#qonunchilikdagi_yangiliklar
“Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда “электр энергияси” тушунчаси таҳрирланди.
Электр энергияси – товарнинг бир ўзида ишлаб чиқарилиши (сақланиши) ва истеъмол қилиниши билан тавсифланадиган алоҳида тури.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги “Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-399-сонли қарори билан Маданият вазирлиги ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, театрларнинг фаолияти учун зарур бўлган мусиқа асбоб-ускуналари, техник жиҳозлар, декорациялар, чироқлар, грим маҳсулотлари ва бошқа ашёлар 2030 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-448 сон қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2024 йил 8 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунига киритилган ўзгартиришлар (ЎРҚ-956) ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан халқаро курьерлик ва божхона брокерлик ташкилотларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш паспортлари тасдиқланди.
✅ Қарорга асосан Божхона брокерларига қуйидаги талаблар қўйилди:
- юридик шахс бўлиши;
- божхона тўловлари тўланишини таъминлаши (1000 БҲМ миқдорида);
- солиқ ва божхона тўловларидан қарздорлиги бўлмаслиги;
- штатида икки ва ундан ортиқ мутахассислар бўлиши;
- бир ой ичида уч маротабадан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортилган мутахассисни ўқитиши;
- мутахассислари ҳар икки йилда малака сертификатини янгилаши зарур.
Қарор билан Халқаро курьерлик ташкилотларига қуйидаги талаблар қўйилди:

- жўнатмаларни ҳисобини юритиш ҳамда трекинг кузатиш имконини берувчи ахборот тизими мавжудлиги ва божхона тизими билан интеграцияси;
- жўнатмани тушириш, сақлаш учун 50 м2дан кам бўлмаган омбори бўлиши;
- омборда 3 ойлик сақлаш хажмига эга видеокузатув тизими бўлиши;
- жўнатмани ташиш учун махсус жиҳозланган автотранспорт бўлиши зарур.
✅ Мутахассисларни ўқитиш Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган дастур асосида амалга оширилади.
✅ Рўйхатга олиш “Лицензия” ААТ тизимида амалга оширилиб, унга божхона, солиқ, адлия, бандлик идоралари интеграция қилинади. Реестрдаги асосий талабларга мувофиқлиги божхона органлари томонидан текширилади.
Қарор расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтиб, малака сертификатига оид талаблар эса 2025 йил 1 октябрдан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунига киритилган ўзгартиришлар (ЎРҚ-956) ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан халқаро курьерлик ва божхона брокерлик ташкилотларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш паспортлари тасдиқланди.
- юридик шахс бўлиши;
- божхона тўловлари тўланишини таъминлаши (1000 БҲМ миқдорида);
- солиқ ва божхона тўловларидан қарздорлиги бўлмаслиги;
- штатида икки ва ундан ортиқ мутахассислар бўлиши;
- бир ой ичида уч маротабадан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортилган мутахассисни ўқитиши;
- мутахассислари ҳар икки йилда малака сертификатини янгилаши зарур.
Қарор билан Халқаро курьерлик ташкилотларига қуйидаги талаблар қўйилди:
- юридик шахс бўлиши;
- божхона тўловлари тўланишини таъминлаши (1000 БҲМ миқдорида);
- солиқ ва божхона тўловларидан қарздорлиги бўлмаслиги;
- штатида икки ва ундан ортиқ мутахассислар бўлиши;
- жўнатмаларни ҳисобини юритиш ҳамда трекинг кузатиш имконини берувчи ахборот тизими мавжудлиги ва божхона тизими билан интеграцияси;
- жўнатмани тушириш, сақлаш учун 50 м2дан кам бўлмаган омбори бўлиши;
- омборда 3 ойлик сақлаш хажмига эга видеокузатув тизими бўлиши;
- жўнатмани ташиш учун махсус жиҳозланган автотранспорт бўлиши зарур.
Қарор расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтиб, малака сертификатига оид талаблар эса 2025 йил 1 октябрдан кучга киради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#qonunchilikdagi_yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 декабрдаги ““Қўқон технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида” ВМ-876-сон қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун “Қўқон технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади.
Қарорга мувофиқ, махсус саноат зонаси иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари учун жорий этилган солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади.

Солиқ Кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича протез мосламаларини ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҚҚС тўлашдан 2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Бюджет кодескига киритилган қўшимчага кўра, молия йили мобайнида бюджет тизими бюджетлари даромадларининг камайишини, солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини ёки бекор қилинишини, шунингдек солиқ бўлмаган бюджет тизими бюджетларига ажратмаларнинг камайишини ёки кўпайишини назарда тутувчи қонунчилик нормалари кейинги молия йилининг 1 январидан эътиборан амалга киритилади.

Солиқ кодексининг 133-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, божхона органлар солиқ органларига қуйидагиларни тақдим этади:
- Импорт операциялари тўғрисидаги ахборотни, товар божхона чегарасини кесиб ўтгандан кейин экспорт операциялари бўйича ахборотни, шунингдек товарларни олиб ўтиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини орқали электрон тижорат шаклда амалга оширилган товарларни олиб ўтиш ҳақидаги ахборотни реал вақт режимида;
- Ўзбекистон Республикасининг норезедентлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона омборларида товарлар сақланаётганлиги фактлари тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда.

Солиқ кодексининг 261-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
1) контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);
2) товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун асос бўлган БЮД.
3) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар ортилган транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтганлигини тасдиқловчи белги қўйилган товарнинг кузатув хужжатлари.
Божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига Солиқ кодексининг 133-моддасига мувофиқ товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади.