Божхона қўмитасига “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги 20 жилдлик китоб-альбомлар тақдим қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз маданий-тарихий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва оммалаштиришга қаратилган шахсий ташаббуси доирасида чоп этилган китоб-альбомлар мамлакатимиз тарихий обидаларидаги қадимий битикларни ўзбек, инглиз, араб ва рус тилларида ўзида жамлаган.
Лойиҳа Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжахон жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, 20 жилддан иборат мазкур китоб-альбомлар мамлакатимиздаги 100 дан ортиқ давлат ва нодавлат ташкилотларига беғараз тақдим қилинади.
Умид қиламизки, Божхона қўмитаси кутубхонаси фондидан жой олаётган мазкур китоб-альбомлар божхона ходимларининг мамлакатимиз маданий бойликларига доир тасаввурини кенгайтиришга хизмат қилади.
Бу эса республикамиз чегара-божхона постлари орқали маданий бойликларнинг ноқонуний олиб чиқилишига қарши курашда божхона ходимларининг ҳушёрлиги ва маъсулиятини оширишда ғоятда аҳамиятлидир.

Рўйхат.docx
19 KB
Ваколатли иқтисодий операторлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган «Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом»нинг 10-банди талабларидан келиб чиқиб, бир гуруҳ ваколатли иқтисодий операторларнинг иловадаги рўйхатда келтирилган ходимлари учун жорий йилнинг 22 апрель - 4 май кунлари “Божхона иши” ўқув курслари бўлиб ўтади.
Шу боисдан ўқув машғулотида қатнашувчилар 22 апрель куни соат 8:40да Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетига етиб келишлари сўралади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор-5, Қурилиш кўчаси, 5-уй.
Мурожаат учун телефонлар: (71) 202-99-90, ички – 43-17, 43-02.

#donolar_bisotidan
#kun_hikmati
Донолар бисотидан
Бутун умрингиз давомида орзунгизга интилинг ва вақтингизни беҳуда сарфламанг. Чунки ҳавога учган вақт сиздаги барча яхши нарсаларни тортиб олади.
Афлотун

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Аркбулоқ" божхона постида хориждан келтирилган, ҳужжатларга кўра 2021 йилда ишлаб чиқарилган дея кўрсатилган, юк кўтариш қобилияти 20 тоннани ташкил этувчи автокран белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада эса...
Натижада эса...
Айни дақиқаларда Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида АҚШдан ташриф буюрган мутахассислар иштирокида СТ-40 ускуналаридан фойдаланиш бўйича семинар ўз ишини бошлади.
Тадбирда АҚШ элчихонаси вакиллари ҳамда Божхона институти раҳбарияти иштирок этмоқда.

Forwarded from ZAMON | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
09:00 18.04.2024
TILLA BUYUMLARNI YASHIRINCHA OLIB OʻTISHGA URINISH FOSH ETILDI
#Xorazm
muxbir: Sevara Rahmagullayeva
https://t.iss.one/zamon_lavhalar

Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан божхона омборлари фаолиятини тартибга солишда божхона органлари билан ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган давра суҳбати ташкил қилинди.
Тадбирда пойтахтимиздаги божхона омбори фаолияти билан шуғулланаётган 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишни очар экан бошқарма бошлиғи Толибжон Саидов божхона омборлари фаолиятида юзасга келаётган муаммолар, хато-камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан тўхталиб ўтди.
Ҳозирда Тошкент шаҳрида 116 та божхона омборлари фаолият юритаётган бўлиб, шундан 103 таси очиқ, 10 таси ёпиқ божхона омбори ва 3 таси эркин омбор ҳисобланди.
Сўнгги икки-уч йилда олиб борилган тизимли ислоҳотлар натижасида божхона омборларида амалга ошириладиган юк операциялари тартибини соддалаштиришга эришилди, божхона омбори вакилига бир қатор ваколатларни берган холда товарлар расмийлаштирувини жадаллаштириш амалиёти кенг қўлланилмоқда. Бу эса божхона омборлари эгаларига юксак ишонч билдирилаётганини англатади.
Бунга жавобан божхона омборлари эгалари ҳам масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда уларга ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси ишониб топшираётган юкларнинг хавфсизлигини таъминлашлари зарур.
Йиғилишда сўз олган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бўлим бошлиғи Бахтиёр Пўлатов божхона омборларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, айниқса хавфли товарлар сирасига киритилган товарларни сақлашда мавжуд талаблардан оғишмаслик юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Тадбирда Божхона қўмитасининг Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этиб, “Божхона ва юк операциялари” ахборот тизимида божхона омбори вакили томонидан амалга ошириладиган тартиботлар юзасидан тушунтиришлар беришди.
Ҳозирда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан махсус бот ишга туширилган бўлиб, божхона омборлари вакиллари божхона ходимлари билан доимий мулоқотни йўлга қўйишган.

Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM