Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.71K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёлларни_қўллаб_қувватлаш_Чилонзорда

Туманда хотин-қизлар орасида қаромоғида ногиронлиги бўлган фарзанди борларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йил бошидан буён тумандаги 721 нафар қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлардан 721 нафарига бир марталик моддий ёрдам пуллари берилган. Ушбу мақсадларга 865 млн 200 минг сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Кўрсатилаётган ва эътибор қаратилаётган ишлар кўлами ва моҳияти жиҳатидан кенгаймоқда. Айниқса, қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларни уйда ўтириб, даромад топишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида 12 нафар хотин-қизларга тикув машинаси билан таъминлаб, уйда даромад топишга кўмаклашишилди.

Олий таълим муассаларида таҳсил олаётган кам таъминланган оила фарзандларига ҳам меҳр саховат кўрсатилмоқда. Уларнинг орасида кантрант асосида таҳсил олаётган ёшларга шартнома пулларининг бир қисми тўлаб берилмоқда.

Масалан, жорий йилда 12 нафар хотин-қизларга контракт тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун “
Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 48 млн сўм маблағ ажратилиб, уларнинг билим олиши ва келажакда ўз ўрнини топишлари учун тўлаб берилди.

Шунингдек, туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ташкил этилган тиббий кўрикларда қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд 361 нафар хотин-қизлар тиббий кўриклардан ўтказилиб, соғлиғини тиклаш учун 169 нафарига дори-дармонлар олиб берилди ҳамда 26 нафарига жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, “
Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 249 млн сўм маблағ сарфланди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёлларни_қўллаб_қувватлаш_Чилонзорда

Иш жараёнида туманимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳатлар самарасини ёритар эканман, “Аёллар дафтари”га рўйхатга қўйилиб, касб-ҳунар курсларига бепул ўқитилаётган аёлларнинг қанчаси ўрганган ҳунаридан самарали фойдаланиб, оиласи учун даромад топаётганлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганишни бошлагандим.

Шу жараёнда “Кичик Хирмонтепа” маҳалласидаги Хотин-қизлар фаоли Зулфия опа Аҳатованинг маҳалла аёллари учун телеграммда очган махсус груҳига кўзим тушди. Мазкур телеграмм гуруҳни кузатар эканман, хотин-қизлар фаолининг маҳалладаги ҳар бир аёлни эътибордан четда қолдирмаётганлигини кўриб шундай фидойилик билан фаолият олиб бораётган тумандошларимиз борлигидан хурсанд бўлдим.

Ушбу гуруҳда “Кичик Хирмонтепа” маҳалласида яшовчи Сожида Куллиева ҳам аёлларга берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиб, бугунги кунда кичик тадбиркорга айлангани ҳақидаги хабарни ўқиб қолдим.

Бундан икки йил олдин касб ҳунар ўрганиш юзасидан ўқув курсида бепул ўқиб, сертификат олган Сожидахон Куллиева бугунги кунда кичик тикув цехи очган. Турли туман кийим-кечаклар тайёрланадиган ушбу цехда маҳалланинг 12 нафар аёллари ишлаб, оиласига даромад олиб кирмоқда,- дея хабар берган маҳалла хотин-қизлар фаоли Зулфия Аҳатова.


Биз ҳам Сожидахоннинг бошлаган ишларига омад тилаймиз. Шу ўринда давлатимиз раҳбари томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериш, ҳеч бир аёлни эътиборсиз қолдирмаслик йўналишида олиб бораётган сиёсатлари ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг Чилонзор туманида ҳам самарали натижа бераётгани барчамизни қувонтиради.

Айтишимиз жоизки, Чилонзорда Сожидахонга ўхшаб ўз бизнесларини бошлаб юборган, давлатимиз томонидан қўлига тутқазилган “қармоқ”дан унумли фойдаланиб, ўзининг ва маҳалладошларининг турмуш тарзини фаровонлаштиришга ҳаракат қилаётган аёлларимиз кўпчиликни ташкил қилади.

👉👉👉 Худди Сожидахон каби ислоҳотлардан баҳраманд бўлиб, ҳаётига янги мазмун олиб кираётган аёлларимиз ҳақида кейинги хабарларимизда ҳам маълумотлар бериб борамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi