Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ҚОНУН_ВА_ИЖРО
Реклама, афиша ва эълонлар “Давлат тили тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунлар талабларига мос бўлиши керак
Вазирлар Маҳкамаси топшириғига асосан Давлат тилини ривожлантириш департаменти масъул ходими Г.Туйчиева, Ички ишлар вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари-полковник Б.Маменов, вазир маслаҳатчиси Х.Рўзиев, Чилонзор туман ИИОФМБ бошлиғи И.Тиллаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Б.Расулов ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси раҳбари У.Турсунов томонидан танланма асосида туманнинг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, озиқ-овқат ва савдо дўконлари, шунингдек ошхоналарнинг пештоқлари, реклама ва пешлавҳаларини “Давлат тили ҳақида”ги қонун талаблари асосида ёзилиши бўйича тадбиркорлар билан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар жараёнида аниқланган ноқонуний реклама баннерлари, реклама устунлари олиб ташланмоқда. Давлат тили тўғрисидаги қонун талабларига мос равишда ёзилмаган, турли хорижий тилда ёзилган реклама ва эълонлар ҳам тадбиркорларга Давлат тили тўғрисидаги қонун талаблари тушунтирилган ҳолда олиб ташланмоқда.
Шу ўринда, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, дўконлар эгалари бўлган тадбиркорлардан реклама, афиша ва эълонларни тайёрлатишга буюртма беришдан олдин, албатта, Давлат тили тўғрисидаги, Реклама тўғрисидаги қонунлар билан танишиб, қонун талабларига амал қилган ҳолда иш олиб боришларини сўраймиз.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

#Қонун_ва_ижро
⚡️Чилонзор тумани ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Б.Расуловнинг тақдимномасига асосан ноқонуний деб топилган ҳамда тумандаги кўчалар атрофига тадбиркорлар томонидан қонунга хилоф тарзда ўзбошимчалик билан ўрнатилган реклама пештахталари ва баннерлар ҳокимлик масъуллари томонидан бартараф этилмоқда.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube

📜Айни кунларда, Чилонзор тумани ҳокимининг маслаҳатчиси Б.Расулов ва Маънавият ва давлат тилини ривожалантириш департаменти масъул ходими Г.Туйчиева томонидан тумандаги кўчалар бўйлаб дўкон, хизмат кўрсатиш ва афишаларнинг ёрлиқларидаги ўзгартирилиши лозим бўлган ташқи ёзувлар бўйича ўрганишлар ўтказилди.
📜Ўрганиш жараёнида Қатортол кўчасида аниқланган хорижий тилда ҳамда имловий хато билан ёзилган пешлавҳа, реклама ва бошқа ахборотномалар жойида бартараф этилди, қолганларини эса ўзгартириш учун муҳлат берилди.

Давлат тилини ривожлантириш-ҳар биримизнинг бурчимиз
💠 Тилга эътибор-элга эътибор, дейди донишманд бобокалонимиз Алишер Навоий. Дарҳақиқат, давлатчиликнинг асосий шартларидан бири-ўз давлат тилига эга бўлишдир. Шу боис ҳам, мамлакатимизда давлат тилимиз бўлган ўзбек тилини ҳар томонлама ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
💠 Чилонзор тумани ҳокимлиги ва бевосита туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ва бошқа масъуллар томонидан туманимиз кўчаларидаги, турли объектлар пешлавҳалари, реклама баннерлари ва эълонларнинг давлат тили қоидаларига мослиги ўрганилиб, қоидага зид равишда ёзилган эълон ва пешлавҳалар юзасидан огоҳлантириш хатлари берилмоқда.
💠 Жумладан, бугун тумандаги асосий кўчалардан бири бўлган Қатортол кўчасида жойлашган турли объектларда бу борада ўрганишлар олиб борилди ва айрим тадбиркорларга “Давлат тили тўғрисида”ги қонун талаблари тушунтирилди.
💠 Шу ўринда айтиш жоизки, айрим тадбиркорларимиз ўз савдо дўконлари ёки умумий овқатланиш шаҳобчаларига аксарият аҳоли тушунмайдиган хорижий тилдаги номларни ёзиб қўйишмоқда.
👉 -Аслида, “Давлат тили тўғрисида” ги қонунда кўчалардаги ёзувлар, омма фойдаланадиган жойларнинг номлари ва бошқа реклама ҳамда эълонлари дастлаб, давлат тилида, кейин бошқа тилларда ёзилиши белгилаб қўйилган. Ҳурматли тадбиркорларимиздан шу қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз,-дейди Чилонзор тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботир Расулов.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Video
#Конституцияга_қандай_ўзгартиришлар_киритилмоқда
#Қонун_лойиҳаси_депутатлар_муҳокамасида
Чилонзор тумани ҳокимлигида туман халқ депутатлари кенгаши депутатлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссиясининг Йиғма ахборот-таҳлил ишчи гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси, ю.ф.н.Мухтабар Ҳусанова иштирок этди ва Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Маълум бўлишича, амалдаги Конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 200 дан ортиқ тузатишлар киритилмоқда. Бу ўз навбатида “инсон-жамият-давлат” принципига асосланганлиги билан аҳамиятлидир.
Шунингдек тадбирда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатларининг бу борадаги фикр ва мулоҳазалари тингланди ва муҳокама қилинди.
👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари

#Менинг_Конституциям
#Қонун_лойиҳаси_муҳокамалари_давом_этмоқда
Чилонзор тумани ҳокимлигида туман туман ҳокимлиги ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссиясининг Йиғма ахборот-таҳлил ишчи гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси, ю.ф.н. Мухтабар Ҳусанова иштирок этди ва Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Маълум бўлишича, амалдаги Конституциямизнинг 64 дан ортиқ моддаларига 200 дан ортиқ тузатишлар киритилмоқда. 6 та янги моддалар киритилиши режалаштирилган. Бу ўз навбатида “инсон-жамият-давлат” принципига асосланганлиги билан аҳамиятлидир.
Шунингдек, тадбирда ҳокимлик ходимларининг бу борадаги фикр ва мулоҳазалари тингланди ва муҳокама қилинди.

Чилонзор туманида турли ташкилот ва идораларда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.
Конституциявий ўзгаришлар тўғрисида аҳолини ҳар томонлама хабардор қилиш ва турли қатламларни ушбу жараёнларга жалб этиш долзарблигидан келиб чиқиб, жойларда “Менинг конституциям” шиори остида кўплаб жамоатчилик муҳокамалари ўтказилмоқда
Мақсад – конституциявий ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини, мамлакат келажаги учун аҳамиятини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишдан иборат.
Жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси Чилонзор тумани партия ташкилоти томонидан “Orient Ceramic” масъулияти чекланган жамиятида “Конституция – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, даҳлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов ва “Orient Ceramic” МЧЖ таъсисчиси, Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши депутати Улуғбек Расулов томонларидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва халқимиз ҳаётидаги аҳамияти ҳақида тушунтириб ўтилиб, ҳамда ушбу қонуннинг қабул қилиниши ҳар бир инсон, ҳар бир фуқаро учун муҳим экани қайд этилди.
Шунингдек, давра суҳбатида Конституциявий қонун лойиҳасида назарда тутилган бир қатор меъёрлар бўйича қўшимча таклифлар ҳам билдирилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Менинг_Конституциям
#Қонун_лойиҳаси_муҳокамалари_давом_этмоқда
Чилонзор туманидаги 35-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Шаҳноза Саъдуллаеванинг бу борадаги таклифлари билан танишинг.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Қонун_лойиҳаси_муҳокамалари_давом_этмоқда
Чилонзор туманидаги 35-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Шаҳноза Саъдуллаеванинг бу борадаги таклифлари билан танишинг.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Менинг_Конституциям
#Қонун_лойиҳаси_муҳокамалари_давом_этмоқда
Айни кунларда юртимизда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини замон талабларига мос равишда фуқораларимизнинг ҳохиш-истакларидан келиб чиқиб ўзгартириш ва қушимчалар киритиш орқали уни янада такомиллаштиришга қаратилган демократик ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Мазкур жараёнларда Халк депутатлари Чилонзор туман кенгаши депутатлари томонидан маҳаллаларда, турли корхона ва ташкилотларда, партиянинг бошланғич ташкилотларида ва таьлим муассасаларида давра сухбатлари, очиқ мулоқотлар, маьнавий-маьрифий тадбирлар ташкил қилиниб, фуқороларимизга кун тартибидаги асосий масала юзасидан батафсил маьлумот бериш баробарида уларнинг фикр ва таклифлари ўрганилмоқда.
Шундай тарғибот тадбирларидан бири "IPAK YO'LI BANK" АИКБнинг Чилонзор бўлимида бўлиб ўтди. Унда Халк депутатлари Чилонзор туман кенгаши депутати Улуғбек Зиёдуллаев банк ходимларига айни мавзуда маъруза қилиб, иштирокчиларга Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Тадбир жараёнида банк ходимларининг айни йўналишдаги фикр ва таклифлари ҳам муҳокама этилди.

