Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.7K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

“Бектўпи” маҳалласида 80 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат жамланмаси тарқатилди

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорида ушбу байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонларимиз, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”, “меҳр дафтари”га киритилган ҳамда эътибор ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини кенг кўламда амалга ошириш борасида ҳам вазифалар белгиланган эди.

Айни шу йўналишдаги тадбирлар Чилонзор туманида ҳам тизимли равишда ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, туманнинг 1-секторига қарашли “Бектўпи” маҳалласида ҳам қарорда кўрсатилган тоифага кирувчи 80 тадан ортиқ оилаларга сектор масъуллари ва МФЙ “бешлиги” ҳамкорлигида озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди.

👉👉👉Худди шундай хайрли ишлар бошқа маҳаллаларда ҳам давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Чилонзор туманида Мустақиллик байрами арафасида аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш ва уларнинг ўз юртида, ўз маҳалласида эмин-эркин яшаши учун барча шарт-шароитларни яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар янада жадаллашмоқда.

“Қатортол” маҳалласи раиси Пардавой Эргашевнинг хабар беришича, маҳалла ҳудудида кўпқаватли (15-сонли кўпқаватли уй)ни қурган хусусий тадбиркор томонидан маҳалладаги 9А-сонли кўпқаватли уйнинг олдида болалар учун минифутбол майдончаси қурилиши ишлари бошланган.

Бундан ташқари, маҳалла болаларининг Республика миқиёсида ўтказилган спорт мусобақаларида ғолиб чиқиб ютиб олган грант маблағлари эвазига ВОРКАУТ майдончасини барпо этиш ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Улуғ айём арафасида ўз маҳалласида олиб борилаётган ишлардан мамнун бўлаётган маҳалладошларнинг қувончига биз ҳам шерикмиз.

Маҳаллаларимизда бундай ўзгаришлар ва хайрли ишлар узлуксиз давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Туманимизда Мустақиллик байрами арафасида аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳолидан хабар олиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар давом этмоқда.

Жумладан, “Кўркам” маҳалласида ҳам туман ҳокимлиги, “Маҳалла” жамғармасининг туман бўлинмаси, МФЙ “бешлиги” ҳамкорлигида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди. Шунингдек, ҳашар ташкил этилиб, маҳалла идораси атрофидаги ҳудудлар ободонлаштирилди.

Айни жараёнлар ОАВларида ҳам кенг ёритилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олд майдонида мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Тадбирни Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев табрик сўзи билан очиб берди. Фахрий меҳмонлар табрикларидан сўнг адабий- мусиқий байрам тадбири миллий мумтоз қўшиқлар гулдастасидан иборат мақом ашулалар, ретро қўшиқлар, замонавий эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастурлари билан давом этди.

👉👉👉 Истиқлолимизнинг 32 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантаналар лавҳамизда

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Чилонзор тумани маҳаллаларида Мустақиллик байрамига бағишланган байрам тадбирлари давом этмоқда. Бугун “Катта Хирмонтепа” маҳалласи аҳолиси учун “Гавҳар” тўйхонасида байрам дастурхони ёзилди. Байрам тадбири билан бирга маҳаллада яшовчи иккита эҳтиёжманд оила фарзандларининг хатна тўйлари ҳам ўтказилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Чилонзор тумани маҳаллаларида Мустақиллик байрамига бағишланган байрам тадбирлари давом этмоқда.
“1-Катта Чилонзор” маҳалласи аҳолиси учун маҳалла ҳудудида жойлашган тўйхонада байрам дастурхони ёзилди. Байрам тадбирига маҳаллада яшовчи нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари, эҳтиёжманд оилалар вакиллари таклиф этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Чилонзор туманида Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш, байрам арафасида эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олиш тадбирлари давом этмоқда.

Жумладан, туманда жойлашган Кўзи ожизлар жомеъ масжиди имом ноиби У.Содиқов ҳомийларни жалб қилган ҳолда йиғилган жами 6 миллион сўм маблағ эвазига ногирон аъзолари бор ва кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат жамланмаларини тарқатди.

Байрам арафасида эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнглини хушнид қилишдек хайрли ишларга бош бўлган имом ноибга ва барча ҳомийларга туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Чилонзор тумани “Гавҳар” маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32-йиллик байрами муносабати билан маҳалла фаоллари, кам таъминлаган ва боқувчисини йўқотган оилалар учун шукуроналик дастурхони ёзилди.

Байрам тадбирида маҳалла нуронийлари, масжид имоми Она Ватанимиз Мустақиллигининг аҳамиятли жиҳатлари ҳақида маърузалар қилди ва юртимиз тинчлиги ва турмушимиз осойишталигини Аллоҳдан сўраб дуолар қилишди.

Тадбирда "Гавҳар санамлари” фолклёр дастаси ўз мумтоз ашулалари ва мақомлари билан иштирок этиб, байрам тадбирига ўзгача файз бағишлади.

Тадбир якунида таклиф этилган эхтиёжманд оилаларга байрам совғалари берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

“1-Чарх Камолон” маҳалласида байрам нишонланди

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Чилонзор тумани “1-Чарх Камолон” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами кенг нишонланди.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида ўтказилган байрам тадбирида маҳаллада яшовчи нуроний отахон ва онахонлар, фаоллар учун дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди.

Маҳалладошлар учун байрамона мусиқий дастурлар ҳам намойиш этилди.

👉👉👉 Туманимизнинг барча маҳаллаларида байрам тадбирлари давом этмоқда.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Туманимизда Мустақиллик байрами арафасида аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳолидан хабар олиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар давом этмоқда.

Жумладан, туманимиздаги “Халқлар дўстлиги” маҳалласида ҳам маҳалла бешлиги томонидан ҳомийлар жалб қилинган ҳолда 40 та эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Зубайда Юлдашева
Чилонзорнинг “Жасорат”ли аёли

Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига биноан Чилонзор туманидаги якка тартибдаги тадбиркор Юлдашева Зубайда Солижоновна “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Имконияти чекланган, яъни иккинчи гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, тадбиркорлик қилиб ҳаётда ўз ўрнини топиб, бошқаларга ибрат бўлиб яшаётган Зубайда опа билан учрашиб, уларнинг таассуротларини ва юртдошларимизга байрам табригини ёзиб олдик.

👉👉👉 Туман ҳокимлиги номидан давлатимизнинг бу юксак мукофотига сазовор бўлганлиги билан Зубайда опани қутлаймиз ва бундан кейинги ишларига зафарлар тилаймиз. 👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏

👉👉👉 Лавҳамизда “Жасорат” медали соҳибининг мулоҳазалари ва дил изҳорлари

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун
#Байрамга_туҳфа

“2-Қатортол” маҳалласида янги хусусий МТТ очилди

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Чилонзор туманида Мустақиллик байрами арафасида янги ижтимоий объектлар ишга туширилмоқда.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Жумладан, бугун туманимизнинг “2-Қатортол” маҳалласида болажонлар таълим ва тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар мавжуд бўлган, 100 нафардан кўпроқ болажонларни қамраб олиш имкониятига эга "Chubby kids" хусусий МТТнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Тантанали тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман прокурори Жаҳонгир Муротов ҳам иштирок этиб, болажонлар масканини рамзий очиб берди ҳамда ушбу ташкилот жамоасининг ишларига муваффақиятлар тилади.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Туман раҳбари тадбир якунида МТТ биносини ва унда болажонлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

“3-Чарх Камолон” маҳалласида байрам нишонланди

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Чилонзор тумани “3-Чарх Камолон” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами кенг нишонланди.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида ўтказилган байрам тадбирида маҳаллада яшовчи нуроний отахон ва онахонлар, фаоллар учун дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳам байрам тадбирида иштирок этиб, маҳалла аҳлини байрам билан қутлади.

Маҳалладошлар учун байрамона мусиқий дастурлар ҳам намойиш этилди.

👉👉👉 Туманимизнинг барча маҳаллаларида байрам тадбирлари давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун
#Баҳористон_маҳалласи

Чилонзор туманининг “Баҳористон” маҳалласида бу йилги мустақиллик байрами унитилмас лаҳзаларга бой бўлди.

Маҳалла аҳли учун байрам туҳфаси сифатида айни ҳудудда биринчи қаватида маҳалла идораси, тепа қаватларида эса маҳалла болалари учун хориж тилларини ўргатадиган ўқув маркази ва аёлларни иш билан таъминлаш учун тикув цехи ҳам жойлашган янги бино ҳамда маҳалла идораси атрофида замонавий болалар майдончаси, футбол майдони, спорт майдончаларининг очилиш маросими билан байрам тантаналари бошланди.

Тантаналарда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухтабар Ҳусанова, туман ҳокимлиги масъуллари, фаоллар иштирок этди.

Туман ҳокими тантанада йиғилган маҳалла аҳлини байрам билан қутлади, маҳалланинг янада обод бўлиши ва аҳоли учун янада кўпроқ шарт-шароитлар яратилиши юзасидан режалаштирилаётган ишлар ҳақида ҳам аҳолига маълумотлар берди.

Байрамда туман Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури аҳоли кайфиятини янада чоғ қилди. Янграган куй-қўшиқларга маҳалла аҳли рақсга тушиб, тантаналарга янада файз ва шукуҳ бағишлади.

Албатта, истиқлолимиз туҳфа қилган бу шарт-шароитлардан маҳалла аҳли жуда хурсанд бўлди ва чин дилдан давлатимиз раҳбарига, барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

(Байрам тантаналари ҳақидаги батафсил лавҳамизни кейинги хабарларимизда ҳавола этамиз )

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давлат_мустақиллигининг_32_йиллиги_Чилонзорда
#Янги_ҳаёт_учун_Янги_Ўзбекистон_учун

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи томонидан давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги байрами олдидан ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ва оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга реабилитация воситалари тарқатилди.

Шунингдек, “Кичик Хирмонтепа”, “2-Катта Чилонзор”, “Лутфий” ҳамда “Диёр” маҳаллаларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган 4 нафар фуқароларга ногиронлар аравачаси, “Катта Хирмонтепа”, “Яккатут”, “Кичик Хирмонтепа” маҳаллаларидаги 3 нафар фуқароларга юриш мосламаси ҳамда 6 нафар фуқароларга эшитиш мосламалари тарқатилди.

“Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 34-уйда истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар холидан ҳам хабар олинди. Уларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишилиб, боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди ҳамда уларга тикув машинаси ажратилиши масаласида таклифлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi