Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#1_ИЮНЬ_ХАЛҚАРО_БОЛАЛАРНИ_ҲИМОЯ_ҚИЛИШ_КУНИ

👶👧Болалик – ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Гўдакларнинг беғубор қалби фақат яхшиликларга йўғрилган бўлади.

👦👧Аслида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади.

👧👦Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир. Telegram|Instagram|Facebook|YouTube

Video
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Қарорда 2022 йил 1 январдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилиб, мустақил марказ сифатида фаолият юритади;

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчасида янги барпо этилган тиббиёт муассасаси биноларидан бирига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул жойлаштирилади;

2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар гематологияси бўлими негизида умумий штатлар ва стационар ўринлар доирасида Болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари ташкил этилади, деб белгиланди.

Давлатимиз раҳбарининг бу қарори билан гематологик ва онкологик касалликлар билан даволанаётган бемор болажонларнинг тез ва самарали шифо топишларига ёрдам беради.

👉Сизга тақдим қилаётган ролигимиз ҳам болажонларни шундай касалликлардан ҳимоя қилиш хусусида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#1_ИЮНЬ_ХАЛҚАРО_БОЛАЛАРНИ_ҲИМОЯ_ҚИЛИШ_КУНИ

👶👧Болалик – ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Гўдакларнинг беғубор қалби фақат яхшиликларга йўғрилган бўлади.

👦👧Аслида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади.

👧👦Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир. Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Бу байрам Чилонзор тумани бўйлаб барча ташкилотларда, маҳаллаларда кенг нишонланмоқда.

Туман ҳокимлиги, 3-сектор мутасаддилари ва Микрокредит банк томонидан Нафосат маҳалласида ташкил этилган байрам тадбири ҳам болажонларда чуқур таассурот қолдирди.

Тадбирда болажонлар учун концерт дастури намойиш этилиб, совғалар ҳам тарқатилди.

Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

Хабарингиз бор, ҳар йили 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё бўйича кенг нишонланади. Болалар учун қувончли сана бўлган ушбу байрамни муносиб нишонлаш бўйича туманимиз маҳаллаларида тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, "Дилобод" маҳалласи еттилиги ҳам маҳалла фаоллари билан кенгаш ўтказиб, байрамни нишонлаш тадбирлари ҳақида келишиб олишди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
1👍1🥰1
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

Туманимизда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Зафаржон Мирзаулуков ҳам ҳар йили анъанавий тарзда ўз округида жойлашган "Мевазор", "2-Қатортол" ва "Яккабоғ" маҳаллаларида яшовчи болажонлар учун унитилмас лаҳзаларга бой, қувноқ тадбирларни ташкиллаштиради.

Куни кеча айни маҳаллаларда яшовчи болажонлар Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғига таклиф этилди ва депутатнинг ўзи иштирокида барча ўйингоҳлардан текин фойдаланиш имконига эга бўлдилар.

Байрам муносабати билан салқин ва шинам, замонавий ўйиноҳларга эга боғда маза қилиб сайр қилган болажонлар чин дилдан қувонишди ва округ депутати Зафаржон Мирзоулуковга ўз миннатдорчилигини билдиришди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍4
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

"Яккабоғ" маҳалласида яшовчи 27 нафар эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди

Туманимизда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, “Муҳсинхон Тўра Эшон” жоме масжиди имом ноиби Ҳасан Расулов ўзига бириктирилган “Яккабоғ” МФЙ ходимлари билан ҳомийлар кўмагида 1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 27 нафар оилалар фарзандлари учун ҳар бири 500 минг сўмлик озиқ- овқат жамланмаси тарқатилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍3
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

👍👍👍Раҳмат сизга Баҳромжон

👉👉👉 Туманимизнинг "Навбаҳор" маҳалласида 1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган қувноқ байрам якунида МФЙ раиси, маҳалла еттилиги аъзолари, ота-оналарнинг "Раҳмат сизга Баҳромжон" дея самимий миннатдорчилиги янграб турди.

👍👍👍 Негаки, "Навбаҳор" маҳалласи Ёшлар етакчиси Баҳромжон Бакиев бу йилги болажонлар байрамига алоҳида тайёргарлик кўриб, болалар учун қувноқ ва унитилмас шоу ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди. Бу ташаббус маҳалла еттилиги, МФЙ раиси томонидан ҳам қўллаб-қувватланиб, маҳаллада болажонлар учун катта байрам ўтказилди.

👉👉👉 Байрам бошланишида ҳар жиҳатдан фаол ва намунали болажонлар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Болажонлар таниқли эстрада хонандаларининг куй ва қўшиқларига маза қилиб рақсга тушишди.

👉👉👉 Кейин эса болажонларнинг севимли эртак қаҳрамонлари Бетмен, ўргимчак одам ва бошқа қаҳрамонлар иштирокида турли ўйин ва мусобақалар ўтказилиб, болажонларнинг қувноқ шоусига айланиб кетди.

🎉🎉🎉Айни тадбирда иштирок этган ота-оналар, ҳатто маҳалла раиси ҳам бир лаҳзага болаликка қайтиб, болажонлар билан рақсга тушишди.

🎊🎊🎊 Болажонларнинг ўзига хос шоусини ташкил қилишда ҳисса қўшган барча ташкилотчиларга, айниқса Ёшлар етакчиси Баҳромжон Бакаевга барча ота-оналар, болажонлар чин дилдан миннатдорчилик билдиришди.

👉👉👉Болаларнинг беғубор қалбини қувонтирган Баҳромжонга туман ҳокимлиги номидан биз ҳам ташаккур айтамиз ва ишларига омадлар тилаймиз.👏👏👏

🎉🎉🎉Туманимиз болажонларини эса байрам билан табриклаб, уларга соғлик, омонлик, бахтли болаликнинг сурурли онларини янада қувончли ўтказишларини тилаб қоламиз. 👏👏👏

👉👉👉Лавҳамизда "Навбаҳор" маҳалласи болажонларининг қувончли онларини томоша қилинг

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍4
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

🧒👦Чилонзорлик болажонлар!

🎉🎉🎉Байрамингиз муборак бўлсин!🎊🎊🎊

🎉🎉🎉Тинч ва осойишта юртимизда, болажон халқимиз ва инсонпарвар жамиятимиз ғамхўрлигида бахтли болаликнинг қувноқ лаҳзаларини мароқли ўтказинг!🎊🎊🎊

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍6
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

Айни пайтда Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Чилонзор тумани ҳокимлиги ва боғ маъмуричти ҳамкорликда ташкил этган халқ сайли давом этмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни туманииизда кенг нишонланмоқда.

Шунингдек, туманимизда жойлашган Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар бўлимида даволанаётган болажонлар учун ҳам Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Маънавият бўлими ва туман Маданият бўлимлари томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбирида туман ҳокими ўринбосари Алишер Хатамов иштирок этиб, болажонларни туман ҳокими ва ҳокимлик жамоаси номидан байрам билан қутлади.

Туман Маданият бўлими хонандаларининг шўх куй ва қўшиқлари болажонлар ва тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бахш этди.

Тадбир якунида болажонларга турли ўйинчоқлар ва ширинликлар тарқатилди.

Видеолавҳамизда тадбирдан қисқача лавҳа

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍62🥰2🔥1
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

Хабар берганимиздек, туманимизда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланмоқда.

Шунингдек, “Фидокор” ва “2-Қатортол” маҳаллаларида яшовчи боқувчисини йўқотган ва васийликка олган оилалар, кўп болали ва эҳтиёжманд оидаларнинг фарзандлари Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-кизлар бўлими бошлиғи Г. Тўаганова ва бўлим масъуллари томонидан байрам билан табрикланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

Хабар берганимиздек, туманимизда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланмоқда.

Чилонзор тумани “Гавҳар” маҳалла еттилиги ва ЎЗЛИДЕП ПАРТИЯСИ ЧИЛОНЗОР ТУМАНИ кенгаши раиси ўринбосари Алишер Мухсинов ва депутат Рима Хидиятуллина томонидан маҳалла худудида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Байрами тадбирида болажонлар ўзларининг шеър ва қўшиқлари билан иштирок этиб, байрам тадбирига ўзгача завқ бағишлади.

Байрам давомида депутатларимиз ва ҳомийларимиз томонидан тақдим этилган байрам совғалари болаларга тақдим этилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, туманимизда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланмоқда.

Шунингдек, туманимиз ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва ҳокимлик масъуллари туманимизда жойлашган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган болажонлар ҳамда Республика Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказида вақтинча яшаётган болажонлар ҳолидан хабар олди ва уларни байрам билан табриклади.

Болажонларга турли ўйинчоқлар ва ширинликлар совға қилинди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари

@Сhilonzor_tumani_hokimligi
5👍4