O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.3K subscribers
30K photos
5.09K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун ваколатли орган қайси?

Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади.

“Блокчейн” технологиялари жорий этиладиган аниқ фаолият соҳалари мазкур агентлик томонидан белгиланади.

Шунингдек, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни ва “блокчейн” технологияларини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мазкур агентликда мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, блокчейн — барча маълумотлар кетма-кет қайд қилинадиган ва блоклар бўйича жойлаштириладиган тақсимланган маълумотлар реестри, бунда ҳар бир янги блок олдинги блокка криптографик имзо орқали боғланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бор

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Президент Фармонига кўра, йил якунига қадар импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайдиган асосий истеъмол товарлари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Тиббий таълим соҳасидаги янгиликлар рақамларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

📌 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

☑️ Қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

❗️Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Оммавий ахборот воситаларида фақат рецептсиз бериладиган дори-дармон воситаларини реклама қилишга рухсат этилади

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар беришича, “Виферон – самарали восита”, “Анви Макс – афсонавий куч”, “Кагоцел - проверено опытным путем”, “Бисорол – надежные лекарственные препараты”, “Опеферр – “Надежность – несомненное преимущество терапии” препаратлари ва бошқа дори воситалари рекламасида “100 фоиз беморлардаги шамоллашга ёрдам беради”, каби сўзлар мавжуд бўлиб, улар қонунчилик талабларига мувофик эмас.

Батафсил

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#Биласизми

❗️ Айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади

🗓 2020 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади:

🚜 8701 (тракторлар);

🚐 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари);

🚘 8703 (енгил автомобиллар);

🚛 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати:

👉 Аудиторлик фаолияти;

👉 Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш фаолияти;

👉 Фонограммаларни тайёрлаш фаолияти;

👉 Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолияти;

👉 Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда:
▪️умумий фойдаланиш пунктлари, шу жумладан қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий фойдаланиш пунктлари томонидан маълумотларни узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш;
▪️қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳаллий телекоммуникация тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;
▪️қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;
▪️қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан халқаро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш.

👉 Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялашда инвестиция фонди фаолияти;

👉 Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялашда кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш фаолияти;

👉 Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти;

👉 Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялашда:
▪️ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш;
▪️ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини таъмирлаш;
▪️ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш

👉 Баҳолаш фаолияти;

👉 Риэлторлик фаолияти;

👉 Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият;

👉 Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш фаолияти;

👉 Фармацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно):
▪️тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш;
▪️тиббий буюмлари тайёрлаш;
▪️тиббий буюмларини улгуржи реализация қилиш;
▪️доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.

👉 Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш фаолияти;

👉 Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашда:
▪️юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти;
▪️юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

#Биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан

➡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ–5978-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар (оқ ва бошқа шакардан ташқари) учун имтиёз 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
#Биласизми

#2021_1_январдан

Товарларни божхона кирим ордерини қўллаш орқали (бир дона ордер учун) божхона расмийлаштируви учун БҲМнинг 25 фоизи миқдорида божхона йиғими ундирилади.

📌Маълумот учун:
📑Божхона кирим ордери қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

жисмоний шахслар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида олиб ўтилаётган товарларнинг, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган шундай товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёридан ошганда, ортиқча қисмига божхона тўловларини ундирилишида;
товарлар жисмоний шахснинг манзилига келиб тушганда (халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари бундан мустасно) божхона тўловлари олиб кирилаётган товарларнинг бутун суммасидан, товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёри қўлланилмаган ҳолда ундирилишида;
юридик шахсларнинг манзилига халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун божхона тўловлари ундирилишида;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 260-моддаси «г» кичик бандида назарда тутилган ҳолларда божхона тўловлари ундирилишида;
қонун ҳужжатлари билан белгиланган божхона йиғимлари ва бошқа йиғимларнинг ундирилишида.

💰Жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадларида халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати ва (ёки) миқдори товарларни божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормасидан ортиқ бўлган товарларнинг ортиқ қисми учун товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограми учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови ундирилади.

Мисол учун, хориждан халқаро почта жўнатмаси орқали жисмоний шахс номига қиймати 105 АҚШ долларлик, нетто вазни 500 грамм бўлган (халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган нормаси 100 АҚШ доллари) почта жўнатмаси келди.
Илгари, чегараланган миқдордан ошган қисми (5 АҚШ доллари) учун унга транспорт харажатларини (мисол учун 2 АҚШ доллари) қўшган ҳолда 7 АҚШ долларидан 30 % миқдорида (2,1 АҚШ доллари) ягона божхона тўлови ва 25 АҚШ доллари миқдорида божхона кирим ордерини расмийлаштириш учун йиғим ундирилар эди.
Мазкур ҳолатда 27,1 АҚШ доллари ёки валюта курси бўйича (10.01.2021 кун ҳолатига 10 449,44 сўм) 283 179 сўм ундирилар эди.
Эндиликда эса, жисмоний ва юридик шахсларнинг харажатларини қисқартириш мақсадида жорий этилган қулайлик натижасида юқоридаги ҳолатда 7 АҚШ долларидан 30 % миқдорида (2,1 АҚШ доллари) ягона божхона тўлови ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 % и миқдорида (55 750 сўм) божхона кирим ордерини расмийлаштириш учун йиғим ундирилади.
Мазкур ҳолатда 7,44 АҚШ доллари ёки валюта курси бўйича (10.01.2021 кун ҳолатига 10 449,44 сўм) 77 744 сўм ундирилади.
Жорий этилган янги божхона йиғими ставкалари натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг харажатлари салкам 4 бараварга қисқарди.
#Биласизми

Ўзбекистон Республикаси билан Эркин савдо режимини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар

🇧🇾Беларусь Республикаси
🇬🇪Грузия Республикаси
🇰🇿 Қозоғистон Республикаси
🇰🇬 Қирғизистон Республикаси
🇲🇩Молдова Республикаси
🇷🇺 Россия Федерацияси
🇹🇲Туркманистон*
🇺🇦 Украина
🇹🇯Тожикистон Республикаси
🇦🇿 Озарбайжон Республикаси

* икки томонлама битимларга мувофиқ ўзаро келишилган рўйхатга киритилган товарларга импорт божхона божлари солинмайди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Давлат хизматчиси фаолиятидаги одоб-ахлоқ қоидалари

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Учиб келган рейс йўловчиларига багаж топширилганидан кейин талаб қилиб олинмаган багаж уни олиб келган ташувчи ҳисобидан сақлаш ва бундай багажнинг эгасини қидириш ҳамда уни эгасига етказиб беришни ташкил этиш учун аэропортнинг тегишли хизматига топширилади.

🗓 Ташувчилар томонидан олиб келиниб, талаб қилиб олинмаган багаж аэропортда кўпи билан 3 ой сақланади ва аэропортнинг тегишли хизмати томонидан йўқ қилинади.

❗️ Чет эллик ташувчилар томонидан олиб келиниб, талаб қилиб олинмаган багаж аэропортда кўпи билан 7 кун сақланади ва уни олиб келган ташувчининг рейси билан қайтариб юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot