Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
#Хабардор_бўлинг

Жорий йил ипотека учун 22,5 триллион сўм ажратилади


Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни жорий йилда уй-жойлар ҳамда «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди.

Хabar.uz нашрида чоп этилган маълумотда келтирилишича халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш мақсадида барча ҳудудларда янги уй-жойлар барпо этилмоқда. Шу билан бирга, одамларнинг харид имкониятини кенгайтириш учун тўрт йил олдин ипотека тизимининг бозор тамойилларига асосланган янги тартиби жорий қилинди. Унга мувофиқ, ўтган даврда барча манбалардан 100 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Буларнинг ҳисобига ҳудудларда 6 мингта кўп қаватли уй барпо этилиб, 250 минг оила янги бошпанали бўлди. Даромади юқори бўлмаган 45 мингта оилага бошланғич бадал ва фоиз тўлови учун 2,4 триллион сўмлик субсидиялар берилди.

Жумладан, ўтган йили мамлакатимиз бўйича 85 мингта ёки 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп хонадон қурилди. Аҳолига 17 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.

Аҳоли сонининг ўсишини инобатга олиб, бундай ишлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, жорий йилги дастур доирасида 100 мингта уй-жой қуриш режалаштирилган.

Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Аввало янги уйларнинг сотув нархи ва сифатига эътибор қаратилиб, номутаносибликлар кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга қурилиш таннархини пасайтириш ва уйлар сифатини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди. Шу мақсадда, таклифни кўпайтириш учун кўп қаватли уй-жойлар қурилишига қўшимча ерлар аукционга чиқарилиши белгиланди.

Давлатимиз раҳбари бу соҳада аҳоли ва қурувчилар учун қатор янги имкониятлар берилишини маълум қилди.

Бу йил ипотекани молиялаштириш учун барча манбалардан 22,5 триллион сўм йўналтирилади. Жумладан, ипотека кредитлари учун қарийб 10 триллион сўм, даромади юқори бўлмаган 20 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловини қоплаш учун 2,3 триллион сўм берилади.

Пудрат ташкилотларининг айланма маблағини кўпайтириш учун 500 миллиард сўм ресурс йўналтирилади. Бунда йиллик 16 фоиз ставкада 12 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Бу мақсадларга банклар ҳам ўз маблағларини киритади.

Қурилиш ишлари ҳамда аҳолининг уй-жой сотиб олиши учун ҳам қўшимча енгилликлар яратилади. Хусусан, энди 5 қаватли уйларни барпо этишга камида «қониқарли” ва 9 қаватли уйларга «ўрта қониқарли» рейтингига эга бўлган пудратчилар жалб қилинади. Бу – қўшимча 2 мингга яқин пудратчига йўл очиб беради.

Турар жойлар қурилишида «яшил» стандарт жорий қилинади. У асосида бунёд этиладиган уй учун пудратчиларга кредитлар бир фоиз паст, яъни йиллик 15 фоиз ставкада берилади.

Пудратчиларга кредитлар бўйича кафиллик бериш ва фоиз харажатини қисман қоплашга Тадбиркорлик компанияси томонидан 200 миллиард сўм йўналтирилади. Уй қурилиши учун махсус техникалар импорти бўйича берилган божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади.

Бундан буён ипотека кредитлари бўйича гаровга олинадиган уйни суғурталаш талаби бекор қилинади.

Камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга, «маҳалла еттилиги» тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Бунда кредитнинг 15 фоизи ва дастлабки беш йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.

Аҳолига бу борада кўмаклашишда Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси муҳим ўрин тутади. Ўтган уч йилда унинг кредит портфели 3 триллион сўмдан ошди. Ушбу компания устав капиталини 100 миллион долларга етказиш, хорижий маблағлар жалб этишни кенгайтириш вазифаси белгиланди.

Йиғилишда «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бугунги кунда ҳудудларда 38 та массив қурилиши бошланган. Жорий йилда яна 17 та массив бунёд этиш кўзда тутилган.

Лекин айрим жойларда кечикиш ҳолатлари бор. Масалан, Сурхондарё, Андижон, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида қурилиш ишлари ортда қолмоқда.
#Хабардор_бўлинг

#ҚОНУН
#ИШ_ҲАҚИ
#КОНВЕНЦИЯ

⚡️Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинди. Унда қандай талаблар мавжуд?

Президентимиз томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-918-сон, 12.03.2024 й.) билан Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенцияси ратификация қилинди.

👉👉👉 Унга кўра, Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенцияси (Женева, 1949 йил, 1 июль) ратификация қилинди.

Ратификацияга биноан конвенцияда иш берувчилар томонидан иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашга қаратилган, қоидалар иш ҳақи тўланадиган ёки тўланиши лозим бўлган барча шахсларга нисбатан қўлланилиши қайд этилган.

Конвенцияда:

👉 ходимларнинг иш ҳақини қонуний равишда ва белгиланган муддатларда ўз вақтида тўланиши;

👉 иш ҳақи бевосита ходимга иш кунида ва иш жойида нақд шаклида тўланиши, натура шаклида тўлашнинг чегараси ва шартлари мавжудлиги;

👉 ходимнинг иш ҳақини эркин тасарруф эта олиши, иш ҳақидан ушлаб қолиниши ва чегараси фақат миллий қонунчиликда белгиланиши;

👉 ходимларга иш ҳақини ҳисобланиши ва таркиби тўғрисида ахборот олишлари каби ҳуқуқларидан фойдалана олиши лозимлиги ва бошқа талаблар мавжуд.


Маълумот учун, мазкур конвенция 98 та давлат томонидан ратификация қилинган. Улар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби қўшни давлатлар ҳам бор.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Президентнинг янги қарори эълон қилинди

«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилади:

👉👉👉 - 33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

👉👉👉 - ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

👉👉👉 - ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

👉👉👉 - 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

⚡️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 май санасидан эътиборан, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди.

Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда.

👉👉👉 Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;
ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм;
ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм;
ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.
Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.
Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 900 сўмдан қолмоқда.


Шунингдек, табиий газ етказиб бериш нархидаги ўзгариш ҳақида ҳам маълумот берилди.

👉👉👉 Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз, яъни бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолмоқда.

👉👉👉 Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмдан қолмоқда.

➡️➡️➡️ Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, ноябрь-февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда.
👎2👍1
#Хабардор_бўлинг

Шаҳарсозлик нормаларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик кучайтириляпти


☝️☝️☝️ Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликларни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

👉👉👉 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилган «Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида, жумладан, Жиноят кодексининг амалдаги 229-3-моддасининг санкциялари кучайтирилиб, бош режаларга зид равишда қурганлик, фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини бузганлик, кўп квартирали уйларни ертўла ва биринчи ва қаватидаги конструкцияларни бузганлик ва рухсат олмасдан қурганлик учун маъмурий жарималар қўлланилганидан сўнг, ушбу ҳуқуқбузарликларнинг қайта содир этилиши жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши белгиланмоқда.

Яъни, мазкур қилмишларнинг оғир ёки енгиллигига қараб маъмурий жазо тайинлангандан сўнг содир этилса – 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёҳуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда. Агар, қонунбузарлик одамлар ўлимига сабаб бўлса ёки бошқа оғир оқибатларни келтириб чиқарган ҳолларда – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва қонунбузарлик тўғри квалификация қилиниши учун ҳар бир ҳуқуқбузарлик алоҳида қисм сифатида қайд этилмоқда. Инспекция ёки судларда содир этилиши мумкин бўлган коррупсияни олдини олиш мақсадида маъмурий жарималар миқдорини ягона қилиб белгилаш, яъни амалдаги маълум бир суммадан маълум суммагача деган нормадан воз кечиш назарда тутилмоқда.