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча жабҳаларида Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар умумхалқ муҳокамасига қўйилган ва бу борада аҳолининг фикри ўрганилмоқда.
Куни кеча Чилонзор туманида жойлашган Пучон Университети биносида туман ҳокимлиги масъуллари, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва туман Халқ депутатлари кенгаши депутатлари иштирокида маҳаллалардаги Аёллар фаоллари учун худди шундай тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Алишер Хатамов йиғилиш иштирокчиларига Бош Қомусимизга киритилиши режалаштирилаётган ўзгартиришлар ҳақида батафсил сўзлаб берди. Аҳоли саломатлигини сақлаш йўналишидаги ўзгартиришлар билан эса туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Раъно Носирова маълумотлар бериб ўтди.
Йиғилишда иштирокчиларнинг мавзуга доир фикр ва таклифлари ҳам муҳокама этилди.
👉👉👉Туманимиз ташкилот ва идораларида, барча жамоаларда айни шундай тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

— Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, шунингдек, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасига киритилаётган ўзгартишларни педагоглар номидан тўла қўллаб-қувватлайман.
👉👉👉Чилонзор туманидаги Тошкент педагогика коллежи директори Муҳаббат Тожиеванинг бу борадаги мулоҳазалари билан танишинг.

#Қонун_лойиҳаси_муҳокамада
Сенатор билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг 2022 йил 8 июлдаги 192-сонли Фармойишига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма саккизинчи ялпи мажлисида маъқулланган конунлар ва кўриб чиқилган масалалар ҳамда ”Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш, шунингдек, Сенат, Сенат кенгаши ва қўмиталарнинг қарорлари ижроси, Сенатга фукаролардан келиб тушган мурожаатлар юзасидан учрашувлар ўтказиш ҳамда бу борада уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар Қоракалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туманлар кесимида хизмат сафарида бўлиб учрашув ва мулоқотлар ўтказмоқда.
Худди шундай тадбирлардан бири Чилонзор тумани ҳокимлигида сенатор Дилором Тошмуҳаммедова иштирокида бўлиб ўтди.
Тадбирда сенатор томонидан ёшларнинг муаммолари ҳақида очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди. Бундан ташқари, ”Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида иштирокчиларга кенг тушунчалар берилди.

Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
#Қонун
Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди
“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-798, 28.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Кодексга кўра, меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.
☑️ Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.
⚠️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6257345

#Хабардор_бўлинг
#ҚОНУН
#ИШ_ҲАҚИ
#КОНВЕНЦИЯ
⚡️Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинди. Унда қандай талаблар мавжуд?
Президентимиз томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-918-сон, 12.03.2024 й.) билан Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенцияси ратификация қилинди.
👉👉👉 Унга кўра, Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенцияси (Женева, 1949 йил, 1 июль) ратификация қилинди.
Ратификацияга биноан конвенцияда иш берувчилар томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашга қаратилган, қоидалар иш ҳақи тўланадиган ёки тўланиши лозим бўлган барча шахсларга нисбатан қўлланилиши қайд этилган.
Конвенцияда:
👉 ходимларнинг иш ҳақини қонуний равишда ва белгиланган муддатларда ўз вақтида тўланиши;
👉 иш ҳақи бевосита ходимга иш кунида ва иш жойида нақд шаклида тўланиши, натура шаклида тўлашнинг чегараси ва шартлари мавжудлиги;
👉 ходимнинг иш ҳақини эркин тасарруф эта олиши, иш ҳақидан ушлаб қолиниши ва чегараси фақат миллий қонунчиликда белгиланиши;
👉 ходимларга иш ҳақини ҳисобланиши ва таркиби тўғрисида ахборот олишлари каби ҳуқуқларидан фойдалана олиши лозимлиги ва бошқа талаблар мавжуд.
Маълумот учун, мазкур конвенция 98 та давлат томонидан ратификация қилинган. Улар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби қўшни давлатлар ҳам бор.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi