Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.37K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

Туманимизда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Зафаржон Мирзаулуков ҳам ҳар йили анъанавий тарзда ўз округида жойлашган "Мевазор", "2-Қатортол" ва "Яккабоғ" маҳаллаларида яшовчи болажонлар учун унитилмас лаҳзаларга бой, қувноқ тадбирларни ташкиллаштиради.

Куни кеча айни маҳаллаларда яшовчи болажонлар Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғига таклиф этилди ва депутатнинг ўзи иштирокида барча ўйингоҳлардан текин фойдаланиш имконига эга бўлдилар.

Байрам муносабати билан салқин ва шинам, замонавий ўйиноҳларга эга боғда маза қилиб сайр қилган болажонлар чин дилдан қувонишди ва округ депутати Зафаржон Мирзоулуковга ўз миннатдорчилигини билдиришди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

"Яккабоғ" маҳалласида яшовчи 27 нафар эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди

Туманимизда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, “Муҳсинхон Тўра Эшон” жоме масжиди имом ноиби Ҳасан Расулов ўзига бириктирилган “Яккабоғ” МФЙ ходимлари билан ҳомийлар кўмагида 1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 27 нафар оилалар фарзандлари учун ҳар бири 500 минг сўмлик озиқ- овқат жамланмаси тарқатилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

👍👍👍Раҳмат сизга Баҳромжон

👉👉👉 Туманимизнинг "Навбаҳор" маҳалласида 1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган қувноқ байрам якунида МФЙ раиси, маҳалла еттилиги аъзолари, ота-оналарнинг "Раҳмат сизга Баҳромжон" дея самимий миннатдорчилиги янграб турди.

👍👍👍 Негаки, "Навбаҳор" маҳалласи Ёшлар етакчиси Баҳромжон Бакиев бу йилги болажонлар байрамига алоҳида тайёргарлик кўриб, болалар учун қувноқ ва унитилмас шоу ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди. Бу ташаббус маҳалла еттилиги, МФЙ раиси томонидан ҳам қўллаб-қувватланиб, маҳаллада болажонлар учун катта байрам ўтказилди.

👉👉👉 Байрам бошланишида ҳар жиҳатдан фаол ва намунали болажонлар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Болажонлар таниқли эстрада хонандаларининг куй ва қўшиқларига маза қилиб рақсга тушишди.

👉👉👉 Кейин эса болажонларнинг севимли эртак қаҳрамонлари Бетмен, ўргимчак одам ва бошқа қаҳрамонлар иштирокида турли ўйин ва мусобақалар ўтказилиб, болажонларнинг қувноқ шоусига айланиб кетди.

🎉🎉🎉Айни тадбирда иштирок этган ота-оналар, ҳатто маҳалла раиси ҳам бир лаҳзага болаликка қайтиб, болажонлар билан рақсга тушишди.

🎊🎊🎊 Болажонларнинг ўзига хос шоусини ташкил қилишда ҳисса қўшган барча ташкилотчиларга, айниқса Ёшлар етакчиси Баҳромжон Бакаевга барча ота-оналар, болажонлар чин дилдан миннатдорчилик билдиришди.

👉👉👉Болаларнинг беғубор қалбини қувонтирган Баҳромжонга туман ҳокимлиги номидан биз ҳам ташаккур айтамиз ва ишларига омадлар тилаймиз.👏👏👏

🎉🎉🎉Туманимиз болажонларини эса байрам билан табриклаб, уларга соғлик, омонлик, бахтли болаликнинг сурурли онларини янада қувончли ўтказишларини тилаб қоламиз. 👏👏👏

👉👉👉Лавҳамизда "Навбаҳор" маҳалласи болажонларининг қувончли онларини томоша қилинг

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, туманимизда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланмоқда.

Шунингдек, туманимиз ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва ҳокимлик масъуллари туманимизда жойлашган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган болажонлар ҳамда Республика Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказида вақтинча яшаётган болажонлар ҳолидан хабар олди ва уларни байрам билан табриклади.

Болажонларга турли ўйинчоқлар ва ширинликлар совға қилинди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари

@Сhilonzor_tumani_hokimligi