Мажлисда қайд этилганидек, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, лойиҳани биринчи ўқишда кўриб чиқиш давомида берилган бир қатор таклифлар ишчи гуруҳ йиғилишларида чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг аксарияти ҳужжат матнида акс эттирилди.

Депутатларнинг айтишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши шаҳарсозлик фаолияти соҳасида кўпайиб бораётган ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, тасдиқланган бош режаларга риоя этилишини таъминлаш, қурилиш сифатини ошириш ҳамда содир этилган ҳуқуқбузарликларни камайтириб, жазо таъсирчанлигини оширишга хизмат қилади.

👍👍👍 Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#ХАБАРДОР_БЎЛИНГ

⚡️Ташаббусли бюджетда кетма-кет ғолиб бўлган маҳаллалар кейинги икки мавсумда қатнашмайди

📌 Ташаббусли бюджетда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади. Овоз беришдан аввал 7 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади. Овоз бериш босқичи 20 кундан 10 кунга қисқартирилди.

👉👉👉 Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ча қўшимчалар киритиш тўғрисида Сенат кенгаши қарори қабул қилинди.

📌 Қарор билан саралашдан ўтган лойиҳалар бўйича 7 кунлик тарғибот босқичи киритилди ва овоз бериш босқичи 20 кундан 10 кунга қисқартирилди. Тарғибот босқичи саралаш босқичи якунларидан сўнг ўтказилади Бунда ташаббускорлар лойиҳаларига овоз тўплаш учун ўз лойиҳаларини тарғиб қиладилар.

👉👉👉 Тарғибот босқичи бошлангунга қадар келиб тушган барча лойиҳалар саралашдан ўтказилишига шахсан Ишчи комиссия масъул ҳисобланади. Тарғибот босқичи якунларига кўра Порталда овоз бериш ўтказилади.

📌 Босқичларнинг давомийлигига ваколатли орган томонидан ҳар бир мавсумнинг ўзига хослигидан ҳамда технологик шартларни инобатга олган ҳолда аниқлик киритилиши мумкинлиги белгиланди.

📌 📌📌 Киритилган ўзгартиришга кўра, барча маҳаллалар учун ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида ташаббусли бюджет доирасида сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.

👉👉👉 Шунингдек, ижтимоий соҳа ташкилотлари бино ва иншоотларини таъмирлаш ёки жиҳозлаш, унда ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этиши рухсат этилган ташкилотлар рўйхати ваколатли орган томонидан ҳар мавсум бошида «Очиқ бюджет» ахборот порталида эълон қилиб борилади.

👉👉👉 Лойиҳалар маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат органларининг биноларини, шунингдек, ушбу органлар балансида бўлган объектларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлашга қаратилган бўлмаслиги кераклиги ҳам белгиланди.

📌📌📌 Овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан лойиҳаларга мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши юзасидан шикоятлар келиб тушса, ваколатли орган томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш юзасидан тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига тақдимнома юборилади.

👉👉👉 Агар ҳолат ўз тасдиғини топса туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашларига мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки ғолиблар рўйхатидан чиқариш ваколати берилади. Бунда, лойиҳа ғолиб лойиҳа сифатида аниқлангандан сўнг Кенгаш томонидан мажбурий равишда овоз тўплаган деб топилиб рад этилганда, рад этилган лойиҳага ажратилиши лозим бўлган маблағлар доирасида кейинги ўриндаги лойиҳа (лар) ғолиб деб эълон қилинади.

📌📌📌 Ғолиб лойиҳалар аниқлангандан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан кейинги ўринлардаги лойиҳаларни қўшимча тарзда ғолиб деб эълон қилиш ваколати берилади.

👉👉👉 Бунда тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари Жамғармага маблағлар ўтказилганлиги ҳамда қўшимча ғолибларни аниқлаш юзасидан ваколатли органга овоз бериш жараёни якунланган кундан бошлаб 10 кун ичида мурожаат юбориши лозим.

📌📌📌 Ишлар тўлиқ якунланган лойиҳаларни ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга топширилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1
#Хабардор_бўлинг

⚡️ Пропискага қўйиш бўйича ягона тартиб жорий этилади


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун бекор қилиниб, республика бўйича фуқароларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишининг ягона тартиби жорий этилади, шунингдек, вақтинча турган жой бўйича рўйхатдан ўтиш тартибини такомиллаштирган ҳолда турар жой бўйича хабардор қилиш тизими амалиётга татбиқ этилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хабардор_бўлинг

↗️ Президентнинг янги фармони эълон қилинди

Президент фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Фармонни имзолади.

Фармон билан мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини оширишга хизмат қиладиган энг муҳим олтита йўналиши белгилаб берилди.

Президент давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалари учун муносиб лойиҳаларни танлаб олиш сифати ва шаффофлигини ошириш мақсадида соҳадаги институционал ўзгаришларни қўллаб-қувватлади.

Хусусан, Парламент ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, ижтимоий лойиҳаларнинг манзиллилиги таъминланади, бюрократияга чек қўйилади.

Фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон платформа ишга туширилади.

Фармонга кўра, ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий этилмоқда:

- ҳар йили давлат органлари ижтимоий буюртма танловлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади;

- давлат органларига фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусли ижтимоий шериклик лойиҳаларини БҲМнинг 1 000 бараваригача танловларсиз молиялаштириш ҳуқуқи берилади;

- ҳар йили Ҳукумат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросига фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш бўйича дастур қабул қилади.

Ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятни оммалаштириш мақсадида фуқаролик жамияти институтларига қуйидаги имтиёзлар берилмоқда:

- давлат грантлари ва ижтимоий буюртма лойиҳалари доирасида даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилмоқда;

- 2025 йил 1 январдан бошлаб ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи 2 бараварга камайтирилмоқда;

- ҳомийлик ташкилотларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга хайрия пулининг солиқ солинмайдиган миқдори амалдаги 15 млн сўмдан 34 млн сўмгача (БҲМнинг 100 баравари) оширилмоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Микрокредит бериш шартлари ўзгарди

«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-312-сон, 07.09.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилади:

бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни,

👉👉👉 шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ маблағлари ҳисобидан,

👉👉👉 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;

☝️☝️☝️ гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш;

☝️☝️☝️ микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.

Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар:

👉👉👉 камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади;

👉👉👉 2024 йил 1 ноябрдан кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:

5-тоифа учун – 12,5 фоиз;

4-тоифа учун – 13,5 фоиз;

3-тоифа учун – 14,5 фоиз;

2-тоифа учун – 17,0 фоиз;

1-тоифа учун – 18,0 фоиз;


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1
#Хабардор_бўлинг
#Президент_фармони

«Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди

➡️ Фармонга кўра, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг, 2025 йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

➡️ Камбағалликни қисқартириш соҳасида эришилган ижобий натижалар ва тўпланган миллий тажриба ҳамда илғор халқаро амалиёт асосида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури амалга оширилади ҳамда дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

👉👉👉 Дастур 2024 йил 1 ноябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи «Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият» тамойили асосида амалга оширилади:

🔷 барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;

🔷 таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;

🔷кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;

🔷ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;

🔷яшаш шароитларини яхшилаш;

🔷давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;

🔷давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1
#Хабардор_бўлинг

Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади


АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан маълумот берди:

Хабарингиз бор куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳа олдида турган долазарб масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Ушбу вазифаларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз. Хусусан, топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, 2024-йилнинг декабрига қадар 13 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда 38 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини рўйҳатдан ўтказиб, амалиётга жорий қилиш ишлари якунланади.

