Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.51K subscribers
56.8K photos
6.35K videos
27 files
9.28K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолияти_Чилонзорда
#Йиғилиш

Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти таҳлил этилди ва келгуси режалар белгилаб олинди

Чилонзор тумани ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йилги фаолияти якунлари ва 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномалари асосида тадбиркорлик учун кредит ва субсидиялар ажратиш, аҳолини касб-ҳунарлар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиб ўз йўналишида доимий бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши, “маҳаллабай” микролойиҳалар шакллантирилиши, ҳоким ёрдамчиларининг самарадорлик кўрсаткичлари ҳам таҳлил қилинди.

2024 йил учун маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантиришда хизматлар кўрсатиш соҳасига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгиланди.

Турли ўқув курслари, хусусан касб-ҳунар ва тил ўргатиш марказлари ташкил этишда ташаббускорларга ҳар томонлама ёрдам бериш ҳам ҳоким ёрдамчиларининг доимий эътиборидаги масала бўлиши кераклиги таъкидланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Йиғилиш

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида ҳоким ўринбосари К.Ҳамроев бошчилигида туманда фаолият олиб бораётган БСКлар масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда БСКлар фаолияти таҳлил этилиб, маҳаллаларда қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилди.

Шунингдек, йиғилишда коммунал хизматлар учун дебиторлик қарздарни қонун доирасида ундириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
👎15👍7
#Йиғилиш
#Умумхалқ_ҳашари

Умумхалқ ҳашарида амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди


Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида юртимизда Наврўз арафасида 16−18 март кунлари (шанба, якшанба ва душанба) «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказиладиган анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимлиги сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги барча ташкилот ва муассасаларнинг мутасаддилари иштирок этди ва туманимизда ўтказиладиган хайрия ҳашари тадбирларини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.

Йиғилишда умумхалқ хайрия ҳашарида амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди ва туман ҳокими ташкилотлар мутасаддиларига ҳашарлар жараёнида амалга ошириладиган ишлар бўйича тавсиялар ва топшириқлар берди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍4
#Йиғилиш

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида туманда Ҳайит байрамини юқори савияда ўтказиш бўйича туман штабининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда барча масъулларга ҳайит кунлари амалга ошириладиган чора- тадбирлар юзасидан топшириқлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍21
#Йиғилиш

Туман ҳокимлигида куни кеча "қизил" тоифага киритилган маҳаллаларни "яшил" тоифага ўтказиш йўналишида олиб борилиши режалаштирилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳар бир маҳалла бўйича тузилган иш режасини барча йиғилган масъулларга тақдимот қилиб, ишлар сифатли даражада ва тизимли олиб борилиши муҳимлигини тушунтирди.

Йиғилишда иштирок этган барча масъулларга тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1
#Йиғилиш

Мактабларда, кафе ва ресторанларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказмаслик бўйича огоҳлантириш берилди

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида барча тегишли масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда тумандаги барча мактаблар ва ўқув муассасалари битирувчилари “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини мактабларда, кафе ва ресторанларда нишонламасликлари кераклиги ҳақида тегишли масъулларга топшириқлар ва кўрсатмалар берилди.

Битирувчилар байрами муносабати билан туманимиздаги Ғафур Ғулом номидаги Маданият ва истироҳат боғида ҳамда Гагарин сайилгоҳида сайиллар уюштириш юзасидан режалар тузилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
👍2
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Йиғилиш

Мактабларда ўқувчилар тўлиқ таътилга чиқиб, болажонларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказиши учун тўгараклар ўз ишини бошлади. Ёзги таътил даврида ҳам мактаб мутасаддиларининг олдида турган масъулиятли вазифалари бор.

Туманимиздаги 217-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, туман Мактабгача ва мактаб таълими мутасаддилари раҳбарлигида мактаблар директорлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам янги ўқув йилида ўқувчилар ва педагоглар жамоаси учун янада яхши шарт-шароитлар яратиш, таъмирталаб жойларни аниқлаш ва таъмирлатиш жараёнлари, шу билан бирга мактабларда болаларнинг ёзги таътилида фаолият олиб борадиган тўгараклар фаолияти ҳамда 1-синфга қабул жараёнларида шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилиш якунида 2023-2024 ўқув йилида ҳар томонлама намунали фаолият олиб борган 126-, 168-, 138-, 182-, 164- мактабларнинг директорларига ташаккурнома билдирилиб, совғалар тақдим этилди.

Тадбир сўнгида мактаб раҳбарлари 217-сонли умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган тўгаракларда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍3💯1
#Йиғилиш

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида туманда Қурбон ҳайити байрамини юқори савияда уюшқоқлик билан ўтказишга тайёргарлик юзасидан барча масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Йиғилишда туман ҳокими Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда меҳр-оқибат, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу тамойилларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёслигини таъкидлаб ўтди ва қутлуғ айёмни муносиб кутиб олиш ҳамда юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш мақсадида барча тегишли ташкилотларга вазифаларни белгилаб берди.

Шунингдек, Қурбон ҳайити намози ўқилиши даврида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, намозхонларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида йўлларда, масжид ҳудудида автотранспорт ҳаракатини чеклаш, мажсид атрофида, олиб борувчи йўлларда сертификатланмаган, қўлбола тайёрланган, сифат талабига жавоб бермайдиган озиқ-овқат, музқаймоқ ва салқин ичимликлар савосига чек қўйиш, барча масжидларга махсус тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳамда тиббий ходимни бирламчи дори воситалари билан бириктириш, Оилавий поликлиника ва шаҳар диспанесрлари билан биргаликда туманда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва амалий ёрдам бериш ишлари ташкил қилиниши каби йўналишларда масъулларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, барча жомеъ масжидларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, жомеъ масжидлар ҳудуди, уларга олиб бориш йўллари, кириш йўлакларида, қабристонларда ободонлаштириш ва тозалаш ишларини ташкил қилиш, ичимлик суви, оқава сувлари, тунги ёриткичлар созлиги кўриб чиқилиши ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан ҳабар олиш, уларнинг хонадонларига борган ҳолда уй-жойларини тозалаш ва ободонлаштириш чораларини кўриш, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратиш, Хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, Оқила аёллар харакати билан биргаликда янги келин тушурилган хонадонларда сарф-ҳаражатларсиз ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш мақсадида келинларнинг ҳайит байрамларини ўтказиш жараёнларини тартибга солиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бориш, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшлар ҳолидан ҳабар олиш, маҳаллаларда, истироҳат боғларида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказиш, барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, БСК ва бошқа масъул ташкилотлар, маҳалла ҳудудидаги корхона ва ташкилотларни кенг жалб қилган ҳолда ободонлаштириш ва ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш борасида тегишли ишларни амалга ошириши ва ҳашарлар ташкил қилиниши, йиғилган чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш чоралари кўрилиши бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Шу билан бирга бўлим ва бошқармалар, ижтимоий соҳалар, корхона ва ташкилотларда ойлик маошлардан, пенсия ва ижтимоий тўловлардан мавжуд қарздорлик аниқланган тақдирда ўз вақтида тўлаб бериш чоралари кўрилиши бўйича ҳам масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉👉👉 Айни дамда туманимизда тумандошларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари Қурбон ҳайитини муносиб ўтказишини таъминлаш бўйича барча йўналишларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Йиғилиш
#Энергия_тежамкорлик

Энергия тежамкорлик ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида туман ҳокимлигига қарашли барча ташкилотлар масъуллари иштирокида аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борада энергиятежамкорликка амал қилиш ҳамда кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда соҳалар кесимида бу йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Туманимиз аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш йўналишидаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар, шунингдек, барча соҳаларда энергия тежамкорлигини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди ва бу йўналишларда амалга ошириладиган ишлар режалари тузиб олинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1
#Йиғилиш
#Таништирув
#Энергия_тежамкорлиги

Чилонзор туман ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида туман прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган Норбаев Нурали Давронбаевич, туман ИИОФМБ бошлиғи ловозимига тайинланган Ҳайдаров Нематулло Ибрагимджанович, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиликка тайинланган Зафар Султонбеков, Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи этиб тайинланган Илҳомжон Давлатов, туман Статистика бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган Давронбек Тоҳировлар жамоага таништирилди.

Йиғилишда, шунингдек, туманда энергия тежамкорлиги йўналишида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, бу борада амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилди ва айни йўналишда олиб бориладиган ишлар режалаштириб олинди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
3👍3👏2
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Йиғилиш

"Сайҳунобод тажрибаси", "Уйчи тажрибаси", "Ғиждувон тажрибаси" ва "Зарбдор тажрибаси" асосида Чилонзорда қандай ишлар амалга оширилади?

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари бошчилигида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман ҳокими томонидан масъулларга туманда солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш ҳамда яширин иқтисодиётнинг олдини олиш мақсадида ишчи ўринларини норасмий сектордан расмий секторга ўтказиш, ўзини-ўзи банд қилиш амалиётини кенгроқ жорий этиш каби чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, МФЙлардаги ҳоким ёрдамчилари ва Хотин-қизлар фаоллари ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитишни доимий назоратга олиш вазифаси юкланди.

Шу билан бирга туманимиздаги банклар филиаллари мутасаддиларига ҳам "Сайҳунобод тажрибаси" асосида микролойиҳаларни шакллантириш, "Уйчи тажрибаси" асосида учрашувларни ташкил қилиб, доимий иш ўринларини яратиш, шунингдек, банклар ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлигида "Ғиждивон тажрибаси" асосида вертикал саноатни ривожлантириш ҳамда туман Инвестиция бўлими масъулларига "Зарбдор тажрибаси" асосида туманда йирик лойиҳаларни шакллантириш йўналишидаги вазифалар топширилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍5
#Йиғилиш

Бюджет тушуми, солиқ қарздорлиги, белгиланган йиллик режани ўз вақтида бажариш юзасидан таҳлилий
йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Ғаниев, Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жалол Махмадустовлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда бюджет тушуми, солиқ қарздорлиги, белгиланган режанинг амалдаги ижроси юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Амалга оширилган ишлар қайд этилиб, белгиланган йиллик режани бажариш, бюджет тушумини кўпайтириш, қўшимча манбааларни аниқлаш, белгиланган йиллик режани ўз вақтида бажариш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгиланиб олинди.

🔵 Chilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йиғилиш

1-сектор ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб бориладиган ишлар муҳокама этилди

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев
раҳбарлигида 1-сектор ҳудудида содир этилган жиноятлар, содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ва уларнинг барвақт олдини олиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман ҳокими томонидан сектор ҳудудида содир этилган жиноятчилик ҳолатлари таҳлил этилди.

Шунингдек, йиғилишда маҳаллаларда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилиши керак бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Айни йўналишда тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йиғилиш

Муҳим йўналишдаги масалалар муҳокама қилинди

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида сектор раҳбарлари ва барча масъул ташкилотлар мутасаддилари, масъуллари, маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туманимизда яшаб туриб ҳозирда хорижга ишлаш ёки ўқиш учун чиқиб кетган фуқароларимиз ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар, туманимиз миқиёсида солиқ тушумлари, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб бориладиган ишлар, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борада келгусида амалга ошириладиган ишлар таҳлили, шунингдек, маҳалла еттиликлари фаолияти таҳлил этилди.

Кун тартибига қўйилган масалалар чуқур таҳлил қилиниб, тегишли масъулларга туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан айни йўналишлардаги тавсиялар ҳамда топшириқлар берилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍4
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Йиғилиш

Ер участкаларини хусусийлаштириш масалаларига бағишланган
йиғилиш ўтказилди

Бугун, Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Абдукадиров ҳамда шаҳар ҳокимлигидан бириктирилган масъул ходимлар билан биргаликда тумандаги бўш ер майдонлари ва муниципиал объектларни хатловдан ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман бандлик бўлими, кадастр бўлими ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Йиғилганларга “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-937-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти, тартиби ҳамда талаблари тушунтирилди.

Шунингдек, тасдиқланган режа-жадвал асосида туман маҳаллаларида ўтказилаётган хатлов ишлари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим қилинди.

Кадастрга оид савол ва муаммолар тингланиб, тегишли ечим, ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Йиғилиш давомида масъулларга ер участкасини хусусийлаштириш мумкин бўлган ҳудудларни аниқлаш (хатлов) бўйича ишларни тўғри, холисона ва сифатли ташкил этиш, аниқланган ҳудудларда ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш, ер участкасини хусусийлаштириш бўйича юридик шахслар томонидан аризалар берилишини ташкил этиш юзасидан топшириқ ҳамда тавсиялар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍2
#Йиғилиш

Чилонзор тумани ҳокимлигида Президент Администрацияси масъул ходими Жаҳонгир Муротов ва туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида барча коммунал хизматлар масъуллари, МФЙ раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди ва бу борада учраётган камчилик ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍51👏1
#Йиғилиш

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими ўринбосари Камол Ҳамроев бошчилигида туманда фаолият олиб бораётган коммунал хизматлар ва БСКлар масъуллари иштирокида навбатдаги штаб йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва бу борада аҳоли мурожаатларидаги муаммоларни тезкорликда бартараф этиш ишларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилишда бугунги кунда аҳоли мурожаатларида келиб тушаётган мурожаатдардаги муаммолар таҳлил қилиниб, бу муаммоларни бартараф этиш бўйича бошқарув сервис компаниялари ҳамда коммунал хизматлар масъулларига тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍81
#Йиғилиш

Президентимизнинг “2025 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКА МАҲАЛЛАЛАРИДА ХАВФСИЗ МУҲИТНИ ЯРАТИШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ги
қарорининг ижроси доирасида Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида маҳаллалар бешликлари иштирокида
йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда маҳаллаларда жиноятчиликларнинг олдини олиш, хавфсиз маҳалла тизими, маҳаллалар ҳудудида “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезони асосида олиб боридадиган ишлар, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди ва айни йўналишларда амалга оширилиши керак бўлган чора- тадбирлар режалаштириб олинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍51🔥1
#Йиғилиш

Куни кеча Чилонзор тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 330-сонли қарори ижроси юзасидан камбағал оилаларга туман ва шаҳардан бириктирилган раҳбарлар иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Ҳолхўжаев бошчилигида ўтган йиғилиш давомида туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 17 январда қабул қилинган 12-сонли қарори билан Чилонзор туманида 2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича бириктирилган раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

2025 йил якунига қадар Чилонзор туманини камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди.

🔵 Chilonzor_tumani_hokimligi
👍8🔥1🤔1
#Йиғилиш

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъуллари ва туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, кўп қаватли уйларни бошқаришни самарали ташкил этиш, БСКларнинг фаолиятини янада ривожлантириш йўналишида олиб бориладиган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

🔵 Chilonzor_tumani_hokimligi
👍51👎1