O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.4K subscribers
35.4K photos
6.68K videos
80 files
12.6K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Ҳудудлардан хабарлар

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ишчи гуруҳи Дўстлик туманида жойлашган корхонада бўлишди.

Андижон вилояти божхона бошқармаси масуллари автомобил бутловчи қисмлари ишлаб чиқариладиган корхонада бўлиб, унинг фаолияти билан танишди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи томонидан жойларда ўрнатилган қуёш панеллари ҳолати ўрганилди.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ўз худбинлигингни енга олсанггина тунинг кунга айланади.

Жалолиддин Румий
#hamkasblarimiz_ijodidan

Мангу бўлгин омон, Ўзбекистоним


Ўзбекистон, сен менинг Ватанимсан
Киндик қоним тўкилган макон
Сен Навоий, Темуру, Фарғонийларнинг
Улуғ Ватанисан, мангу бўл омон.

Сен Ибн Синога тиб қонунларин
Ўргатган табиат, она тупроқсан.
Улуғбекка эса фалакиётни
Ўргатган қуёшсан, чексиз осмонсан.

Сен Бобур ноласидан таралган бутун
Олам аро сочилган мангу нурдирсан.
Сен ўзинг оламга мангулик сочган
Беруний бобомнинг устозидирсан.

Сен ўзинг Хоразмийга йўлин кўрсатган
Ҳисоб илмидаги энг буюкдирсан.
Сенсан Форобийнинг ўрганган бутун
Денгизлару, океан, оламидирсан.

Ватан бугун берган имкониятларда,
Аждодлар тарихи барчага аён.
Сен, ўзинг буюксан, Она Ватаним
Доим омон бўлгин, мангу бўл омон.

Рустам Қаландаров
Божхона институтининг
4-курс курсанти
Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда тўғри ҳаракатланиш бўйича етарли кўникмалар ҳосил қилиш жуда муҳим вазифа

Бу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда божхона органлари ходимлари ўртасида мунтазам профилактик тарғибот тадбирлари ва амалий ўқув машғулотлари ўтказилиб, фавқулодда ҳолатлар ҳамда ёнғинлар содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби бўйича ходимларга тушунчалар бериб борилмоқда.

Хусусан, Андижон, Жиззах, Хоразм, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент шаҳри божхона бошқармаларида ҳамда божхона постларида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилди.

Унда фавқулодда вазиятларда, хусусан, зилзила, ёнғин, табиий офатлар рўй берганда тўғри ҳаракатланиш юзасидан ходимларда кўникмалар шакллантиришга асосий эътибор қаратилди ва бажарилиши лозим бўлган амалий ҳаракатлар юзасидан тушунчалар берилди. Ўт ўчиришда зарур бўладиган техник воситалар билан яқиндан таништириш мақсадида кўргазма ташкил қилиниб, улардан фойдаланиш тартиби кўрсатиб берилди.

Шунингдек, амалий ўқув машғулотларида соҳа мутахассислари томонидан ёнғин чиққанда уни тўғри ва зарарсиз ўчириш қоидалари кўрсатиб берилди. Амалий машқларда ходимларнинг ўзлари ҳам бевосита иштирок этиб, зарур кўникмаларга эга бўлишди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Довут-ота” чегара божхона постига туташ ҳудудда йирик божхона терминали қад ростламоқда.

@yangidavr_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхона ходимлари ва тегишли соҳа вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилоятида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Божхона қўмитаси масъуллари томонидан Қашқадарё вилоятида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ўрганишлар жараёнида Қарши шаҳрида жойлашган 50-сонли боғча қозонхонасининг яхши иситмаслиги бўйича аниқланган муаммо назоратга олиниб, 2 та қозонхонанинг биттаси таъмирланиб, битта янги қозонхона ўрнатилди.

Бундан ташқари, Қарши шаҳридаги 14-сонли мактабни ўрганиш давомида иситиш тизимида аниқланган муаммо янги қозонхона ўрнатиш орқали ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, маъсуллар томонидан Қарши шаҳридаги Мустақиллик кўчасига асфальт қопламаси ётқизиш жараёни ўрганилди.

Шу жумладан, Қарши шаҳрида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жароёнида Хўжа абдулазиз кўчасида ичимлик сув қувури ёрилганлиги аниқланиб, мазкур муаммо мутахассисларни жалб этиш орқали ижобий ҳал этилди.