Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.91K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолияти_Чилонзорда
#Чилонзор_ОАВда
#Ижтимоий_ҳимоя_ва_тадбиркорликни_ривожлантириш

👉👉👉Чилонзор туманидаги 55 та маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан жорий йилда:

👉👉👉74,8 мингта хонадон хатловдан ўтказилди;

👉👉👉Эҳтиёжманд оилаларнинг 808 тасига 1,6 миллиард сўмлик ижтимоий ёрдам кўрсатилди;

👉👉👉Ҳоким ёрдамчилари томонидан берилган тавсия асосида 666 фуқарога тадбиркорлик учун 4, 95 миллиард сўм субсидиялар ажратилди;

👉👉👉Ягона ижтимоий ҳимоя реестри орқали 1 минг 330 нафар фуқарога ҳар ойлик 611, 8 миллион сўм нафақа ва моддий ёрдамлар берилмоқда;
👉👉👉Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияномаларига асосан 815 нафар фуқаро ва тадбиркорларга жами 28, 5 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

👉👉👉UZREPORT TV” телеканали дастурларида Чилонзор туманида ҳоким ёрдамчилари томонидан олиб борилаётган шу каби ишлар кенг ёритилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолияти_Чилонзорда

Чилонзор туманидаги “3-Чарх Камолон” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси кўмагида маҳалла ҳудудида нонвойхона фаолияти ишга туширилиб, ёшлар иш билан таъминланди.

Тумандаги “1-Қатортол” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси кўмагида ертўлада тикув цехи фаолияти йўлга қўйилиб, маҳалланинг 20 нафардан ортиқ хотин-қизлари иш билан таъминланди.

Чилонзор” маҳалласи ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан самарасиз фойдаланилаётган бинода мебел цехи ишга туширилиб, маҳалланинг 10 нафардан кўпроқ ёшлари иш билан банд қилинди.

👉👉👉Лавҳамизда ҳоким ёрдамчилари кўмагида ишга туширилган лойиҳалардаги иш жараёнлари

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолияти_Чилонзорда

Чилонзор туманидаги “Чилонзор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ҳудуддаги тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак беиб келмоқда. Ўз уйида тадбиркорликни йўлга қўйган мана бу хонадон эгалари ҳам фаолиятини ривожлантириш учун имтиёзли кредит олган.

Бугунги кунда ўнлаб ишчи ўринлар яратиб, маҳсулотларни консервалаш фаолиятини амалга оширмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда тадбиркор томонидан олиб борилаётган ишлар иш жараёнлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲОКИМ_ЁРДАМЧИЛАРИ_ФАОЛИЯТИ_ЧИЛОНЗОРДА

Ўтган йилнинг бошида барча маҳаллаларда аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш, республика, вилоят, туман ва шаҳарларда кўрсатиладиган давлат хизматлари ва манзилли молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларини бевосита маҳалла даражасига тушириш мақсадида ҳоким ёрдамчилари лавозими жорий этилганди.

Айни шу мақсадда Чилонзор туманининг 55 та маҳалласида фаолият олиб борган ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган тизимли чора-тадбирлар бугун ўз самарасини бермоқда.

👉👉👉Чилонзор туманида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва унинг самараси ҳақидаги таҳлилий кўрсатув “Ёшлар” телеканали орқали номойиш этилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолияти_Чилонзорда
#Таҳлил

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг жорий йилда амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳоким ёрдамчиларининг ютуқ ва камчиликлари таҳлил этилди. Йил охиригача олиб бориладиган ишлар режаси муҳокама этилди.

-Асосийси, маҳалладаги оилаларга амалий ёрдам бериб, туманимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини янада оширишга эришишдир. Бу йўналишда ҳоким ёрдамчиларининг ўз вазифасини сидқидилдан ва масъулият билан олиб бориши жуда муҳим, деб таъкидлаб ўтди туман ҳокими.

Шунингдек, йиғилишда ҳоким ёрдамчиларига фаолияти йўналишида муҳим кўрсатмалар ҳам бериб ўтилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолияти_Чилонзорда
#Йиғилиш

Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти таҳлил этилди ва келгуси режалар белгилаб олинди

Чилонзор тумани ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йилги фаолияти якунлари ва 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномалари асосида тадбиркорлик учун кредит ва субсидиялар ажратиш, аҳолини касб-ҳунарлар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиб ўз йўналишида доимий бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши, “маҳаллабай” микролойиҳалар шакллантирилиши, ҳоким ёрдамчиларининг самарадорлик кўрсаткичлари ҳам таҳлил қилинди.

2024 йил учун маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантиришда хизматлар кўрсатиш соҳасига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгиланди.

Турли ўқув курслари, хусусан касб-ҳунар ва тил ўргатиш марказлари ташкил этишда ташаббускорларга ҳар томонлама ёрдам бериш ҳам ҳоким ёрдамчиларининг доимий эътиборидаги масала бўлиши кераклиги таъкидланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi