O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
22.4K subscribers
30.4K photos
5.3K videos
78 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
#bojxonaPR #tezkor_xabarlar

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ҳудудида акциз маркаланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишини олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Самарқанд шаҳрида фуқаро А.И. бошқарувидаги “Спарк” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомобиль салони ичида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркаланмаган, умумий қиймати 160 миллион сўмлик жами 6998 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
#bojxona #tezkor_xabarlar

Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Қуйида ҳудудий божхона бошқармалари томонидан фош этилган ҳолатлар билан танишинг:

Тошкент вилоятида тамаки қутиси ва фуқаро эгнидаги куртка чўнтакларига яширилган гиёҳвандлик воситаси фош бўлди

Фарғонада 264 минг дона пиротехника воситаларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

86 минг дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали нақд хорижий валютларни яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди
#tezkor_xabarlar

Антифриз идишларидаги "Тропикамид" фош бўлди


Тошкент вилояти божхона бошқармасиҒишткўприк” чегара божхона пости ходимлари юртимизга пиёда ҳолда кириб келган икки нафар фуқаронинг қўл юкларини ДХХ чегара қўшинларининг ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда кўздан кечиришди.

Натижада ушбу шахсларнинг юклари орасида бўлган антифриз ва дори воситаларининг 4 дона идишларида 501 мл. "Тропикамид" кучли таъсир қилувчи модда борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tezkor_xabarlar

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси "Сариосиё" темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган поезд вагонлари хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилди.

Натижада, вагонлардан бирининг остки қисмига умумий вазни 40,99 граммни ташкил этувчи "марихуанна" гиёҳвандлик воситаси хуфиёна тарзда яширилганлиги фош этилди.
#tezkor_xabarlar

"Iphone 15" ларни четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими
ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситаси салонида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 394 миллион сўмлик 3 турдаги жами 28 дона “IPHONE 15” русумли уяли алоқа воситалари яширилганлиги аниқланиб ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
#Tezkor_xabarlar

Самарқандда божхоначилар қиймати 3 млрд. 576 млн. сўмлик рангли металл парчаларининг ноқонуний савдосига чек қўйишди.

Бухорода 493 млн. сўмлик маиший техника эҳтиёт қисмларининг яширин айланмасига чек қўйилди.

"Ғишткўприк" чегара божхона постида заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди

"Олот" чегара божхона постида 952 млн. сўмлик найранг иш бермади.
#tezkor_xabarlar


Бухорода жами12 конвалютадаги 120 дона психотроп дори воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси "Даут ота" чегара божхона пости ходимлари томонидан психотроп моддаларни ноқонуний олиб ўтишга доир ҳолат фош этилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постида заргарлик буюмларини уддабуронлик билан олиб киришга уринган фуқаро аниқланди

Қашқадарёда сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчалар ва дори воситаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
#Tezkor_xabarlar

Самарқанд вилояти
божхоначилари томонидан давлат бюджетига 3,6 миллиард сўмдан зиёд қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Хоразмда божхона тўловларидан нотўғри фойдаланишга бўлган уриниш наф бермади.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона постида автотранспорт воситасига яширилган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилди.

Тошкент шаҳрида товарларни ТИФ ТН кодини ўзгартириб, божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уриниш фош бўлди.
#Tezkor_xabarlar

Тошкент вилояти божхоначилари томонидан ҳужжатларда кўрсатилмаган матолар фош этилди.

“Тошкент-Аэро” ИБКда 40 дона Iphone ҳамда тиллаларни яшириб ўтишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди.

“Олот” чегара божхона пости орқали автотранспорт воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш бартараф этилди.
#tezkor_xabarlar

Ҳудудлардан тезкор хабарлар

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош этилди

Хоразмда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди

Яллама чегара божхона постида дори воситаларини мамлакатимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди

Сурхондарёда божхоначилар автомобиль балонлари ичидаги тамаки воситаларини фош қилишди

Тошкент халқаро аэропортида қимматбаҳо қўл соатини ноқонуний олиб ўтишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди

Андижонда қарийб 2 миллиард сўмлик товарларни божхона тўловларидан четлаб олиб ўтишга бўлган уриниш маълум бўлди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан қадимий тангаларни мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишга чек қўйилди

Самарқанд халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган шахснинг найранги фош бўлди

Жиззахда сифати кафолатланмаган телевизорларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди