O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Душанбедаги “Қасри Миллат” давлат қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказдилар.

В государственной резиденции «Дворец Нации» в Душанбе Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Таджикистана Эмомали Рахмон провели встречу в узком составе.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

По итогам прошедших переговоров на высшем уровне Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон подписали Договор о союзнических отношениях. В присутствии глав государств состоялась церемония обмена двусторонними документами.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Божхоначилар шарбат қутисига яшириб, 3 млн Россия рублини олиб чиқишга уринишни фош қилишди

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Фарход” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётган йўловчилардан бирининг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга бўлган ғайриоддий уриниш фош қилинди.

Қарангки, йўловчига тегишли юклар орасидаги шарбат қутисига 3 млн Россия рубли хуфиёна тарзда яширилган экан.

Эслатиб ўтамиз: амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахсларга эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишларига рухсат этилади.
Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Нодир Мусамухамедов томонидан Бухоро вилоятидаги тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини бартараф этиш мақсадида сайёр тартибда ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Дастлаб, сайёр ўрганиш ишлари Бухоро тумани ҳудудида жойлашган, лойиҳа қиймати 80,2 млн еврони ташкил этувчи «Buxara Varnet» МЧЖ дан бошланди.

Мазкур иссиқхона кластери Туркия Республикасининг хорижий инвестициялари эвазига 120 гектар ер майдонида барпо этилган бўлиб, биргина 2023 йил давомида иссиқхона кластерида етиштирилган 813,8 тонна маҳсулотлар қарийб 400 минг АҚШ доллар қийматда экспортга йўналтирилган.

Учрашув давомида, ушбу кластернинг муаммо ва таклифларини ҳал этиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, сайёр ўрганиш ишлари хорижий давлатларга тайёр кийим кечаклар, матолар ҳамда ип-калава маҳсулотларини экспорт қилувчи «Парвоз Хумо Равнақ Транс» МЧЖ ҳамда ПВХ паркетлар ва ламинант листлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Ғиждувон машҳураси» МЧЖ ларида ҳам бўлиб ўтди.

Учрашувлар давомида божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳақида маълумотлар берилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.
"Сирдарё” чегара божхона постида "Давлат чегара-божхона постларида санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбаалари топилиши билан боғлиқ аварияларни бартараф этишда ФВДқТ хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулотга мутасадди идоралар вакиллари ҳамда махсус техникалар жалб қилинди.

Ўқув машқида божхона постида аниқланган санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва ходимлар ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалий кўрсатма ва тавсиялар берилди.