Аввал хабар берганимиздек, ДБҚ Раиси А.Мавлоновнинг Белгияга амалий ташрифи давом этмоқда.
Ташриф доирасида йирик ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувлар ўтказилмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири Бельгиянинг йирик «Camco Technologies» компанияси раҳбари Вернер Питерс билан бўлиб ўтди.
«Camco Technologies» компанияси логистика терминаллари ва чегара ўтказиш пунктлари учун визуал терминал, дарвоза ва кранларни автоматлаштириш тизимларини ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади. Эндиликда компания контейнер ва вагонларни бошқаришда ҳам автоматлаштирилган тизимларни таклиф қилмоқда.
Ташкилотнинг ахборот тизимларидан дунёнинг 250 дан ортиқ логистика терминалларида кенг фойдаланилади. 1999 йилда асос солинган компаниянинг ҳозирда АҚШ, Канада ва Австралияда ўз офислари бор.
Компаниянинг АТТИС ахборот тизими божхона декларациясини шакллантириш ва уларни юк ташиш йўналиши бўйича турли идораларга электрон тарзда узатиш, маълумотларни қайта ишлашда самарали ҳисобланади.
Содда қилиб айтганда, тизим ёрдамида ташқи савдо занжирида фаолият юритувчи ташкилотларни битта базага бирлаштириб, ТИФ иштирокчилари учун юкларни брон қилиш, савдони молиялаштириш, юкларни суғурталаш, божхона декларациясини ва тўловларни бошқариш каби операциялардан фойдаланиш имкониятига эга.
Учрашувда мамлакатимиз божхона идораларида амалга оширилаётган ўзгаришлар ва чегара ўтказиш пунктларини қайта жиҳозлашда фойдаланилаётган тизимлар ҳақида ахборотлар берилди.
Томонлар ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, бунда муҳим йўналишларни белгилаб олиш юзасидан ўзаро фикр алмашишди.
Учрашув сўнгида «Camco Technologies» компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини режалаштириш ва конструктив муҳокамаларни ташкил этишга келишиб олинди.

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат божхона қўмитаси Раиси А.Мавлоновнинг Белгияга амалга ошираётган ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг мазкур давлатдаги элчихонасида кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, йирик ишбилармонлар билан учрашув ташкил қилинди.
Тадбирда Бенилюкс давлатларининг «EU Reporter», «Diplomatic World», «Agefy Luxembourg», «Brussels Press Club», «Buscardini Communications», «Eurocontinent» каби таниқли таҳлилий марказлари ва компаниялари вакиллари иштирок этди.
Учрашувни Ўзбекистоннинг Белгиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дилёр Ҳакимов очиб берди.
Йиғилганларга Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, божхона органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кўргазмали тақдимотлар ва махсус видеороликлар намойиш қилинди.
Ўз сўзида ДБҚ Раиси миллий божхона тизимини рақамлаштириш ҳамда соддалаштириш энг аввало Ўзбекистоннинг инвестицион ва туристик жозибадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.
Белгияга ташриф давом этмоқда.

Forwarded from Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali (Customs_of_Fergana)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг Остона саммитига бағишланган концертни томоша қилди.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев вместе с главами иностранных делегаций посмотрел концерт, приуроченный к астанинскому саммиту Совещания по взаимодействию и мерам доверия в Азии.
#Mirziyoyev #sammit #OHIChK #konsert
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Божхоначиларнинг IT соҳасидаги билимлари мустаҳкамланмоқда
Ҳар қандай соҳа ривожида замонавий ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган кадрларнинг ўрни беқиёс. Жумладан, тобора рақамлашаётган божхона тизимида ҳам ходимларнинг IT соҳасидаги билимларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 122-сон Фармонига мувофиқ ҳозирда Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликда бу йўналишда аниқ амалий ишлар бошлаб юборилган.
Хусусан, 500 нафар божхона ходимлари IT-парк ва ҳудудлардаги IT-марказларда рақамли технологиялар йўналишида гуруҳларга бўлинган ҳолда онлайн ва анъанавий тарзда ўқитилмоқда.
Мазкур курслардаги таҳсилдан сўнг божхона ходимлари маҳаллий ва халқаро даражадаги IT – сертификатларни қўлга киритиш имконига эга бўлишади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув курслар самараси ўлароқ, 5 нафар божхона ходими аллақачон IT соҳасида халқаро сертификатга эга бўлди.

#qonunchilikdagi_yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 октябрдаги «Кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида» ПҚ-388 сон қарорига биноан “Навоий кимё технопарки”, “Фарғона кимё технопарки” ва “Қорақалпоғистон кимё технопарки” технологик кластерлари ташкил қилинди.
Қонунчиликка мувофиқ, махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари ва уларнинг дирекциялари учун назарда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар технологик кластер иштирокчилари ва технологик кластерларни бошқариш дирекцияларига нисбатан ҳам қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги «Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига биноан 2025 йил 1 январга қадар импорт божхона божи ноль ставкада қўлланиладиган хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди.
✅Белгиланишича, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш талаби бекор қилинди.
✅Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати кенгайтирилди.
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига:
▶️ республика ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига киритилган, бироқ ишлаб чиқарилганига уч йилдан кўп бўлган айрим технологик асбоб-ускуналар рўйхатини фақат божхона божидан озод қилиш шарти билан тасдиқлаш;
▶️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6306-сон Фармони 3-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган норма келиб чиқиш сертификати асосида ҳам қўлланиладиган юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатларни белгилаш;
▶️мувофиқлик сертификатини тақдим этмаган ҳолда, уни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида ўрнатилган тартибда олиш шарти билан, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган маҳсулотларнинг божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга йўл қўйиладиган ҳолатлар рўйхатини (импорт қилувчининг кафолат хати асосида) тасдиқлаш ваколати берилди.