O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.2K subscribers
30K photos
5.08K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
#Bojxona_malikalari

“Божхона маликалари” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

8 март – халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Давлат божхона хизмати органларида “Божхона маликалари” республика қўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикасидаги дастлабки босқичи юқори савияда ташкил қилинди.

Танловда иштирок этган гўзал божхоначилар ўзларининг билимлари, пазандалик сирлари, шунингдек, чаққонликларини намоён қилиб, танловнинг 5 та шарти бўйича ўзаро беллашишди.

Якунда эса “Хўжайли” чегара божхона пости инспектори Айсулыў Турдымуратова Қорақалпоғистоннинг “Божхона маликаси” деб топилди.

Иккинчи ўринни “Хўжайли” чегара божхона пости инспектори Махсура Ибраимова, учинчи ўринни “Давуд-ота” чегара божхона пости инспектори Гулхан Исметуллаева эгаллади.

Айсулыў Турдымуратова энди танловнинг ҳудудий босқичида хоразмлик ҳамкасблари билан беллашади.
Янги формат.docx
333.5 KB
Давлат божхона қўмитаси электрон божхона юк декларацияси шаклининг янги форматини тақдим қилади.

**********************

Государственный таможенный комитет представляет новый электронный формат грузовой таможенной декларации.
#Bojxona_malikalari

⚡️“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни”ни Давлат божхона қўмитаси ҳамда унинг таркибий тузилмаларида кенг ва кўтаринки руҳда нишонлаш мақсадида эълон қилинган "Божхона маликалари" республика кўрик танловининг Навоий вилояти босқичи ўтказилди.

🔰Танловда иштрок этган аёл ходимлар жанговар шайлик, билимдонлик ҳамда пазандачиликда ўзаро беллашиб ўз маҳоратларини намоён этишди.

👮🏻Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувда “Навоий аэропорти” чегара божхона пости катта инспектори Лола Ҳалилова ғолиб деб топилди.
#Bojxona_malikalari

8 март – халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Давлат божхона хизмати органларида ўтказилаётган “Божхона маликалари” қўрик танловининг илк босқичи қизғин кечмоқда.

Танловнинг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида ўтказилган дастлабки босқичида аёл ходимлар ўз билим ва кўникмаларини, пазандалик маҳоратини ва эркин мавзуда ижодий салоҳиятларини намоён қилишди.

Беллашувда “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости катта инспектори Хуршида Мурадова ғолибликни қўлга киритди.

Энди у Тошкент минтақаси бўйича ўтказиладиган ҳудудий босқичда мусобақани давом эттиради.
#Bojxona_malikalari

Бухоро вилояти божхона бошқармасида тизимда фаолият юритаётган хотин қизлар ўртасида ташкил этилган “Божхона маликалари” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

🔰Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур танлов хам божхона тизимида фаолият юритаётган аёл ходимларни қўллаб қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини ошириш касбий билим ва иқтидорларини юзага чиқариш мақсадини ўз олдига қўйган бўлиб, танловнинг вилоят босқичида 4 нафар опа сингилларимиз фаол қатнашишди.

♻️“Божхона маликалари”танловининг вилоят босқичи ғолиблигига «Олот» чегара божхона пости инспектори Шаҳодат Ғиёсова эришди ҳамда танловнинг Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтадиган ҳудудий босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди. Шу куни тадбирнинг барча иштирокчиларига бошқарманинг фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди.
#Bojxona_malikalari

Жиззахда “Божхона маликалари” кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Бугун юртимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини оширишга юқори баҳо берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимли, малакали касб эгалари бўлишлари устувор вазифалардан бири деб белгиланди.

Ушбу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда Жиззах вилояти божхона бошқармасида “Божхона маликалари” Республика кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда бошқарма марказий аппарати ва божхона постларидан жами 4 нафар аёл ходимлар иштирок этишди.

Қизиқарли баҳс ва шартлар асосида ташкил этилган мазкур танловда “Учтўрғон” чегара божхона пости ходими Г.Рустамова ғолиб деб топилиб, бошқарманинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.