Chinoz tumani hokimligi
2.11K subscribers
18.2K photos
2.18K videos
22 files
4.84K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз_тумани
#семинар

2020 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида сув тежовчи технологиялар - эгилувчан қувурлар орқали суғориш бўйича Чиноз туманида семинар ўтказилди.

Семинар йиғилиши туманнинг Т.Эрназаров ҳудудидаги Илҳом Ўролов бошлиқ 20 - бригадаси дала майдонида ўтказилди.
Унга туман қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Р.Норбўтаев, туман прокурори У. Ғаниев, Бўзсув ирригация тизимлари бошқармаси бошлиғи Н.Рихситиллаев, туман ирригация бўлими ишчи ходимлари ва фермер хўжалик раҳбарлари таклиф этилди.

Йиғилишда шунингдек, 2020 йил вегетация даврида сув танқислигининг сезилиши, ҳар бир томчи сувдан тўғри фойдаланиш,
сув исрофгарчилигига йўл қўймаслик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Чиноз тумани хокимлиги ахборот хизмати.
#семинар

Бугун Зангиота туманида ахборот хизмати раҳбарлари ва журналистлар учун навбатдаги семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси раҳбари З. Эралиева, Тошкент вилояти Ахборот хизмати раҳбари Х. Жумаев, бошқарма масъуллари ҳамда 22 та туман ва шаҳар матбуот котиблари иштирок этишди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from Alisher Mavlonov
#Семинар

АЁЛЛАР ДАФТАРИГА ҚАНДАЙ РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ ВА ЧИҚАРИЛАДИ?

Олий Мажлис сенатидан Чинозга ташриф буюрган ишчи гурухи бир нечта маҳаллаларда бўлиб, аёллар дафтарига рўйхатга олиш ва ундан чиқариш бўйича холатларни ўрганганда бир қанча хатоликлар борлигини аниқлаган эди.
Ана шу камчиликларни тугатиш, дафтарни юритиш тўлиқ ўрганиш бўйича 4 та сектордаги махаллаларда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин - қизлар билан ишлаш тизими, уларнинг муаммоларини хал этиш ва рўйхатдан чиқариш механизмлари"хақида семинар ўтказилди.
Туман хокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Нигора Муҳамадиева аёллар дафтарига рўйхатга олиш, ишлаб чиқилган вақтинчалик тартиб, ундаги тоифалар, рўйхатдаги аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, уларни турар жой билан таъминлаш, дафтардан чиқариш тартиби хақида тўлиқ тушунтиришлар берди.
Кўтарилган саволларга жавоблар берилди.
Маълумки юртимизда аёллар билан ишлашнинг янгича тизими жорий этилди.Унда ишсиз, камбағал, боқувчисини йўқотган аёллар, ёлғиз оналар, ажрашган, ногиронлиги бўлган нотинч оилалар билан манзилли ишлар олиб борилиши назарда тутилган.
Дархақиқат, "қайси бир давлатни ривожланганлигини билмоқчи бўлсанг аёлига бўлган эътиборга ахамият бер" деган ақида бор. Чунки аёл миллат тарбиячисидир.
Семинарда президентимизнинг яқинда Тошкент шахри Яшнаобод тумани маҳалла фаоллари билан учрашувидаги айтилган фикрлари видеоролик орқали намойиш этилди.
Семинар иштирокчилари мавзу бўйича керакли маълумотларга эга бўлишди.Бу эса ишда қўллаш учун дастурий амал бўлади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
#Семинар

Тошкент вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари муассислигидаги газеталар бош муҳаррирларининг навбатдаги семинари Бўка тумани “Халқ овози” таҳририятида бўлиб ўтди.

Дастлаб семинар иштирокчилари “Халқ овози” таҳририятида ходимларга ва ёш ижодкорларга яратилган шароитлар ҳамда газета фаолияти билан танишишди.

Шундан сўнг таҳририят мажлислар залида семинар бошланди. Семинарни вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Хусан Равшановнинг “Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда босма ахборот воситаларининг роли ва аҳамияти” мавзуидаги маърузаси тингланди.

Шунингдек, “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталари бош муҳаррири Ғайрат Шералиев Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорларининг мазмун- моҳиятини босма ОАВ орқали кенг ёритишдаги ёндашув ва жанрлар тўғрисида фикр-мулоҳазасини баён қилди.

Семинарда Ўзбекистон халқ шоири,Тошкент вилояти ёзувчилар уюшмасининг раиси,«Адабиёт зиёси» газетасининг бош муҳаррири,сенатор Махмуд Тоир иштирок этиб мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва тавсияларни билдирди.

Семинар қизғин ва бахс-мунозараларга ҳамда савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Тадбир якунида газетанинг расмий телеграм каналини ташкил қилиб, 23 минг нафардан ортиқ обуначисига эга бўлган “Олмалиқ ҳаёти” телеграм канали админи Дилфуза Рўзиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тақдим этилган 10 жилдлик “Журналистика” китоблар тўплами билан тақдирланди.

“Чиноз ҳаёти” ва “Халқ овози” газетаси муҳаррирларига вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасининг эсталик совғалари топширилди.

Навбатдаги семинар Қибрай туманида ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланинг
👇👇👇
@AOKBToshvil
#семинар

⚡️Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева ва вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳамза Жумаев бошчилигида вилоят туман-шаҳар ҳокимликлари Ахборот хизматлари раҳбарлари билан семинар ўтказилди.

📌 Семинарда Ахборот хизматлари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, истиқболда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар таҳлил қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Семинар
ЗАМИН БИЛАН ТИЛЛАШИБ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселекторда ишсиз аҳолига ғалладан бўшаган майдонлардан 0.25 сотихдан ер ажратиб бериш тўғрисида топшириқ берилган эди. Уни амалга тадбиқ этиш учун туманимиздаги “Шавкат агротехсервис” фермер хўжалигида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ж.Ходжаев, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Узоқов, туман ҳокими Б.Алимбеков, сектор рахбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда ер олиш истагида бўлган фуқаролар иштирок этдилар.
Вазир ғалладан бўшаган экин майдонларига ҳудудларнинг деҳқончилик салоҳияти, ихтисослашуви, сув таъминоти, етиштириладиган маҳсулотларнинг экспортбоп ва бозорбоплигини ҳисобга олиб, жойлаштиришга эътибор қаратилиши зарурлигини таъкидлади. Бу борада мутасаддиларга муҳим топшириқлар берилди.
Семинар якунида “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинининг 28 нафар аҳолисига 0,25 сотихдан ер ажратиб берилди. Бу эса ишсиз аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда муҳим ахамият касб этади.
Дарҳақиқат, энди ёшларимиз замин билан тиллашиб, сирлашиб ўз кучларини, маҳоратларини эл юрт олдида намойиш этишади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз
#Семинар-тренинг

САЙЛОВ — ОҚИЛ СИЁСАТ, КЕНГ ҚАМРОВЛИ РИВОЖЛАНИШДИР

Бизнинг демократик жамиятимизда сайловнинг ўзгача ўрни бор. Ҳар бир сайловчи унда қатнашиши, номзодларга овоз бериши ёки бермаслиги ҳам тенг ҳуқуқли ва ихтиёрийдир. Баъзан номзодлардан бирига кимнингдир тавсиясига кўра, ўйламай-нетмай овоз берувчилар ҳам учраб туради. Бу унинг сиёсий онги етишмаслигидан далолатдир.
Бироқ, жамият бошқарувида қайси номзоднинг сиёсати кучли ва дадил эканлигига эътибор қаратиш, порахўрлик, босим, ёки таниш билишларга аҳамият қаратмасликни унутмаслик зарур.
Шундай экан, сайлов жараёнларини қонунчиликка мос тарзда уюшқоқлик билан юқори савияда ташкил этиш учун участка сайлов комиссияси аъзолари ҳамда сайлов жараёнида иштирок этувчиларнинг билими ва кўникмаси юқори даражада бўлишини таъминлаш юзасидан ҳар бир сайлов участкаларида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Чиноз туманидаги 43 та сайлов участкаларининг 129 нафар участка сайлов комиссияси раислари, уларнинг ўринбосари ва котибларига номзодлар шакллантирилди.
Чиноз хизмат кўрсатиш ва сервис техникумида намунали сайлов участкаси ташкил этилиб, у ерда сайлов жараёнлари юзасидан уч босқичли семинар-тренинг ўтказилди.
Ушбу сайлов жараёнлари иштирокчиларининг малакасини ошириш бўйича семинар-тренингларни ўтказиш учун масъул О. Тожихоновдир.
Семинар-тренингда туман прокурорининг биринчи ўринбосари Ҳ. Аюбов, туман Адлия бўлими бошлиғи А. Рашидов, туман Ички Ишлар бўлими катта лейтенанти У. Хидиров, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти катта ўқитувчиси С. Ҳайдаров, 42-умумтаълим мактаби ўқитувчиси С. Тоҳировлар сайлов жараёнлари иштирокчиларини малакасини ошириш юзасидан сиёсий партиялар ва ОАВ, фуқароларнинг фаоллиги сайловларни умум эътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ўтказилишидаги муҳим омиллар, SJBAT (сайлов жараёнларини бошқаришнинг ахборот тизими) ҳақида маълумотлар беришди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Қишлоқ_хўжалиги
#Семинар


📌Кузги шудгор — шудгор, бошқаси бекор

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#мутахассис минбари
#семинар

Чиноз туманида 2022 йил хосили учун экилган ғалла парваришида турли зараркунандаларга қарши кураш ва занг касаллиги тарқалишини олдини олиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ш.М.Ғаниев бошчилигида ўтказилган селектор йилиғилишида берган топшириғига асосан 2022 йил ҳосили учун экилган кузги бошоқли дон экинларидан юқори ва барқарор дон ҳосили етиштириш мақсадида ғалла етиштирувчи кластер корхонаси ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди.

Унда Чиноз тумани ҳокими Б.Алимбеков, туман прокурори Улуғбек Ғаниев ва соҳага алоқадор корхоналар раҳбарлари, кластерлар ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда "қишлоқхўжаликкимё" воситалари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#семинар
#Чиноз

Ер участкаларига муносабат қандай?

Чиноз тумани ҳокимлиги туман прокуратураси, адлия бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февральдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сон Қарори ва ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан чиқарилган қўшма фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида ўқув семинар йиғилиши ташкил этилди. Семинарда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этишди.
Унда қарорнинг мазмун-моҳияти йиғилганларга тўлиқ тушунтирилди ва уларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#семинар

Ғўза ҳосилига ишлов бериш

📍Чиноз туманида АПК Чиноз кластери ғўза ҳосилига ишлов бериш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

💠Чиноз туман ҳокими Б.Алимбеков семинарда қатнашаётган механизатор, фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластер ишчи ходимларига ғўза қаторига ишлов бериш бу ғўза ниҳолининг илдизи чуқур отиши, шу ўринда ҳосилнинг ортиш юзасида тушунтириш берди.

🚜Туман ҳокими ўринбосари Р.Норбўтаев механизаторларга ўз вақтида тўланадиган иш ҳақлари даладаги ишлар самарадорлиги ва унумдорлигининг ошишига олиб келиши ҳақида алоҳида таъкидлади.

💰Шу ўринда механизаторлар моддий рағбатлантирилди.

✍️Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from Alisher Mavlonov
#семинар
#Чиноз

Дала маданияти: у қандай бўлиши керак?

Чиноз тумани «Гулзоробод» қишлоғида фаолият юритиб келаётган «Эргашев Калман» фермер хўжалигида фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари иштирокида "Дала маданияти: у қандай бўлиши керак" мавзусида семинар йиғилиши бўлди. Мазкур семинарда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р.Норбўтаев сўзга чиқиб, 2022 йил ҳосили учун етиштирилаётган пахта майдонларида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, ҳар бир фермер хўжалиги экин майдонлари четларини тайёрлаб, 4 хил турдаги экинларни, яъни, ошқовоқ, ловия, маккажўхори ва мош экиши лозимлигини, дала майдонига кираверишга фермер хўжалиги паспортини яъни, ф/х номи, раҳбари, умумий ер майдони, пахта, ғалла, сабзавот экилган майдонлари тўғрисидаги маълумотни, енгил конструкцияли дала шийпони ва унинг атрофида ишчилар, чопиқчи ва механизаторларнинг дам олишлари учун шарт-шароитлар яратилган бўлиши кераклиги тўғрисида маслаҳат ва тавсиялар берди.
Бундан ташқари ҳар бир фермер хўжаликлари ариқ четларидаги тошларни текислаб ерга-ер қўшиш, ариқ четларига тут кўчат қаламчаларини экиши кераклигини ҳамда дала четларига ишком қилиб узум эксалар мақсадга мувофиқ бўлишини айтиб ўтди.
Семинардан кўзланган мақсад экилган далаларни кўрган одамнинг баҳри дили очилиши ҳамда у ҳақидаги маълумотга эга бўлиши кераклиги, қисқаси дала маданияти қоидалари тушунтирилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#семинар

Май ойида маҳалла раислари сайлови ўтказилади!

Барчамизга маълумки, май ойининг иккинчи ярмида фуқаролар йиғинлари раислари сайлови ўтказилади. Шу муносабат билан жойларда қизғин жараён кетмоқда.

Чиноз тумани кўмаклашувчи комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлди. Унда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Муроджон Носиров сайловни шаффоф тарзда ўтиши, ҳамда сайлов ўтадиган жойларда ободончилик ишларини олиб бориш, савдо нуқталарини ташкил этиш ва фуқаролар сайловга байрамга келаётгандек руҳда келишлари лозимлиги ҳақида айтди.
Сайловни ҳаққонийлигини таъминлаш, унга ҳар томонлама шароитлар яратиб, одамларга маъқул келадиган тарзда ўтказиш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берди. Семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Семинар йиғилишини туман ҳокими Ботир Алимбеков олиб борди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#семинар
#бунёдкорлик

📌Тупроқ унумдорлиги — сифатли ва мўл ҳосил етиштиришнинг энг муҳим кафолатидир

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Чиноз_тумани
#Семинар_тренинг
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида семинар тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87-сон фармонининг 23-банди асосида ушбу муассасада тарбияланаётган қизларда хаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси етакчи мутахассиси, Тошқулова Нигора Гаппаровна, Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Тўраев Рўзибек Очилович, психолог Абдуллаева Кимё Адиловна, Чиноз тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Мансурова Васила Бахтиёровна, Чиноз тумани ИИБ ХПБ ХҚМБИ под полковник М.Сирожова, Чиноз тумани Халқ таълим бўлими мутассадди ходимлари Д.Айбеков, Н.Акромовалар иштирок этди.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва мамлакатимизда хотин - қизларнинг келажаги, унинг ўқиши, касб танлаши давлатимиз раҳбарининг диққат марказида эканлиги, хотин-қизларга берилаётган имкониятлар, квоталар, имтиёзли кредитлар тўғрисида, шунингдек қизларнинг қобилияти, ҳохиш-истакларидан келиб чиқиб, уларни касб билан боғлиқ тўгаракларга, жумладан, WEB дастурлаш, компьютер саводҳонлиги, электрон тижорат каби йўналишларга жалб қилиш тўғрисида фикр мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир кўтаринки кайфиятда, қизғин савол-жавобларга бой ўтди.

Суҳбат якунида муассасанинг фаол ва китобсевар ўқувчиларига Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан илмий-адабий китоблар тарқатилди.


Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#семинар

📌Вилоятда 2023 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok