Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.65K subscribers
50.4K photos
5.54K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёлларни_қўллаб_қувватлаш_Чилонзорда

Туманда хотин-қизлар орасида қаромоғида ногиронлиги бўлган фарзанди борларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йил бошидан буён тумандаги 721 нафар қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлардан 721 нафарига бир марталик моддий ёрдам пуллари берилган. Ушбу мақсадларга 865 млн 200 минг сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Кўрсатилаётган ва эътибор қаратилаётган ишлар кўлами ва моҳияти жиҳатидан кенгаймоқда. Айниқса, қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларни уйда ўтириб, даромад топишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида 12 нафар хотин-қизларга тикув машинаси билан таъминлаб, уйда даромад топишга кўмаклашишилди.

Олий таълим муассаларида таҳсил олаётган кам таъминланган оила фарзандларига ҳам меҳр саховат кўрсатилмоқда. Уларнинг орасида кантрант асосида таҳсил олаётган ёшларга шартнома пулларининг бир қисми тўлаб берилмоқда.

Масалан, жорий йилда 12 нафар хотин-қизларга контракт тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 48 млн сўм маблағ ажратилиб, уларнинг билим олиши ва келажакда ўз ўрнини топишлари учун тўлаб берилди.

Шунингдек, туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ташкил этилган тиббий кўрикларда қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд 361 нафар хотин-қизлар тиббий кўриклардан ўтказилиб, соғлиғини тиклаш учун 169 нафарига дори-дармонлар олиб берилди ҳамда 26 нафарига жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 249 млн сўм маблағ сарфланди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Учрашув

Туманимиздаги Кичик халқа йўли кўчаси намунали кўчага айлантирилади

Чилонзор туманининг “Гавҳар” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13-апрелдаги 51-сонли фармонига муофиқ Тошкент шаҳрини замонавий шаклга келтириш, тадбиркорлик фаолиятини ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш орқали иш ўринларини яратиш мақсадида маҳалла ҳудудида жойлашган Кичик халқа йўли бўйлаб жойлашган хонадонлар эгалари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритаётган тумандошларимиз билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва бошқа масъул раҳбарлар иштирок этиб, хонадонлар эгаларига Кичик халқа йўли кўчасини намунали кўчага айлантириш юзасидан тайёрланган лойиҳаларни тақдим этди.

Бу борада тадбиркорларга ҳозир эгаллаб турган майдоннинг ўзида 2-3 қаватли уйлар қуриб яшаш шароитларини яхшилаши ва тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун 20 йилга 500 миллион сўмгача узоқ муддатли имтиёзли кредит ажратилиши тушунтирилди.

Эндиликда бу кўчада ташқи кўриниши бир-бирига ўхшаш бўлган шинам уйлар ва тадбиркорлик объектлари қурилиши мўлжалланмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Туман_Сув_тармоқлари_бўлими_фаолиятидан

“Тирсакобод” маҳалласи: 680 метрлик сув қувурлари янгиланди

Сув келтирган элда азиз. Ҳа, айниқса, ҳозирги жазирама кунларда сувнинг қадри барчамиз учун янада баланд. Туманимиз аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш сифатини янада ошириш йўлида фаолият олиб бораётган туман Сув тармоқлари бўлими ҳамда "Suvsozqurilish" DUK ходимлари ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам ўзларининг масъулиятли ишларини давом эттирмоқда.

Бўлим ходимлари томонидан “Тирсакобод” маҳалласидаги Ширинариқ 1-тор кўчаси, Астробод ва Тирсакобод кўчаларидан ўтувчи диаметри 400 ммли узунлиги 680 метр бўлган ичимлик суви қувурларини янгисига алмаштириш ишлари қизғин давом эттирилиб, бугунги кунда ушбу манзиллардаги қувурлар тўлиб янгиланди.

👉👉👉 Ҳозир эса эски тармоқлар узилиб янги тармоққа улаш ишлари олиб борилмоқда.

👉👉👉 Эртага соат 22-00 ларга айни кўчалардаги аҳолига ичимлик сувининг янги тармоғи тўлиқ уланади ва ичимлик суви тўла етказиб берилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хабардор_бўлинг

Президент фармони: Ўзбекистонда чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик учун жарима миқдори 10 бараварга оширилиши кутилмоқда

“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан экологияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Хусусан, фармон билан 2023 йил 1 сентябргача саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун маъмурий жарималар миқдорини 10 бараварга ошириш кўзда тутилган ҳужжатлар тайёрланади. Бунда қўшимча равишда юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда молиявий жарималар қўлланади.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январга қадар тиббиёт чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кириладиган махсус техника, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинади.

2025 йил 1 январга қадар тиббиёт муассасалари, ветеринария ва фармацевтика соҳаси ташкилотларининг чиқиндиларини йиғиш ва сақлаш соҳа ташкилотлари томонидан, ушбу чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва утилизация қилиш санитар тозалаш корхоналари томонидан марказлашган ҳолда амалга ошириладиган тартиб жорий қилинади.

