O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
#bojxona_dunyo_buylab

Каналимизда янги рукн


БОЖХОНА: ДУНЁ БЎЙЛАБ!

Кеча Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Жаҳон божхона ташкилотининг Технологиялар бўйича халқаро конференцияси ва кўргазмаси ўз ишини бошлади.
"Рақамли чегаралар: божхонада янги ва анъанавий инновациялар" шиори остида бўлиб ўтаётган нуфузли анжуманда дунёнинг 117 та давлатидан 1300 га яқин экспертлар иштирок этмоқда.
————————-
АҚШ чегара ва божхона хизмати Мексика ва АҚШни боғловчи Фарр халқаро кўприги орқали салкам 1 тонна метамфетаминни олиб ўтишга уринишни фош қилишди.
10 ноябрь куни аниқланган мазкур ҳолатда синтетик гиёҳвандлик воситалари транспорт воситаси тиркамасига юкланган қалампирлар орасига яширилган.
————————
Россияда Чита божхоначилари Хитойга кетаётган сайёҳлик автобусидаги багажлар ичидан 111 дона кит тишлари ва 171 дона морж тишлари олиб ўтилаётганини фош қилишди.
Уларнинг умумий қиймати 1,2 млн рублни ташкил қилмоқда.
#bojxona_dunyo_buylab

БОЖХОНА: ДУНЁ БЎЙЛАБ!

Жаҳон божхона ташкилотининг Гендер тенглик бўйича Виртуал ишчи гуруҳи ўзининг навбатдаги йиғилишини ўтказди.
Унда 40 дан зиёд давлат божхона хизматларининг 70 нафар вакиллари иштирок этди.
_________
Испания жанубидаги йирик Альхесирас портида божхона ходимлари 13 тонна кокаинни олиб киришга уринишни фош қилишди.
Бу мамлакат тарихидаги рекорд даража ҳисобланади. Мазкур гиёҳвандлик воситалари Эквадордан жўнатилган бананлар орасига яширилган.
___________
Хитой Лихтенштейндан кавш қайтарувчи ҳайвонлар ва улардан олинган маҳсулотларни тўғридан-тўғри ва билвосита импорт қилишни таъқиқлади.
Бунга ушбу давлатда блютанг касаллиги авж олганлиги сабаб қилиб кўрсатилган.
#bojxona_dunyo_buylab

БОЖХОНА: ДУНЁ БЎЙЛАБ!

Reuters: Хитой 1 декабрдан айрим товарлар, хусусан, алюминий экспортидаги божхона солиқ имтиёзларини қисқартириши ёки бекор қилиши мумкин.

Шунингдек, айрим нефть маҳсулотлари, фотоэлектрик қурилмалар, аккумулятор ва таркибида металл бўлмаган минераллардан ишланган маҳсулотларга экспорт бўйича солиқ имтиёзлари амалдаги 13 фоиздан 9 фоизгача пасайтирилиши кутилмоқда.

Мазкур хабар ортидан Лондон биржаларида аллюминий нархи кўтарилган, АҚШда эса соя ёғи нархининг ошишига сабаб бўлган.
—————
The Independent: Португалияда дунё пишлоқ саноатидаги йилнинг энг муҳим тадбири - World Cheese Awards танлови бўлиб ўтди. Аммо, унда Буюк Британиядан иштирокчилар қатнаша олмади.

Тахминларга кўра, танлов учун сараланган инглиз пишлоқлари ҳужжатлардаги камчиликлар сабабли божхонадан ўтказилмаган.

Танловда дунёнинг 47 та мамлакатидан 250 нафар вакиллар эътиборига 4786 номдаги пишлоқ ҳавола қилинган. Испанияда қўй сутидан тайёрланган юмшоқ пишлоқ танловда энг яхшиси деб топилди.
—————
The Guardian: Японияда Нарита халқаро аэропорти орқали 2 кг. метамфетаминни олиб киришга уринган 58 ёшли австралиялик устидан бошланган суд халқаро жамоатчилик эътиборига тушди.

Судланаётган аёл ижтимоий тармоқ орқали танишган инсонининг илтимоси билан синтетик наркотик модда яширилган жомадонларни Лаосдан Токиога олиб кираётганида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинган эди.
#bojxona_dunyo_buylab

БОЖХОНА: ДУНЁ БЎЙЛАБ!

Жанубий-Шарқий Европа, Болтиқбўйи ва Болқондаги 19 та давлат божхона хизматлари Жаҳон божхона ташкилоти “Глобал қалқон” дастурининг “Хавфсиз горизонт” операциясида иштирок этди.

Портловчи моддалар тайёрлаш учун прекурсорлар ҳамда қўлбола жанговар ускуналарни тайёрлашга хизмат қиладиган қўшимча компонентларни аниқлаш ҳамда ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган операция давомида 636 та партияда таркибида кимёвий прекурсорлар бўлган 55 тоннага яқин экспорт ва импорт тартибидаги юклар кўздан кечирилди.

Натижада, хавфли юклар аниқланган ҳолатлар ҳам бўлди. Масалан, Польша божхоначилари Словакиядан кириб келган юк машинасидаги 2 та канистрда 50 литр эмамектин аниқларшган.
_______________
АҚШ ва Канада божхона хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги доирасида АҚШ шимолий чегарасидаги 38 та ўтказиш пунткларининг иш вақтлари 2025 йил 6 январдан ўзгартирилади.

Бу иккала давлат ўртасидаги чегара-божхона назоратининг самарадорлигини таъминлаш билан бирга туризмни қўллаб-қувватлашга ҳам ҳисса қўшади деб ҳисобланмоқда.
_______________
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркияга тамаки маҳсулотларини олиб кириш меъёрларини эслатиб ўтди.

Туркия божхона тартиботларига кўра, жисмоний шахслар ўз эҳтиёжлари учун 30 қути сигарет, 50 дона сигара, 10 дона бир марталик ва 1 дона кўп марталик электрон сигаретларни олиб киришлари мумкин.
#bojxona_dunyo_buylab

БОЖХОНА: ДУНЁ БЎЙЛАБ!

Бугун Сизни қизиқарли виртуал саёҳатга таклиф қиламиз
!

Дунё бўйлаб кўплаб давлатларда божхона музейлари фаолият юритади. Ҳаттоки, Солиқ ва божхона музейларининг Халқаро ассоциацияси ҳам ташкил қилинган.

Ташкилотнинг бош қароргоҳи эса Будапештда жойлашган. Бу бежиз эмас. Венгрия божхонаси тарихини акс эттирувчи илк музей эса бундан 94 йил муқаддам – 1930 йилда ташкил этилган.

Ушбу ҳавола орқали Сиз Австрия, АҚШ, Белгия, Венгрия, Германия, Ирландия, Корея, Латвия, Люсембург, Нидерландия, Португалия, Украина, Финландия, Франция, Хитой, Чехия ва Швецарияда жойлашган божхона музейларига виртуал саёҳат қилишингиз мумкин.

Мазкур музейлардаги қизиқарли экспонатлар билан яқиндан танишиб, божхона ишининг нақадар серқирра эканлигига гувоҳ бўласиз.
#bojxona_dunyo_buylab

БОЖХОНА: ДУНЁ БЎЙЛАБ!


Жаҳон божхона ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш ва ҳалолликни рағбатлантириш дастури кўмагида Кот-д'Ивуарда божхона ва хусусий сектор ўртасида ҳалоллик ва мулоқотга барқарор ёндашувга бағишланган масофавий семинар ташкил этилди.

*****

Туркманистон Ўзбекистон билан чегарада жойлашган ва қайта реконструкция қилинган "Фараб авто йўллари" чегара-божхона постини фойдаланишга топширди.

Бухоро вилоятидаги "Олот" чегара божхона постига туташ мазкур пост 10 гектаргача кенгайди, энди бир вақтнинг ўзида 16 та юк автотранспорт воситасини божхона кўригидан ўтказиш мумкин. Натижада, кунига 1000 тагача юк автотранспорт воситаси ҳаракатланишига имконият юзага келди.

*****

Белорусиялик божхоначилар Литвадан кириб келган юк автотранспорт воситасида товарларни ташишда фойдаланиладиган поддонлар ичига моҳирлик билан 88 кг оғирликдаги гашиш гиёҳвандлик воситаси яширилганини фош қилишди.

Жиноятчиларнинг «маҳорати»га қаранг-ки, поддонлардаги бўшлиқларга наркотик модда яширилгач, улар мум билан бекитилган. Ушбу ҳолатни содир этган жиноий схема аъзолари Беларус ва Россияда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида қўлга олинган.

****

Новосибирск божхоначилари Тайланддан қайтган йўловчилардан бирининг қўл сумкаси ичидан тимсоҳнинг бошини топишди.

Аёлнинг сўзларига кўра у бу ғайритабиий топилмани сувенир сифатида сотиб олган. Ўтказилган экспертиза мазкур топилма СИТЕС конвенцияси талабларига тааллуқли бўлган ҳақиқий тимсоҳнинг боши эканлигини тасдиқлади.
#bojxona_dunyo_buylab

БОЖХОНА: ДУНЁ БЎЙЛАБ!


Янги Зеландия аэропортида гиёҳвандлик воситасини янги йил совғаси сифатида олиб ўтишга уринган канадалик аёл қўлга олинди.
Ванкувердан Окленд аэропортига етиб келган аёл янги йил шукуҳини берувчи зарқоғозларга ўралган совғалар шаклида 2,2 млн АҚШ доллари қийматидаги 10 кг метамфетаминни олиб ўтишга уринган.

*****
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ўзининг лавозимидаги биринчи кунидан бошлаб Мексика, Канада ва Хитойдан келадиган товарларга нисбатан тарифларнинг катта миқдорда оширилишини маълум қилди.
Ушбу чора ноқонуний миграция, жиноят ва гиёҳвандлик воситаларининг чегара орқали ноқонуний ҳаракатини олдини олишга ҳизмат қилади деб ҳисобламоқда у.

*****
Озарбайжонлик божхоначилар мамлакат ҳудудидан транзит тарзида ҳаракатланаётган юк машинасидаги олмалар орасига 78,3 кг. марихуана яширилганлигини фош қилишди.
126 та ўрамдаги мазкур гиёҳвандлик воситалари Эрондан Россияга ҳаракатланаётган транспорт воситаси юкхонасидаги поддонларнинг яширин бўлмаларига жойланган.

*****
Қозоғистонда Қирғизистон билан чегарадаги бир қатор ўтказиш пунктларида энди товар ва транспорт воситаларини ўтказишда пуллик навбатлар йўлга қўйилади.
Шу муносабат билан Қозоғистон давлат чегараси орқали транспорт воситалари, юк ва товарларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.
#bojxona_dunyo_buylab

БОЖХОНА: ДУНЁ БЎЙЛАБ!

Саудия Арабистони закот, солиқ ва божхона бошқармаси (ZATCA) томонидан нуфузли конференция ташкил этилди.

“Барқарор иқтисодий келажакни шакллантириш ва хавфсизликни ошириш” шиори остида Ар-Риёдда ўтказилган тадбирда дунёнинг турли давлатларидан экспертлар жамланишди.

*****
Жаҳон божхона ташкилоти Smart Customs ижтимоий порталини ишга туширди.

Ташкилотга аъзо давлатларнинг божхона ходимлари ўртасида ўзаро ахборот алмашишга мўлжалланган портал божхона маъмуриятларининг иш унумдорлигини ошириш, инновацион ечимлар ва соҳани рақамлаштириш тажрибаларини ўзида ифода этади. Бу эса ЖБТ аъзолари ўртасидаги рақамли тафовутни енгиб ўтишга хизмат қилади.

*****
АҚШ чегара ва божхона хизмати Колумбия дала операциялари бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қиймати 6,9 млн АҚШ долларини ташкил этадиган 343,4 кг оғирликдаги метамфетамин гиёҳвандлик воситасини тўхтатиб қолишди.

Ларедо кириш портида аниқланган ушбу ҳолатда гиёҳвандлик воситалари сув ташиш учун мўлжалланган юк автомашинасининг ичига жойланган 16 дона елим идишларга жойланган бўлган.