Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.94K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Таҳлил
Муаммоларнинг бартараф этилиш ҳолати таҳлил қилинди

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов иштирокида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари ва тегишли масъуллар билан туманда турли соҳалар ва тармоқларда Республика ишчи гуруҳлари томонидан аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиш ҳолати таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман мутасаддиларига аниқланган камчиликларни тез ва сифатли бартараф этиш бўйича йўл-йуруқ ва кўрсатмалар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Таҳлил

Қуёш панеллари ва сув иситиш тизимларини ўрнатиш учун қайси банк кредит ажратади?

Хабарингиз бор, айни кунларда қуёш панеллари ва сув иситиш тизимларини ўрнатиш бўйича чора-тадбирлар ижросини амалга ошириш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Шу ўринда аҳоли ва тадбиркорлар учун муҳим бўлган маълумотларни сизларга тақдим этамиз.

Биз аввало, билишимиз керак бўлган маълумотлардан бири - Қуёш панеллари ва сув иситиш тизимларини ўрнатиш учун қайси банк кредит ажратиши ҳақидага маълумотлардир.

Мазкур кредитлар «Яшил» истеъмол кредити ҳисобланади ва қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш мақсадида ажратилади

Қуйидаги банклардан айни шу мақсадда кредит олишингиз мумкин:

👉👉👉Микрокредитбанк: фуқаролар учун “Saving energy” истеъмол кредитини тақдим этади. Муддати 60 ойгача, фоизи 15%. Миқдори 500 БҲМгача.

👉👉👉Халқ банки: фуқаролар учун “Яшил макон” истеъмол кредитини тақдим этади. Муддати 5 йилгача, фоизи 15%. Миқдори 60 млн. сўмгача.

👉👉👉Ипотека-банк: муддати 5 йилгача, фоизи 15%. Бошланғич тўлов мавжуд эмас, миқдори 90 млн. сўмгача.
Қишлоққурилишбанк: фуқаролар учун “Yashil” истеъмол кредитини тақдим этади. Муддати 5 йилгача, фоизи 15%. Миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача.

👉👉👉Ўзсаноатқурилишбанк: қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун “SME Green Loan” маҳсулоти “Corporate green loan” маҳсулотини тақдим этади.

Фуқаролар учун: “Green product”. Муддати 60 ойгача, фоизи 15%, миқдори 50 млн. сўмгача.
“Green product online” муддати 60 ойгача, фоизи 15%, миқдори 50 млн. сўмгача.
🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Таҳлил

Хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ҳолати юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман ИИОФМБ хотин-қизлар билаш ишлаш бўйича инспектор ходимлари ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг жорий йилнинг ўтган даври мобайнидаги кўрсаткичлари танқидий ва таҳлилий муҳокама этилди.

Муҳокамада туманнинг 55 та маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоллари ҳамда туман “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари иштирок этди. Йиғилишда жорий йилнинг 6 ойи давомида 192 нафар аёллар томонидан 146 та жиноят содир этилганлиги ва бу жиноят турлари моддалар ҳамда тоифаларга бўлиниб, маҳалла ва секторлар кесимида кўриб чиқилди.

Унда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар бўйича кўрсаткичлари ошган маҳалла хотин-қизлар фаолларига хотин-қизлар билан ишлаш бўйича профилактика инспекторлари билан ҳамкорликни кучайтириш, ҳамда келгусида бу каби камчиликларнинг олдини олиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилмаган 6 та маҳалла яъни “Катта Олмазор”, “Бўрижар”, “Кўркам”, “Лутфий”, “2-Қатартол”, “Хонтўпи”, “1-Чарх Камолон” маҳалла хотин-қизлар фаоллари туман ИИОФМБ бошлиғи А.Муродуллаевнинг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Муҳокама сўнгида хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш ва жиноят содир этилишига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш учун нотинч оилалар вакиллари билан ишлашга асосий эътибор қаратилиши, хотин-қизлар профилактика инспекторлари билан ҳамкорликни кучайтириш, аниқланган муаммоли оилалар билан ишлаш тизимини жонлаштириш чораларини амалга ошириш бўйича режалар тузиб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ТАҲЛИЛ

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари, ИИОФМБ масъуллари, профилактика инспекторлари, барча маҳаллалар бешлиги ва тегишли идора ҳамда ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туманда ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар ва уни бартараф этиш жараёнлари таҳлил қилинди. Профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш, инспектор психологлар хизмат самарадорлигини ошириш, давлат идоралари, хусусан, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди.

Масъул мутасаддилар томонидан хизматга масъулият билан ёндашиш, тамагирлик, лоқайдлик каби иллатларга йўл қўймаслик, илғор тажрибалар ҳамда замонавий ахборот коммуникация воситаларидан кенг фойдаланиш, гиёҳвандлар, ичкиликбозликлар, жиноятга мойил шахслар, фарзанд тарбиясига бефарқ ота-оналар билан ишлаш, васийлар ихтиёридаги болаларни назоратга олиш юзасидан ҳам тавсиялар берилди.

Йиғилишда яна жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида навбатдаги вазифалар белгиланиб, бажарилган ишлар юзасидан йил якунида муносабат билдирилиши таъкидланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Таҳлил

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда ИИОФМБнинг хотин-қизлар инспекторлари ҳамкорлигида 2023 йилнинг 8 ойлик статистикаси асосида жиноятчилик турлари ҳамда унинг тенденциялари таҳлил қилинди.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 8 ойи мобайнида туман ҳудудида
184 нафар аёллар томонидан жами 261 та жиноят содир этилган бўлиб, шундан 35 та жиноят, 88 нафар туман аёллари томонидан содир этилганлиги, жиноятларнинг тури ва ҳолатлари, жиноят содир этган хотин-қизларнинг ёши, ижтимоий аҳволи, оилавий муҳити, жиноятга мойиллиги борасидаги ҳолатлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, “Навбаҳор”, Чўпон ота”, “Бешағоч”, “1-Катта Чилонзор”, “Бешқўрғон” ҳамда “2-Катта Чилонзор”МФЙлари ҳудудида аёллар ўртасида содир этилган жиноятларнинг сони юқори бўлганлиги сабабли ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни бартараф этиш юзасидан тегишли таклифлар ҳамда “Йўл харита”лари ишлаб чиқилиши ва келгусида олиб борилиши зарур бўлган иш режалар белгилаб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ўрганиш
#Таҳлил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5511-сонли фармони ижроси доирасида Чилонзор тумани ҳудудида ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Айни кунларда ушбу соҳада туманда амалга оширилган ишлар Тошкент шаҳар прокуратураси, Қурилиш бошқармаси, Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси, Экология бошқармаси, ФВВ шаҳар бошқармаси, шаҳар Солиқ инспекцияси, Инвестиция бошқармаси, Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва давлат Кадастр палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари масъулларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда ҳамда айни фармонда назарда тутилган бандлар бўйича бажарилаётган ишларнинг амалий самарадорлиги таҳлил қилинмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолияти_Чилонзорда
#Таҳлил

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг жорий йилда амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳоким ёрдамчиларининг ютуқ ва камчиликлари таҳлил этилди. Йил охиригача олиб бориладиган ишлар режаси муҳокама этилди.

-Асосийси, маҳалладаги оилаларга амалий ёрдам бериб, туманимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини янада оширишга эришишдир. Бу йўналишда ҳоким ёрдамчиларининг ўз вазифасини сидқидилдан ва масъулият билан олиб бориши жуда муҳим, деб таъкидлаб ўтди туман ҳокими.

Шунингдек, йиғилишда ҳоким ёрдамчиларига фаолияти йўналишида муҳим кўрсатмалар ҳам бериб ўтилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
#Таҳлил

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси масъули, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Республика ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари юзасидан ўтказилаётган ўрганишларда аниқланаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, аҳолининг коммунал хизматлардан дебиторлик қарздорлиги ошиб кетаётгани ва бу қарздорликларни ундириш бўйича қонун доирасида чоралар кўрилиши масаласи ҳам муҳокама этилди.

Йиғилишда масъуллар томонидан масъул ташкилотлар мутасаддиларига аҳоли муаммоларини тезкорликда ва тизимли равишда бартараф этиш ва дебитор қарзларни ундириш йўналишида қонун доирасида чора-тадбирлар кўриш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Таҳлил

Чилонзор тумани ҳокимлигида ҳокимлик мутасаддилари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси масъул ходими иштирокида туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туманда коммунал тизимларда аниқланаётган камчилик ва муаммоларни тизимли ва кечиктирмасдан, тезкорлик билан бартараф этиш, аҳолидан дебитор қарзларни ундириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
#Таҳлил

Чилонзор тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси масъул ходими, туман ҳокими ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи раҳбарлигида масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида туманда қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ва бу борада аниқланаётган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш ишларини тизимли равишда амалга ошириш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

@Chilonzor_tumani_hokimligi
#ТАҲЛИЛ

Чилонзор тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари, туман ҳокими ҳокимлик мутассаддилари, бўлим ва бошқарма бошлиқлари иштирокида туманда қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ва бу борада аниқланаётган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш ишларини тизимли равишда амалга ошириш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

@Chilonzor_tumani_hokimligi
#ТАҲЛИЛ

Чилонзор тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари, туман ҳокими ҳокимлик мутассаддилари, бўлим ва бошқарма бошлиқлари иштирокида туманда қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ва бу борада аниқланаётган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш ишларини тизимли равишда амалга ошириш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

@Chilonzor_tumani_hokimligi
#ТАҲЛИЛ

Чилонзор тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари, туман ҳокими ҳокимлик мутассаддилари, бўлим ва бошқарма бошлиқлари иштирокида туманда қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ва бу борада аниқланаётган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш ишларини тизимли равишда амалга ошириш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

@Chilonzor_tumani_hokimligi