Экология вазирлигининг умумий штатлари доирасида юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси шаклидаги “Чиқинди полигонларини бошқариш дирексияси” давлат муассасаси ташкил этилади. 3 та чиқиндиларни саралаш ва 1 та чиқиндиларни қайта ишлаш ускуналари ишга туширилади. 3 та чиқиндиларни қайта юклаш станцияси қурилади. Шунингдек, 103 та чиқинди йиғиш шохобчалари қурилади ва 558 та чиқинди контейнерлари ўрнатилади. Бу орқали 1 500 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

Бундан ташқари, қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, қурилиш чиқиндиларини тўплаш ва вақтинча сақлаш, ташиш, чиқинди полигонига жойлаштириш учун топшириш (қабул қилиш) тартибларини бузиш табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлик ҳисобланади ҳамда маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshkent shahri Chilonzor tumanining sanoat salohiyati va investitsiya jozibadorligini oshirishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi qarori ijrosi qatori tumanda infratuzilmani yaxshilash, aholi murojaatlaringi hal etish, hududni kompleks rivojlantirish ishlari jadal olib borilmoqda.

Tumandagi o‘zgarish va yangilanishlar jarayoni — lavhamizda.

Наряду с реализацией постановления Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по повышению промышленного потенциала и инвестиционной привлекательности Чиланзарского района города Ташкента», в районе ведется активное улучшение инфраструктуры, решаются обращения жителей, проводится комплексное развитие района.

Процесс изменений и обновлений в районе — в нашем ролике.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Бизнинг бугунги ҳаракатларимиз эртанги кунимизни шакллантиради.

Индира Ганди

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Tez orada “Toshkent bo’yicha navbatchi” jonli efirda

25-iyul kuni 18:00 da Furqat Mahmudxo’jayev “Toshkent bo’yicha navbatchi” ruknida jonli efir o’tkazadi.

Unga sizni qiynayotgan shahrimizning turli sohalariga oid savollarni real vaqt rejimida berishingiz mumkin.

Jonli muloqot

YouTube kanal
Совсем скоро «Дежурный по Ташкенту» — в прямом эфире

25-июля в 18:00 Фуркат Махмудходжаев проведет очередной прямой эфир в рубрике «Дежурный по Ташкенту».

В ходе прямого эфира вы можете задать все волнующие вас вопросы по различным сферам жизни нашего города.

Прямой диалог

Канал на YouTube
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан (307-сон, 22.07.2023 й.) Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, касаначиликни ташкил қилган тадбиркорларга Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан улар фаолиятининг дастлабки 3 ойида бир ойлик ўртача даромади миқдорида 1 марталик субсидия берилади.

Субсидия олиш учун ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида маҳаллий меҳнат органига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) портали орқали мурожаат қилиши мумкин. Мурожаатда касаначи маълумотлари, субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварақ ва манзили кўрсатилади.

Мурожаат 3 иш кунида кўриб чиқилади.

Субсидия ажратиш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин: uch

ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганида;

касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси Ягона электрон шартномалар порталида рўйхатдан ўтказилмаганда;

касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги даромади ҳақидаги маълумот ҳаққонийлиги тасдиқланмаса.

Мурожаат рад этилганида 1 кунда бу ҳақида мурожаатчига хабар берилади.

Субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилинганида 5 иш кунида субсидия мурожаатчига ўтказиб берилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Муносабат
#Ўрганиш

⚡️ Чилонзор туманидаги 103-сонли ихтисослашган умумтаълим мактаби ёнида кўпқаватли уй қурилмаяпти

Ижтимоий тармоқлар орқали айрим тумандошларимиз томонидан туманимиздаги 103-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби биноси атрофида бошланган қурилиш ишларига нисбатан турли эътирозли фикрлар чоп этилди.

Шу муносабат билан туман ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан кўрсатилган манзилга чиқилиб қурилиш ишлари ўрганилди. Ўрганишлардан маълум бўлдики, айни қурилиш ишлари давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 декабрда қабул қилинган “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 465-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтамизки, бу ерда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хавотир билдирганидек кўп қаватли уйлар қурилмаяпти. Аксинча, мактаб ўқувчиларига шарт-шароитларни яхшилаш ва шу орқали таълим сифатини ошириш учун мактабга 660 ўринли 4 қаватли қўшимча бино ва спорт майдонлари қурилиши мўлжалланган ҳамда қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Мактаб ҳовлисидаги яшил ҳудудга ҳам зарар етказилмаган. Бино мактаб ҳовлисидаги футбол майдони ўрнида қурилмоқда.

👉👉👉 Ҳозирда мактаб биноси дарвозаси ёнига, барчага кўринарли жойга қурилаётган бино ва спорт мажмуасининг лойиҳалари кўрсатилган баннер илиб қўйилган. Қизиқувчилар бемалол лойиҳа билан танишиши мумкин.

👉👉👉Бу борада қурувчи ташкилот масъуллари ҳамда мактаб маъмурияти ҳам керакли маълумотларни тақдим этишди.

👉👉👉 Ўрганишлар жараёни лавҳамизда