармацевтика кластери, унда 1700 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. У технопарк ва саноат зонасини ўз ичига олган ўзига хос биринчи “илмий шаҳарча” бўлади.

Дан старт строительству инновационного фармацевтического кластера “Tashkent Pharma Park” в Зангиатинском районе.
Президент Шавкат Мирзиёев по телемосту ознакомился с начатой работой и планами.
Предусматривается создание единственного в регионе современного фармакластера и более 1700 новых рабочих мест за счет реализации здесь 14 инвестпроектов. Кластер будет первым в своем роде научным городком, включающим технопарк и промышленную зону.

#Mirziyoyev #tanishuv #farmapark #innovatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter