O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Шу кунларда Брюсселда бўлиб ўтаётган Жаҳон божхона ташкилотининг йиллик сессияси доирасида ташкилотга аъзо давлатларнинг божхона хизматлари фаолияти акс этган йиллик анаънавий фотокўргазма ўз ишини бошлади.

Ташкилотга аъзо 180 дан зиёд давлатларнинг божхона хизматлари томонидан тақдим қилинган фотосуратлар ичидан саралаб олинган ва энг яхши деб топилган 55 та фотосурат мазкур кўргазмадан жой олди.

Қувонарлиси шундаки, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси томонидан тақдим қилинган “Хизмат итларини тайёрлаш мувафаққият гарови” номли фотосурат ҳам кўргазмада эълон қилиниб, меҳмонларнинг алоҳида эътибор ва қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақомига эга Миллий кинология марказида тасвирга олинган мазкур суратда лазерли нур тарқатгич ёрдамидаги ишора орқали хизмат итига хавф объекти кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Жаҳон божхона ташкилоти Божхона Ҳамкорлик Кенгашининг навбатдаги йиллик сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация фаол иштирок этмоқда.

Тафсилотлар кейинги постларимизда эълон қилинади.
Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги Ишчи гуруҳ “Mingyuan Silu Indastry” МЧЖда бўлиб, корхона фаолияти билан танишишди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Қоровулбозор туманида фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш объектларида бўлди.

Навоийда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр учрашувлар давом этмоқда.

Сурхондарёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида жойлашган тиббиёт масканига ўрнатилган қуёш панеллари кўздан кечирилди.
Ёшлар куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорига мувофиқ, мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаол ёшлар «Келажак бунёдкори» медали ҳамда «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланган эди.

Бугун Кўксаройда ана шу мукофотларни топшириш маросими бўлди.

В преддверии Дня молодежи согласно указу и постановлению Президента Республики Узбекистан группа активной молодежи, вносящая достойный вклад в развитие нашей страны, была награждена медалями «Келажак бунёдкори» и государственной премией «Мард ўғлон».

Сегодня в резиденции “Куксарой” состоялась церемония вручения этих наград.

#Mirziyoyev #marosim #yoshlar #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан


Манманлик – жисмимизда яшаб, ўзимизга қарши бўлган даҳшатли куч.

Виктор Гюго