Forwarded from Xalqaro press klub
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Xalqaro press klub
📸 Халқаро пресс клубда “Гиёҳвандлик – саломатлигимизга таҳдид” мавзусида махсус сессиясидан фотолавҳа
📱 Каналга уланиш: https://t.iss.one/IPCUzbekistan
📱 Ipressclub.uz|📱 Instagram| 📱 YouTube| 📱 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхона юк декларацияларини инсон омили иштирокисиз – автоматик тарзда расмийлаштириш амалиёти жорий этилди.
Ҳозирги кунда “Авторасмийлаштирув” тизими “экспорт”, “импорт”, “вақтинча сақлаш” ва “божхона омбори” божхона режимларига нисбатан амалиётга татбиқ этиб келинмоқда.
Мазкур тизимнинг афзалликлари билан ушбу видеоролик орқали танишинг.

Муқобил энергетикани ривожлантириш масалалари юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди
Олий Мажлиси Сенати "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати билан биргаликда «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ижроси юзасидан "Муқобил энергия ресурсларини ривожлантириш, хусусан аҳоли, тадбиркорлик субъекти ва ижтимоий объектларда қуёш станцияларини ўрнатиш" мавзусида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди. Унда Сенат аъзолари, Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Ибрагимов ва мутасадди идоралар вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда «яшил» энергетикани ривожлантириш, хусусан, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий қилиш, шу жумладан, аҳоли, тадбиркорлар ва ижтимоий соҳа объектларида қуёш панелларини ўрнатиш орқали энергия тежамкорлигини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан муҳокамалар ўтказилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда энергия тежамкорлигини ошириш, экологик тоза, ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Шу боис мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиши масаласи долзарб ҳисобланиб, бу борада сўнгги йилларда қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар такомиллаштирилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг қарорлари қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатларга кўра қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланилган ҳолда аҳоли ва тадбиркорлик субъектини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилди.
Эшитув якуни бўйича муқобил энергия ресурсларини ривожлантириш бўйича келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга тавсиялар берилди.

Жорий йилнинг 24-28 июнь кунлари Божхона қўмитаси Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда божхона органлари ходимлари ҳамда ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари иштирокида “Назорат пунктларида хулқ-атворни аниқлаш ва сўроқ қилиш усуллари” мавзусида халқаро тренинг бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, ушбу тренингда Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети Марказ бошлиғи Мирзоакрам Қодиров халқаро эксперт мақомида машғулотлар ўтказди.
Тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.
Тадбирга таклиф этилган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари сўзга чиқиб, иштирокчи ходимларга келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилашди.

"30 июнь – Ёшлар куни"ни ногиронлиги бор ёшларимиз ҳам ўзига хос ютуқлар билан қарши олишмоқда.
Мамлакатимиз Конституциясининг 1-моддасида Ўзбекистон ижтимоий давлат экани белгиланган. Шу боисдан ҳам республикамизда ногиронлиги борларни тиббий ва ижтимоий реабилитация қилиш, касбга ўргатиш орқали ҳаётга қайтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, ижтимоий хизмат тўғри йўлга қўйилса, эҳтиёжманд фуқаролар жамиятда ўз ўрнини топади!
Ҳаётда ана шундай ўрнини топган инсонлардан бири - Робия Абдуғафурова.
Қаҳрамонимиз мустақил ҳаракати, мулоқот қобилияти ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокидан келиб чиқиб, Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказига ишга қабул қилинди.