Ушбу норматив хужжатларда, умумий техник меъёрлар ва талаблардан ташқари, асослар ва пойдеворлар ва муҳандислик иншоотлари ва ташқи муҳандислик тармоқлари, транспорт иншоотлари, гидротехника, энергетика ва мелиорация иншоотлари ва тизимлари шунингдек, шаҳарсозлик, турар жой ва жамоат бинолари йўналишларида лойиҳалаш ва қуриш тартиботлари халқаро талабларга мослаштирилади.

Шунингдек, йил якунига қадар 16 қаватдан юқори бўлган бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилинади.

Келаси йилдан қурилишда “ресурс” усулидан воз кечилиб, “ҳажм” усулига ўтиш режалаштирилган. Хўш мазкур усулнинг долзарблиги ва аҳамияти нимада? Гап шундаки, янги "ҳажм" усулнинг жорий этилиши нафақат келажакдаги қурилиш учун дастлабки бюджетни ва унинг самарадорлигини аниқлашга, балки ундан тўғридан-тўғри лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичида фойдаланишга имкон беради. Бунинг натижасида Лойиҳа-қидирув ташкилотларининг халқаро стандартлар асосида лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириши, хизматлар кўламини кенгайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор инновацион дастурий таъминотларни жорий этиш имконияти яратилади.

Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларида Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари оптималлаштирилади. Бу борадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига тегишли қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Кенгаш аъзолари сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн бир иш куни мобайнида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишади ёки салбий хулоса беради. Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси Кенгашнинг ишчи органи сифатида сўровномани уч иш кунида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиб бериши зарур бўлган Кенгаш аъзоларига юборади. Кенгаш аъзолари ўз ваколати доирасида беш иш кунида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишади ва унга эътирозлар бўлмаган ҳолатда QR-код қўйилган ижобий хулосани юборади ёки келишишни рад этади Хулоса берувчиларнинг барчасидан ижобий хулосалар олингандан сўнг тасарруфий бошқармалар уч иш кунида якуний хулосани аризачига юборади. Бунда, ариза берувчига электрон тизим орқали автоматик тарзда QR-код қўйилган хулоса берилади. Кенгаш аъзоларининг жавобларида кўрсатилган хато ва камчиликлар тўғирланиб, такрорий ариза юборилганда худудий бошқарма аввал ижобий жавоб юборган кенгаш аъзосига аризани қайта юбормаслиги мумкин. Ушбу жараён билан ортиқча оворагарчиликнинг олди олинади, муддатлар қисқаради ва хизматлар кўрсатиш сифати яхшиланади.
👍1
#Хабардор_бўлинг

«Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-347-сон, 04.10.2024 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида қуйидагилар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

меҳнат бозорини, банд ва ишсиз аҳолини таркибий таҳлил қилиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш;
аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини шакллантириш, бўш иш ўринлари ҳисобини юритиш, ишсизларни ишга;
камбағалликни қисқартириш;
ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тугатилди.

2025 йил 1 декабргача:

50 та туманда, 2026 йилда қолган туманларда 50–100 гектардан ижара асосида ажратилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида саноатлашган плантация, боғ ва узумзорлар ташкил этилади;
ижара асосида ер майдонлари ажратилган туманларда камида 40 гектар майдонда «бир контур – бир маҳсулот» тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда (қарз) ажратилади

Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️10 кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

(Маълумот Kontekst.uz телеграмм каналидан олинди)

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍3
#Хабардор_бўлинг
#Янги_қонун

Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарздорликни суд орқали ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-993-сон, 07.11.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонун билан кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этилганда аризага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати белгиланди.

Шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарздорликни ундириш ҳақида судларга мурожаат қилишда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилиниб, уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи улардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Президент давлат харидларига оид қонунни имзолади

Харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилади.

