Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.55K subscribers
50.5K photos
5.55K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Мен_ҳам_аскар_бўламан
#Танловнинг_туман_босқичи

Ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик, улар қалбида миллий руҳ, миллий ғурур, она Ватанга садоқат каби юксак фазилатларни сингдириш, шунингдек, халқи ва Ватанга садоқат билан хизмат қиладиган, азму шижоатли ёшларни тарбиялаш, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгу-шуурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини чуқур сингдириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси, Чилонзор туман Мудофаа бўлими, Чилонзор туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Чилонзор туман Миллий гвардия бўлими, Чилонзор туман “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорлигида умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” мавзусида ватанпарварлик танловининг Чилонзор тумани босқичи ўтказилди.

Танловда Чилонзор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги жами 25 та мактабдан ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Танлов “Саф тайёргарлиги”, “АК-74 автоматини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш”, “Оммавий қирғин қуролларидан химояланиш воситаларини кийиш” (норматив бўйича), “Савол-жавоб”, “Тест саволлари” каби 5 та йўналишдаги шартлар асосида ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра:

1 – ўринни 168-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Даниил Павлов;

2 – ўринни 173-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Умар Эргашев;

3 – ўринни 195-ИДУ мактабининг Мухиддин Махмуджоновлар қўлга киритди.


👏👏👏Ғолиб бўлган ёшларимизни биз ҳам табриклаймиз ва кейинги босқичларда ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз!👏👏👏

👉👉👉 Лавҳамизда танлов жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Мен_ҳам_аскар_бўламан

Чилонзор тумани Ёшлар ишлари бўлими ҳамда Миллий гвардиянинг туман бўлими ҳамкорлигида Миллий гвардия туман бўлимининг қўриқлаш бўлими биносида "Мен ҳам аскар бўламан" шиори остида маънавий-маърифий, ватанпарварлик руҳидаги тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ёшларимизга ватанпарварлик руҳидаги маърузалар тақдим этилди ва ҳарбийларимиз маҳоратини акс эттирувчи турли машқлар намойиш этилди.

Туманимизда бундай тадбирлар давом эттирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi