Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.77K subscribers
49.4K photos
5.46K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи томонидан давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги байрами олдидан ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ва оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга реабилитация воситалари тарқатилди.

Шунингдек, “Кичик Хирмонтепа”, “2-Катта Чилонзор”, “Лутфий” ҳамда “Диёр” маҳаллаларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган 4 нафар фуқароларга ногиронлар аравачаси, “Катта Хирмонтепа”, “Яккатут”, “Кичик Хирмонтепа” маҳаллаларидаги 3 нафар фуқароларга юриш мосламаси ҳамда 6 нафар фуқароларга эшитиш мосламалари тарқатилди.

“Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 34-уйда истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар холидан ҳам хабар олинди. Уларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишилиб, боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди ҳамда уларга тикув машинаси ажратилиши масаласида таклифлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

"Инсон ниманидир чин дилдан истаса, шу нарсаларга эришиш учун вақт ҳам, имкон ҳам топа олади.

Федор Достоевский
Forwarded from Davlat siyosati
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради

14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

@davlatsiyosati
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной народного артиста Узбекистана Шерали Джураева

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️Тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди

2023/2024 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган ОТМларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022/2023-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

➡️ Шунингдек, 2023/2024 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.

☑️ 2023/2024 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга, истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга, шунингдек бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.

📌 Тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023 йил 15 октябргача тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Халқаро_ҳамкорлик

Чилонзор туманида “Бир макон, бир йўл” форуми доирасида Хитойнинг Шэньси провинцияси ихтисослаштирилган товарлари кўргазмаси ўтказилди.

Кўргазманинг очилиш маросимида Шэньси провинцияси партия қўмитаси котиби Х.Э.Чжао Идэ ва бошқа мутасадди раҳбарлар, шунингдек, ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзюнь, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари Ж.Ходжаев, Инвестициялар ва савдо ва саноат вазири ўринбосари О.Ҳамроев, Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев ва Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаевлар иштирок этди.

Тадбирда мутасаддилар Шэньси провинцияси Коммунистик партия қўмитаси котиби Чжао Идэ билан учрашув ўтказди ҳамда бир қатор инвестиция лойиҳалари, экспорт ва импорт шартномаларини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, тадбир жараёнида 50дан ортиқ Хитой компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш этди. Шу билан бирга кўргазма жараёнида Чилонзор тумани ва Шэньси провинцияси ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича Мемарандум кўриб чиқилди. Томонлар ушбу ҳужжатни Чилонзор тумани ҳокимлигининг Хитойга ташрифи чоғида имзолашга келишиб олишди.

Кўргазма давомида Чилонзор тумани ҳокимлиги делегациясининг октябрь ойидаги Хитойга ташрифи чоғида Шэньси шаҳрида тадбиркорлар йиғилишини ташкил этишга ҳам келишиб олинди.

Чилонзор туманида инвестиция лойиҳалари, экспорт ва импорт шартномалари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Кўргазма иштирокчилари – хитойлик тадбиркорлар билан туман ҳудудида фаолият юритаётган “Функционал озиқ-овқатлар комбинати” МЧЖ ўртасида 50 миллион АҚШ доллари қийматида йодланган маҳсулотларнинг Хитойга экспорти бўйича музокаралар олиб борилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама

Чилонзор тумани ИИОФМБ мажлислар залида туманда жиноятчилик аҳволи ва жиноятчиликнинг одини олиш бўйича олиб бориладиган ишлар юзасидан Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Э.Иномжонов, Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва ҳокимлик мутасаддилари, туман прокуратураси ва ИИОФМБ ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туманда жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама этилиб, бундан кейин ҳам барча ташкилотлар яъни тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳалла бешлиги, Ёшлар агентлиги туман бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигини янада кучайтириш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини:

аҳоли пунктларида соатига 70 километрдан;

мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан;

турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий суд раҳабрияти қабулига электрон рўйхатдан ўтиш бўйича тайёрланган видеоролик.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом генерального плана города Новый Ташкент.

#Mirziyoyev #taqdimot #YangiToshkent #loyiha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Ютқазишдан қўрқма, омадсизликлар ҳам омадга олиб борувчи йўлнинг бир қисмидир.

👉👉👉 Омадсизликдан қочган инсонлар омаддан ҳам йироқлашади.

РОБЕРТ КИЙОСАКИ

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi