Chinoz tumani hokimligi
2.25K subscribers
18.5K photos
2.21K videos
22 files
4.93K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз
#FVV

Фуқаро муҳофазаси ойлиги

Жорий йилнинг 5-апрель 1-май куни вилоят “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 7-апрель кунида Чиноз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан Халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умум таълим мактабида ойлик доирасида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир давомида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳолининг сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш, ёнғин ёки фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби юзасидан семинар ўтказилди.
Шунингдек, Чиноз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман СЭОМ ходимлари билан ҳамкорликда “Чиноз Деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида аҳолининг сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишини (ботулизмни) олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилиб, бозор ҳудудида жойлашган тадбиркорлар билан суҳбатлар ўтказилди ҳамда касаллик тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, туман ҳудудида жойлашган ҳозирги кунда қурилиш ишлари олиб борилаётган кўп қаватли уйда қурилиш ишчилари билан қурилиш даврида турли ҳил ноҳуш вазиятларни олдини олиш, хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ҳолат юз берганда ҳаракатланиш, қурилиш майдонида турли тез алангаланувчи буюмлардан фойдаланмаслик, очиқ ҳолатдаги ва вақтинчалик тортилган электр симларидан фойдаланмаслик, қурилиш-монтаж ишлари жараёнида “Электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари”га риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Сайёр_қабул
#Чиноз

Тадбиркорликни ривожлантиришдаги қатор ислоҳотлар

Тумандаги 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг катта мажлислар залида Чиноз тумани ҳокими Б.Алимбеков ҳамда Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Н.Халилов иштирокларида тадбиркорликни ривожлантиришдаги тўсиқлар тўғрисида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирда тадбиркорлар томонидан уларни қийнаб келаётган муаммолар рўйи-рост очиб берилди.
Жумладан, тендер орқали ютиб олинган ерлардаги муаммолар, кадастр, банк кредитлари, электр энергия ҳамда ичимлик суви каби долзарб масалалар кўриб чиқилди ва уларнинг кўпчилиги шу жойнинг ўзида масъуллар иштирокида ўз ечимини топди.
Сайёр қабул давомида фаол тадбиркорлар ўзларининг келгусидаги режалари тўғрисида бир қанча таклифларни билдирдилар. Жумладан, "Янги ҳаёт" маҳалласида ичимлик суви муаммо бўлганлиги сабабли, тоза ичимлик суви ишлаб чиқариш корхонасини қуриш таклифи билан чиқилди.
Мазкур сайёр қабул тадбиркорларнинг қизғин бахс-мунозараларига бой тарзда ўтди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси
#Инфографика
Фуқаролар йиғини раисини сайлаш бўйича фуқаролар вакилларининг йиғилишига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тавсиялар

https://t.iss.one/AOKBToshvil
ЭЪЛОН
Хайдовчилар диққатига!

М34 катта йўли халқ тилида эски йўлдан борганда Пахта қишлоғини кесиб ўтувчи темир йўлда (переезд) таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 8-10 апрел кунлари ёпиқ бўлади.

@chinozhayoti
#семинар
#Чиноз

Ер участкаларига муносабат қандай?

Чиноз тумани ҳокимлиги туман прокуратураси, адлия бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февральдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сон Қарори ва ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан чиқарилган қўшма фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида ўқув семинар йиғилиши ташкил этилди. Семинарда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этишди.
Унда қарорнинг мазмун-моҳияти йиғилганларга тўлиқ тушунтирилди ва уларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.