O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.3K subscribers
30.1K photos
5.12K videos
77 files
11.2K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2024 йил 27 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-229-сон Фармони қабул қилинди.

Фармон Давлат Раҳбарининг жорий йил 20 декабрь куни етакчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулқооти доирасида билдирилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бозорда тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш, шунингдек, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш мақсадида қабул қилинди.

Фармоннинг божхонага доир муҳим жиҳатларига тўхталамиз!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қўшилган қиймат солиғи 2028 йил 1 январга қадар оширилмайди!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2025 йил 1 январдан бошлаб:


Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм пахта ип-калаваси учун йиғим унинг экспорт нархидан 2 фоиз миқдорда, бироқ 0,05 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ўрнатилди.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2025 йил 1 январдан бошлаб:


Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато учун йиғим унинг экспорт нархидан 1 фоиз миқдорда ўрнатилди.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Божхона қонунчилиги Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштирилади
. Бунинг учун 2025 йил март ойига қадар амалий чора тадбирлар белгилаб олинади.

Божхона кодекси лойиҳасини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослиги юзасидан кўриб чиқиш учун Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан биргаликда муҳокама қилиш, тақдим этилган таклифлар асосида лойиҳани такомиллаштириш назарда тутилган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ экспорт божларини жорий қилиш орқали айрим турдаги товарларни экспорт қилишга чекловлар бекор қилинади.

Бунинг учун 2025 йил феврал ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон лойиҳаси ишлаб чиқилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланадиган импорт полиэтилен хомашёси учун белгиланган акциз солиғи бекор қилинади!

Бунинг учун 2025 йил март ойига қадар тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қува туманидаги Баҳор маҳалласи ҳудуди ва Қирғизистоннинг Баткен вилояти ўртасида назорат-ўтказиш пунктини қайта тиклаш масаласи ўрганилади ва заруратга қараб 2025 йил август ойига қадар таклифлар киритилади.