O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.6K subscribers
30.2K photos
5.21K videos
77 files
11.3K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
#bojxonamalikalari
Хоразмда “Божхона маликалари” кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Юртимизда ёшариш – янгиланиш фасли баҳор байрамлар билан бошланади. Энг гўзал ойнинг энг нафис байрами - хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси йил сайин умумдавлат аҳамиятига эга бўлиб, юқори мақом даражасига кўтарилмоқда. Жамиятнинг маданият даражаси, маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.

Яқинлашиб келаётган, 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан куни кеча Хоразм вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган аёл ходимлари ўртасида “Божхона маликалари” Республика кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танлов шартлари кўра таништирув, савол-жавоблар, жанговар шайлик, пазандалик ва эркин мавзу йўналишларида 3 нафар аёл ходимлар иштирок этишди.

Қизиқарли баҳс ва шартлар асосида ташкил этилган ушбу танловда “Урганч аэропорти” чегара божхона пости инспектори С.Юлдашева ғолиб деб топилиб, бошқарманинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбиркорликни ривожлантириш – божхона органларининг устувор вазифаларидан биридир
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахлик божхоначилар Наркотик ташувчиларни ушлашди

@yangidavr_rasmiy
Диққат, пресс-тур!

Давлат божхона қўмитаси матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакилларини, журналистлар ва блогерларни 2022 йил 25 февраль куни соат 10.00 да Марказий божхона лабораториясига пресс турга таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ноябрь ойида Марказий божхона лабораториясига Жаҳон Божхона Ташкилотининг минтақавий божхона лабораторияси мақоми берилди. Бундай мақомга эга лабораториялар дунё бўйлаб 9 та, холос!

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 30 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 790-сон қарори қабул қилинган.

Марказий божхона лабораториясининг қандай вазифалари бор? Минтақавий мақомга эга бўлишнинг аҳамияти нимада? Қизиқяпсизми?

Унда Сизни пресс-турда кутамиз!

Манзил: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 3-уй. Мўлжал: Метронинг “Ўзбекистон” бекати
Мурожаат учун телефон: 78-120-76-00 (ички: 28-02, 28-03, 28-04)
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Мардлик билак кучида ва шамшир ўйнатиш санъатида эмас, мардлик ўзни тута билишда ва адолатли бўлишдадир.

Саъдий
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.
Бу гал янгиликлар, ўзига хос жиҳатлар кўп. Хусусан, биринчи рақамли борт илк бор Тошкентдан Мўйноққа келади. Ташриф ҳам, аввалгилардан фарқли равишда, уч кун бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с развитием регионов и жизнью населения отбыл в Республику Каракалпакстан.
Борт номер один впервые совершит полет из Ташкента в Муйнак. В отличие от предыдущих, нынешняя поездка продлится три дня.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Online
Шавкат Мирзиёев: Агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаймиз. Агар Мўйноққа келиб ишласа устама, икки баравар бўлади.

Президент бу йўналишда қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Каналга уланиш: 👉 @Kar24Uz