Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танловнинг_туман_босқичи_ўтказилди

Республика маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари уюшмасининг қўшма қарори асосида “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танлови ўтказилмоқда.

Куни кеча ушбу Чилонзор туман босқичи ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5040-сон қарори ижросини таъминлаш, фаолияти намунали йўлга қўйилган умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилган танловнинг туман босқичида 1-ўринни туманимиздаги 217-сонли умумтаълим мактаби тарғиботчиси Юлдуз Ўсарова, 2-ўринни 202-сонли умумтаълим мактаби тарғиботчиси Аббос Хуррамов, 3-ўринни эса 280-сонли умумтаълим мактабининг тарғиботчиси Қирмизой Ҳакимовалар олишди.
👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Мен_ҳам_аскар_бўламан
#Танловнинг_туман_босқичи

Ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик, улар қалбида миллий руҳ, миллий ғурур, она Ватанга садоқат каби юксак фазилатларни сингдириш, шунингдек, халқи ва Ватанга садоқат билан хизмат қиладиган, азму шижоатли ёшларни тарбиялаш, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгу-шуурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини чуқур сингдириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси, Чилонзор туман Мудофаа бўлими, Чилонзор туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Чилонзор туман Миллий гвардия бўлими, Чилонзор туман “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорлигида умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” мавзусида ватанпарварлик танловининг Чилонзор тумани босқичи ўтказилди.

Танловда Чилонзор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги жами 25 та мактабдан ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Танлов “Саф тайёргарлиги”, “АК-74 автоматини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш”, “Оммавий қирғин қуролларидан химояланиш воситаларини кийиш” (норматив бўйича), “Савол-жавоб”, “Тест саволлари” каби 5 та йўналишдаги шартлар асосида ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра:

1 – ўринни 168-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Даниил Павлов;

2 – ўринни 173-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Умар Эргашев;

3 – ўринни 195-ИДУ мактабининг Мухиддин Махмуджоновлар қўлга киритди.


👏👏👏Ғолиб бўлган ёшларимизни биз ҳам табриклаймиз ва кейинги босқичларда ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз!👏👏👏

👉👉👉 Лавҳамизда танлов жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танловнинг_туман_босқичи

Чилонзор туманидаги 162-сонли умумтаълим мактабида Зулфия номидаги давлат мукофоти танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танловда ҳар бир қизнинг орзуси саналган Зулфия номидаги давлат мукофотининг соҳибаси бўлиш истагидаги таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида юқори чўққиларни забт этишга шайланган изланувчан ва интилувчан ёшлар иштирок этишди.

Танлов комиссияси азолари томонидан ҳар бир иштирокчи қизларнинг чиқишларини, уларнинг тайёрлаган ишлари ва сўнги икки йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик соҳаларидаги алоҳида ютуқларини кўздан кечириб, одилона баҳолаб бордилар.

👉👉👉Видеохабаримизда жараёнлардан парча

👉👉👉(Тадбир ҳақида батафсил лавҳамиз билан кейинги хабарларимиз орқали ҳавола этилади)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍31😁1