Chinoz tumani hokimligi
2.09K subscribers
18.3K photos
2.19K videos
22 files
4.86K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#FVV

ОЙЛИК ТАДБИРЛАРИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК

Мамлакатимизда аҳоли ҳамда ҳудудларни турли табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофаза қилиш, инсонларнинг тинч ҳамда осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 207-сонли фармойиши ижроси самарадорлигини ошириш юзасидан туманимиз ҳудудида жорий йилнинг 15 июль кунидан 15 августига қадар “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” ўтказилмоқда.
Туман ҳокимининг тегишли қарорига кўра, ойлик тадбирларини ўтказиш давомида асосий эътибор профилактик тадбирларни юқори савияда ўтказиш, фавқулодда вазиятлар, айниқса, табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишдаги бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг оқибатларининг олдини олишга қаратилмоқда.
Булардан ташқари, фуқароларнинг ис гази, табиий газ ва кўмир исидан заҳарланишни ҳамда газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши (портлаши, кинетик зарба) ҳолатларини ва салбий оқибатларининг олдини олиш борасида ҳам тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
2021-2022 йилларнинг куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида туманда жойлашган барча маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли яшаш хонадонлари уй эгалари билан фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш мавзусида суҳбат ва тушунтиришлар ўтказилиб, зарур тавсиялар берилмоқда.
Азиз тумандошлар, содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган ойлик тадбирларида фаол иштирок этайлик.

Абдужаббор ДОСАНОВ,
Чиноз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Чиноз
#FVV

Фуқаро муҳофазаси ойлиги

Жорий йилнинг 5-апрель 1-май куни вилоят “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 7-апрель кунида Чиноз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан Халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умум таълим мактабида ойлик доирасида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир давомида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳолининг сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш, ёнғин ёки фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби юзасидан семинар ўтказилди.
Шунингдек, Чиноз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман СЭОМ ходимлари билан ҳамкорликда “Чиноз Деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида аҳолининг сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишини (ботулизмни) олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилиб, бозор ҳудудида жойлашган тадбиркорлар билан суҳбатлар ўтказилди ҳамда касаллик тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, туман ҳудудида жойлашган ҳозирги кунда қурилиш ишлари олиб борилаётган кўп қаватли уйда қурилиш ишчилари билан қурилиш даврида турли ҳил ноҳуш вазиятларни олдини олиш, хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ҳолат юз берганда ҳаракатланиш, қурилиш майдонида турли тез алангаланувчи буюмлардан фойдаланмаслик, очиқ ҳолатдаги ва вақтинчалик тортилган электр симларидан фойдаланмаслик, қурилиш-монтаж ишлари жараёнида “Электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари”га риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз
#FVV

Шифохона фавқулотда вазиятларга тайёр

Чиноз тумани "Тонг юлдузи" МФЙда жойлашган “Т.Эрназаров шифохонаси”да шу йил йил 11 апрель куни махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Машғулот “Табиий ва техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятлар бўлганда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузулмаларининг ҳаракатлари” мавзусига бағишланди.
Уни ўтказишдан асосий мақсад объект раҳбарияти ва ФМ тузилмаларини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш ҳамда улар ўртасида огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш борасидаги амалий ишларни кенг миқёсда олиб бориш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тинчлик даври учун ишлаб чиқилган режанинг ҳақиқийлигини (ишончлилигини) текшириш, МТЎМга жалб этиладиган махсус ва муҳандислик техникаларини, автотранспорт воситалари ва бошқа воситаларнинг шайлигини текшириш, объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамда туман фуқаро муҳофазаси хизматларининг табиий ва техноген ҳусусиятли аварияни биргаликда бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, авария оқибатларини бартараф этиш бўйича ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборат.
Ўқув машқи уч босқичда амалга оширилди:
Биринчи босқич - объект раҳбарияти, ишчи ходимлари
ва техникаларининг саф кўриги ўтказилди. Саф кўригида оъбект раҳбарияти ва ишчи ходимларига ўқув машқи жараёнидаги ўз вазифалари белгилаб берилди. Шунингдек, навбатчи диспетчер томонидан содир бўлган авария жойига объект ФМ куч ва воситаларини ўз вақтида йўналтириш, объект раҳабарияти ва туман ФМ хизматларига содир бўлган вазият юзасидан ўз вақтида хабар бериш бўйича ҳаракати текширилди.
Иккинчи босқич - объект раҳбарияти ва ишчи-ходимлари ҳамда техникаларининг фавқулодда вазият содир бўлган вақтидаги ҳаракатлари текширилди.
Учинчи босқич - корхона раҳбарияти ва ишчи-ходимларнинг фавқулодда вазият содир бўлгандаги ҳаракатларини баҳолашга қаратилди.

Унда 15 нафар шифохона ходимлари, 2 нафар тумангаз идорасидан, 2 нафар электр тармоқлари идорасидан ва бошқа тегишли ташкилотлар қатнашди. Ўтказилган машқда 5 та техника ва 30 нафар ишчи хизматчилар иштирок этишди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Чиноз тумани "Тонг юлдузи" МФЙда жойлашган “Т.Эрназаров шифохонаси”да МТЎМ ўтказилиши, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишга тайёр ҳолатда деб баҳоланди.

Абдулла АБДУЛЛАЕВ,
Чиноз тумани фавқулотда вазиятлар бўлими норматив техника бўлинмаси бошлиғи, сержант

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Chinoz_tumani
#FVV

Tezkor vaziyatlarga tayyorgarlik holati tekshirildi

Chinoz tumani hududida sodir bo’lishi mumkun bo’lgan favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bartaraf etish maqsadida tuzilgan Chinoz tumani Mexanizatsiya ishlari yig’ma kamandasining shaxsiy tarkibi hamda maxsus texnikalari joriy yilning 15-fevral kuni “YIG’IN” signali bo’yicha tuman markaziy stadioni hududiga yig’ildi, hamda tezkor vaziyatlarga tayyorgarlik holati tekshirildi.

Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati.
Forwarded from Alisher Mavlonov
#FVV
Kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik.

📝Chinoz tumani hokimining 2023-yil 30-avgust kunidagi tegishli farmoyishiga asosan, tuman hududida tegishli tashkilotlar hamkorligida 2023-2024-yillar kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ko'rish, betalofat o'tkazish, energetika hamda gaz tizimini barqaror ishlashini ta'minlash, aholi va iqtisodiyot tarmoqlariga elektr energiyasi va gaz resurslarini yetkazib berishda sodir bo'lishi mumkin bo'lgan favqulodda vaziyatlarning oldini olish bo'yicha maxsus-taktik o'quv mashqi o'tkazildi.

Chinoz tumani hokimligi аxborot xizmati.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#FVV_murojaati

Hurmatli fuqarolar g‘alladan boʻshagan yer maydonlarini yoqib yuborish bo‘yicha qonunchilikda belgilangan tartibda javobgarlik mavjud.

Chinoz  tumani hokimligi axborot xizmati
|Telegram|Web site ||Facebook|Instagram|
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FVV_murojaati

Hurmatli fuqarolar!

G‘alladan boʻshagan yer maydonlarini yoqib yuborish bo‘yicha qonunchilikda belgilangan tartibda javobgarlik mavjud.


Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | X
#Chinoz_tumani
#FVV

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024 yil 6-iyun kunidagi 388/20-sonli qarori hamda O‘zbekiston Respublikasi FVVning 2024 yil 14-iyun kunidagi 250-sonli farmoyishiga asosan, kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ko‘rish va uni talafotlarsiz o‘tkazish maqsadida Chinoz tumanida bir qator profilaktik tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Shu jumladan, Chinoz tumani FVB (Favqulodda vaziyatlar bo‘limi) xodimlari tomonidan aholi yashash xonadonlari va odamlar gavjum bo‘ladigan maskanlarda yong‘in xavfsizligini ta’minlashga qaratilgan profilaktik targ‘ibot tadbirlari o‘tkazilmoqda. Tadbir davomida, Chinoz tumanidagi "Nafis" MFY hududida joylashgan 7-sonli davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti (DMTT) tarbiyachilariga yong‘inlarni oldini olish bo‘yicha tushuntirishlar berildi.

👉BATAFSIL

Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati.
|Telegram|Web site ||Facebook|Instagram|