Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ ва Божхона қўмитаси вакиллари иштирокида 2025 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджети параметрларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Ибрагимов иштирок қилди.
Бугун эълон қилинган “Бюджетнома: 2025-2027” лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидан келиб чиқиб, узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун ташқи ва ички таъсирларга мослашувчан фискал сиёсат олиб бориш мақсад қилинган бўлиб, ўрта ва узоқ муддатдаги асосий мақсадлар белгиланган.
Улар қаторида солиқ, божхона қонунчилигини ва иқтисодиётнинг турли соҳаларига ажратилаётган субсидиялар ва берилаётган имтиёзларни ЖСТ талабларига уйғунлаштириш келтириб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюжети тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасида Давлат бюжети даромадлари 308,5 трлн сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.
Жорий йил якуни билан Давлат бюджети даромадлари 271 трлн. сўмни ва ҳаражатлар 318 трлн. сўмни ташкил этиши кутилмоқда.
Келгуси йилда давлат бюдети харажатлари 344,6 трлн. сўм миқдорида режалаштирилиб, шундан 52 фоизи ёки 178,2 трлн. сўм ижтимоий соҳага йўналтирилади.
Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Ҳудудлардан хабарлар
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида божхона ходимлари томонидан сайёр учрашув ўтказилди.
Жиззах вилояти божхона бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан хитойлик инвесторлар билан учрашув ташкил этилди.
Наманганда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан мунтазам сайёр учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказиб борилмоқда.

#donolar_bisotidan
#kun_hikmati
Донолар бисотидан
Одоб - ақлнинг таржимонидир. Инсон одоби қадар ақлли, ақли қадар шарафли, шарафи қадар қийматлидир.
Шамси Табризий

#hamkasblarimiz_ijodidan
Ўзбекистон
Умр – бу мен кўрган энг бебаҳо туш,
Савол – поёнига етмаган китоб.
Жумбоқларга жавоб излай бошласам,
Қишлоғим хаёлим ўғирлар шитоб.
Қоракўз болалар чопган далалар –
Олис болаликнинг қўшиқларидир.
Шўхлик қайновида етилган кунлар....
Энтикиб ҳам жўшиб куйлай барини.
Ватан – кўчаларни чангитган тупроқ,
Тўкислик – ариқда оққан лойқа сув.
Кекса тоғ – бобомнинг синмас ғурури,
Ҳаёт – қўзичоқлар ўйнаган сурув.
Не улуғ зотларни музаффар қилган,
Чашми ишқ кўнглимга нури иймондир.
Қуёш ва Меҳрдан яралган олам –
Буюк Ҳақдан ато Ўзбекистондир!
Гўзалой АБДУЛЛАЕВА
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори,
"Тошкент-АЭРО" ИБК Ахборот хизмати инспектори

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
6 та қуйма олтин бўлаклари ва 7 дона қадимий тангаларни олиб чиқишга бўлган уриниш тўхтатиб қолинди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маълумотларни бошқариш миллий тизими афзалликлари юзасидан ўтказилган халқаро давра суҳбатида Божхона қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этишди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатнинг шимолий дарвозасига элтувчи йўлнинг реконструкция қилингани жамоатчилик томонидан қизғин қарши олинмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхона институтида курсант қизлар ўртасида “Тўмарис издошлари” кўрик танлови ўтказилди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг Божхона қўмитаси фаолияти билан танишуви тафсилотлари "Тошкент" телеканали орқали намойиш қилинди.
Божхона қўмитаси Раиси маслаҳатчиси, Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши Раиси У.Пирмухаммедова Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги Талимаржон шаҳарчасида бўлиб, у ердаги хотин-қизлар билан учрашди.
Учрашувда Оқила аёллар ҳаракати аъзолари, маҳалла фаоллари, тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди ва уларнинг таклиф ҳамда муаммолари тингланди. Мулоқот чоғида тумандаги қизларни илмли қилиш, уларни олий ўқув юртларида ўқитиш, қолаверса келгуси ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун тўғри йўл кўрсатиш лозимлиги таъкидланди.
Талимаржон шаҳарчаси тўртта маҳалладан иборат бўлиб, у ерда 6077 нафар хотин-қизлар истиқомат қилиб келмоқда. Шундан 409 нафари “Аёллар дафтари”га киритилиб, уларнинг барчасига амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, 39 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинаси берилиб, хусусий тадбиркорликка йўналтирилган.
Шу куни Талимаржон шаҳарчасида тадбиркорлик билан шуғулланаётган аёллар билан ҳам учрашилиб, уларнинг фаолиятини янада кенгайтириш ва бу орқали ишсиз аёллар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича таклифлар билдирилди.
Шунингдек, масъуллар шаҳарчадаги "Буюрсин" тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқаришга мўлжалланган тикувчилик цехида ҳам бўлишди. Ҳозирда бу ерда 100 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланган. Яқин кунларда фаолият кенгайтирилиб, яна қўшимча 40 нафар ишсиз аёлларни қабул қилиш режалаштирилган. Учрашув давомида аёллар билан суҳбат ўтказилиб, уларга яратиб берилган шарт-шароитлар ўрганилди.