O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
20.6K subscribers
33.6K photos
6.1K videos
80 files
12K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
#bojxona_PR
#tezkor_xabarlar

Божхоначилар қиймати 1 млрд. сўмдан зиёд бўлган товарларнинг ҳужжатларда кодлари ўзгартирилганини аниқлашди.

Хориждан келтириладиган товарларнинг божхона тўловлари тўғри ва тўлиқ ундирилишида товар кодини тўғри белгилаш муҳим аҳамият касб этади.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан юк автотранспорт воситасида келтирилган товарлар Хавфларни бошқариш тизимида қизил йўлакка тушгани боис божхона кўригидан ўтказилди.

Қиймати 1 млрд. 33 млн. сўмлик товарларни юк эгаси ҳужжатларда нур таратувчи пешлавҳа сифатида кўрсатган бўлса-да, аслида товар ҳаракатланувчи матнларни ифодалувчи электрон қурилма ҳисобланади.

Яъни ушбу товарлар ўртасида бир қарашда яққол фарқ кузатилмаса-да, аслида ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасида бошқа бошқа кодлар билан таснифланади.

Товар коди тўғри белгиланганида, давлат бюджетига 95 млн. сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилган бўлар эди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
#bojxona_PR #tezkor_xabarlar

Божхоначилар 2 млрд. сўмлик товарларни юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишни фош этишди

Товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан мамлакатимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости орқали “Volvo” русумли юк автотранспорт воситасида юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинаётган юклар назоратдан ўтказилди.

Ташкилотнинг ишончли вакили ҳамда холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 2 млрд. сўмлик 355 дона “'электровелосипед” ҳамда 90 дона “мотоцикл учун аккумулятор” товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
#bojxona_PR #tezkor_xabarlar

Сурхондарёда соф оғирлиги 64,12 грамм гиёҳвандлик воситасини юртимизга олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситасининг навбатдаги ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

“Гулбаҳор” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хорижий мамлакат фуқароси А.З.нинг юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унинг қўл сумкасида 1 дона полиэтилен ўрамда ўзига хос ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда мавжудлиги аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу модда экспертизадан ўтказилганда, у гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи соф оғирлиги 64,12 грамм бўлган “кўкнор сомони” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.
#bojxona_PR #tezkor_xabarlar

Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой” техник идора божхона постига
юртимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 1,5 млрд. сўмлик 5 турдаги 12,5 тонна соч тўғноғичлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Чуқурсой” ТИФ божхона постида аниқланган навбатдаги ҳолатда эса, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларга асосан автотранспорт эҳтиёт қисмлари товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, божхона юк декларациясида автомобиль учун мўлжалланган ён ойналар 312 дона кўрсатилган бўлсада, аслида умумий қиймати 1 млрд. 76 млн. сўмлик 2392 дона эканлиги аниқланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#tezkor

Вазият 24 |21 минг донадан зиёд контрафакт дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

#uzbekiston24
#bojxonaPR #tezkor_xabarlar

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ҳудудида акциз маркаланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишини олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Самарқанд шаҳрида фуқаро А.И. бошқарувидаги “Спарк” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомобиль салони ичида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркаланмаган, умумий қиймати 160 миллион сўмлик жами 6998 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#tezkor

Божхона ходимлари "Фарғона" чегара божхона пости орқали 83 дона Ўрта Осиё чўл тошбақаларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйишди.

Ўрта Осиё чўл тошбақаси Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га камайиб бораётган тур сифатида киритилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#tezkor

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида умумий қиймати 102 миллион сўмлик 700 донага яқин “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tezkor

Фарғонада 7 000 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда дастлабки қиймати 70 млн. сўмлик 2 турдаги жами 7 000 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.