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1005-сон, 27.11.2024 й.) билан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу Қонун билан кичик қийматли харид учун соддалаштирилган тартиб-таомил ва икки босқичли давлат харидлари каби харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Барқарорлик принципи, марказлашган давлат харидларини амалга ошириш механизми, ҳадли келишувни тузиш ва амалга ошириш тартиби, шунингдек давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш чоғидаги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чоралар ҳамда бошқа масалалар белгиланмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1
#Хабардор_бўлинг

Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади


Ҳукуматнинг 2022 йил 3 октябрдаги 560-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб
белгиланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1
#Хабардор_бўлинг
#Ипотека_кредитлари_учун_субсидия

Бугундан ипотека кредитлари учун субсидия олишга ариза топшириш мумкин

Бугун соат 09:00 дан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди.

↗️↗️↗️ Аризани Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали бепул жўнатиш мумкин.

☝️☝️☝️ Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

👉👉👉 Президент фармони билан 3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланди. Фармонга кўра 2025 йилга мўлжалланган ипотека субсидияларини тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар сони ўтган йилга нисбатан 1,5 бараварга ошди — 30 минг нафаргача ариза берувчи ипотека ёрдамини олади.

↗️↗️↗️ Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00 дан бошлаб жўнатиш мумкин.

☝️☝️☝️ Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали топшириш имкони бор. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

👉👉👉 Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди ва аризачи ҳақидаги маълумотлар порталда автоматик равишда шаклланади.

☝️☝️☝️Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (улар аризада кўрсатилган ҳолда) ўртача даромад миқдори:

👉👉👉 Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан (3 млн 118 минг 500 сўм) 9,2 бараваригача (10 млн 626 минг сўмгача) бўлиши зарур.

☝️☝️☝️ Маълумот ўрнида, ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги лозим.

👉👉👉 Эслатиб ўтамиз, ҳукумат қарори билан ипотека субсидияларини олиш тартибига ўзгартиришлар киритилганди. Аризаларни кўриб чиқиш жараёни 14 иш кунидан 5 иш кунигача қисқартирилди. Фоиз тўловларининг компенсацияланган қисми ошди, субсидия беришнинг ижтимоий мезонлари ҳам ўзгарди.

☝️☝️☝️ Эндиликда subsidiya.idm.uz махсус платформасида ариза топширилгандан кейин бир соат ичида кўриб чиқилади. ЯИДХП веб-сайтидан (my.gov.uz) фойдаланганда аризалар автоматик платформага юборилади, давлат хизматлари марказлари эса уларни ариза топширилгандан бир соат ичида тизимга киритиши шарт.

🔵Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍21
#Хабардор_бўлинг

ТАДБИРКОР АЁЛЛАРГА 100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ


🇺🇿 Президентнинг 14.03.2025 йил кунги 103-сонли қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

⬅️ 2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
⬅️ 250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
⬅️ 250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш;
⬅️ 50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.

“HAMROH” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан:

⬅️ хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади;

⬅️ ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;

⬅️ аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кафиллик тақдим этилиши йўлга қўйилади.

🔵Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Хабардор_бўлинг

❗️2025-2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

👉 1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида,
👉 2-босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин. Ҳурматли ота-оналар my.maktab.uz платформаси орқали ўзингизга бириктирилган мактабни қандай аниқлашни билиб олишингиз мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади.

❗️Эслатма! “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Агар сизда электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, call-марказнинг 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари орқали жавоб олишингиз мумкин.


🔵Сhilonzor_tumani_hokimligi
1
#Хабардор_бўлинг

❗️БУГУНДАН БОШЛАБ БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИНГ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ

📄 Президентнинг жорий йил 2 июнь куни қабул қилинган 91-сон фармонига мувофиқ,

2025-йил 1 июль санасидан бошлаб болалар нафақаси миқдори 10 фоизга оширилди.

Фармонга кўра, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм (Бугунгача 325 000 сўм эди),

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм (Бугунгача 250 000 сўм бўлган),

оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм (Бугунгача 150 000 сўмни ташкил қилар эди);

оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўм (Бунгача 100 000 сўм эди) этиб белгиланди.

🔵Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM