O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
29.8K photos
5.03K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Forwarded from O'zMMB
#bojxona_xodimlari_kuni

Hurmatli davlat bojxona xizmati organlari xodimlari!

Sizlarni 26-yanvar – O‘zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlari kuni munosabati bilan samimiy muborakbod etamiz. Yurtimiz rivoji yo‘lidagi mas'uliyatli kasbingizda hamisha muvaffaqiyat, kuch-quvvat sizga yor bo‘lsin!

Hurmat bilan O'zbekiston Milliy media assotsiatsiyasi jamoasi

Telegram | Instagram | Facebook |Youtube
#kun_tarixi #bojxona

📌26-yanvar — O‘zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlari kuni!

📝1987-yil. Toshkent. Toshkent bojxona boshqarmasi yuk bo‘limi boshlig‘i V.P.Popov (chapda) va katta inspektor O.E.Syura bojxona ko‘rigini o‘tkazish chog‘ida.

📜Ushbu fotohujjat O‘zbekiston Kinofotofono hujjatlari milliy arxivida saqlanmoqda.

—-
✔️ “O‘zarxiv” agentligining rasmiy sahifalari:
Telegram | Instagram | Facebook | OK | Twitter
#bojxona_PR #tezkor_xabarlar

Божхоначилар 2 млрд. сўмлик товарларни юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишни фош этишди

Товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан мамлакатимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости орқали “Volvo” русумли юк автотранспорт воситасида юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинаётган юклар назоратдан ўтказилди.

Ташкилотнинг ишончли вакили ҳамда холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 2 млрд. сўмлик 355 дона “'электровелосипед” ҳамда 90 дона “мотоцикл учун аккумулятор” товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
#bojxona_PR #tezkor_xabarlar

Сурхондарёда соф оғирлиги 64,12 грамм гиёҳвандлик воситасини юртимизга олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситасининг навбатдаги ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

“Гулбаҳор” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хорижий мамлакат фуқароси А.З.нинг юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унинг қўл сумкасида 1 дона полиэтилен ўрамда ўзига хос ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда мавжудлиги аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу модда экспертизадан ўтказилганда, у гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи соф оғирлиги 64,12 грамм бўлган “кўкнор сомони” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.
#bojxona_PR #tezkor_xabarlar

Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой” техник идора божхона постига
юртимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 1,5 млрд. сўмлик 5 турдаги 12,5 тонна соч тўғноғичлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Чуқурсой” ТИФ божхона постида аниқланган навбатдаги ҳолатда эса, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларга асосан автотранспорт эҳтиёт қисмлари товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, божхона юк декларациясида автомобиль учун мўлжалланган ён ойналар 312 дона кўрсатилган бўлсада, аслида умумий қиймати 1 млрд. 76 млн. сўмлик 2392 дона эканлиги аниқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган Божхона расмийлаштируви маркази билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с Центром таможенного оформления, организованном в Государственном таможенном комитете.

#Mirziyoyev #tanishuv #bojxona #markaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#bojxona_servis

Божхона қўмитасининг Божхона-сервис давлат муассасаси - ҳамиша сизнинг хизматингизда!

Батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишинг: @BojxonaService
#bojxona_servis

“Божхона-сервис” давлат муассасасининг фаолиятини янада жадаллаштириш мақсадида Божхона қўмитасида Давлат активларини бошқариш агентлиги "Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш" АЖ вакиллари билан амалий ишчи учрашуви ўтказилди.

Маълумки, 2023 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Учрашувда “Божхона-сервис” давлат муассасаси давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш учун буюртмачи сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишинг: @BojxonaService
#bojxona_raqamlashtirish
▫️Bojxona organlarini korrupsiyadan holi tizimga aylantirish borasidagi ishlar bilan tanishildi

Bugun  Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi rahbariyati va xodimlari bojxona organlarini korrupsiyadan holi tizimga aylantirish borasida amalga oshirilayotgan ishlar bilan yaqindan tanishish maqsadida Bojxona qo‘mitasining Bojxona rasmiylashtiruvi markazida bo‘ldi.

Ushbu majmuada Maʼlumotlarni qayta ishlash markazi, Masofaviy elektron deklaratsiyalash posti, “Call-markaz”, Targetlash va xavflarni boshqarish bo‘limlari faoliyati tashkil etilgan.

➡️Batafsil

Facebook|Telegram |YouTube|Instagram|Twitter|Veb-sayt
#bojxona #tezkor_xabarlar

Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Қуйида ҳудудий божхона бошқармалари томонидан фош этилган ҳолатлар билан танишинг:

Тошкент вилоятида тамаки қутиси ва фуқаро эгнидаги куртка чўнтакларига яширилган гиёҳвандлик воситаси фош бўлди

Фарғонада 264 минг дона пиротехника воситаларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

86 минг дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали нақд хорижий валютларни яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди