Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзор_тумани_60_ёшда
#Чилонзор_тарихига_бир_назар
#Тешиккўприктепа_ҳақида_биласизми?

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

👉👉👉2023 йил 4-январда
туманимиз ташкил этилган санага 60 йил тўлади. Лекин туманимиз жойлашган ҳудуднинг тарихи қадим-қадимларга бориб тақалади. Шу боис, туманимизнинг қутлуғ 60 ёшини нишонлаш арафасида ҳудуддаги тарихий номлар ва ёдгорликлар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни Сизларга ҳавола этиб борамиз.

👉👉👉Саҳифамизни туманимизнинг энг қадимий маданий ёдгорлиги бўлган “ТЕШИККЎПРИКТЕПА” ёдгорлиги ҳақидаги маълумотлар билан бошлаймиз.

☝️☝️☝️Ушбу ёдгорлик 5–13- аср бошига оид археологик ёдгорлик бўлиб, аркли, истеҳкомсиз манзилгоҳдир. “Ҳамза” (ҳозирги «Новза») метро бекати яқинида Бунёдкор шоҳкўчасида жойлашган. Бу ёдгорлик тарихи билан 30-йилларда ўлкашунос Д.Д.Букинич, 50-йилларда ТошДУ археология кафедраси томонидан кузатишлар олиб борилган. 1962 йил археологлар К.А.Шахурин ва Ю.Ф.Буряков, 1968 йил Тошкент археология экспедицияси (М.И.Филанович ва бошқалар) томонидан текширилган.

👉👉👉Баландлиги 6 метрга етадиган арк харобалари қисман сақланган. Дастлаб манзилгоҳ харобасининг майдони 500 х 600 м бўлган. Тешиккўприктепанинг арки алоҳида хоналарга бўлинган ва қалин ташқи девор билан ўралган, хом ғишт ва пахсадан қурилган яхлит иншоотдан иборат бўлган.

👉👉👉Қалъа марказий қисмидаги бинолар 5–8-асрларга мансуб. 8-асрда бинолар бузилган ва ёниб вайронага айланган. 9–12-асрларда тепа ҳудуди ва аркида ҳаёт тикланган. Бу ерда аҳоли темирчилик, темирдан буюмлар тайёрлаш билан шуғулланган. Бу манзилгоҳ Чоч пойтахти Бинкатнинг атрофида жойлашган савдо-ҳунармандчилик қишлоқларидан бири бўлган. 13-аср бошида бутунлай харобага айланган.

(“Тошкент” энциклопедияси. 2009 йил)

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзор_тумани_60_ёшда
#Чилонзор_тарихига_бир_назар
#Хайробод_эшон_ёдгорлиги

Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг Ал-Хоразмий майдонидан ўтар экансиз икки йўл ўртасида жойлашган қадимий “Нўғайқўрғон” қабристони ва унинг ўртасидан жой олган “Хайробод эшон” тарихий меъморчилик мажмуасига кўзингиз тушади.

Бу зиёратгоҳни ўрганиш жараёнида ҳозирги кунда яшаётган эшон Хароботий авлодларидан бўлган Раҳмонберди ота Абдумавлон ўғли бизга ушбу зиёратгоҳ тарихини батафсил сўзлаб берди. Раҳмонберди отанинг сўзларига кўра Абдулқаййум Хароботий XVI асрнинг иккинчи ярми ва XVII асрнинг бошларида Тошкентда яшаган бўлиб, унинг ўзи ва ўғли Муҳаммад Исо ҳақидаги маълумотлар ўша даврда тузилган вақф ҳужжатида сақланиб қолган. Ҳозирги пайтда Раҳмонберди отанинг қўлида сақланиб келинаётган вақф ҳужжати бўйича, Абдулқаййум Хароботий (ҳужжат 1045 ҳижрий - 1635 милодий йили тузилган ва бу пайтда эшон Хароботий вафот этган) XVI асрнинг охири - XVII асрнинг бошларида ҳозирги Чилонзор туманидаги “Хайробод” маҳалласи ҳудудида таваллуд топган.

Абдулқайюм Хароботий жуда барвақт савод чиқарган. Тошкентнииг илм-маърифат ва диний камолот устуни бўлган “Кўкалдош” мадрасасида таҳсил олган. Мадраса таҳсилидан сўнг мударрис мақомига эришгач, ўзи ҳам мадрасада устозлик қилган. Бир неча йил шу мадрасада истиқомат қилгандан сўнг, муборак фарзларини адо этиш мақсадида ҳаж сафарига отланган. Макка ва Мадинани зиёрат этиб, ҳаж амалларини адо этгач, Миср мамлакатига йўл олган. У ерда диний-маданий маскани дея эътироф этиладиган Ал-Азҳар дорулфунунида диний ва дунёвий илмлардан таҳсил олган.

Дорулфунун толибларидан бирига айланган Абдулқайюм Хароботий ўз мақсадига эришганини англагач, 25 йилдан сўнг юртига қайтишга қарор қилади. Тошкентга келиб, яқин ёронлар билан дийдор кўришади. Бир қанча муддат шу ердаги турли мадрасаларда устозлик қилади. Кейинроқ Қозон шаҳри томон сафарга чиқади. Татар олимлари Хароботийнинг катта илм соҳиби эканини кўриб, уни шаҳардаги Жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинлайдилар. У зот Қозонда ҳам 10 йил мобайнида истиқомат қилиб, ўз илмини тарқатган.

Раҳмонберди отанинг айтишича оғиздан-оғизга ўтиб келаётган ривоятларга кўра, эшон Хароботийни Тошкент ҳокимининг шахсан ўзи кутиб олиб, эшонга Тошкентнинг ихтиёрий жойини макон қилиб, ўша ерни тасарруф этиши мумкинлигини ҳурмат изҳори сифатида айтиб ўтади. Эшон танлаган жойга у билан бирга Қозондан келган нўғай оилалари ҳам қўним топади. Ҳали эшон тириклик вақтидаёқ шаҳарда ягона бўлган Қозон усулидаги масжид, сағана ва бир неча хонали хонақоҳ қурилади. Бунинг учун Қозон шаҳридан ғишт ва бошқа бинокорлик жиҳозлари келтирилиб, Қозондан махсус усталар чақиртирилади. Шу тариқа эшон Хароботий мажмуаси ташкил топади. Бу мажмуа ҳозиргача сақланиб, Тошкент шаҳридаги “Хайробод эшон” зиёратгоҳига айлантирилган. Бу жой Нўғайқўрғон деб ҳам аталади.

Ушбу мажмуа шарққа қаратиб ёнма-ён қурилган, томи гумбазлар билан ёпилган бўлиб мажмуа масжид, мақбара, ҳовузли ҳовлидан иборат бўлган. Аммо ҳозирда ҳовуз сақланиб қолмаган. Мақбара безаксиз, пишиқ ғиштдан ганч қоришмасида барпо этилган. Масжид тўртбурчак хонали олди ва шимол томонидан устунли айвонлар билан туташган. Масжиднинг ички деворларига тахмонлар ва одам бўйи баландлигида гир айлана токчалар ишланган. Айвонлар томи текис, тоқили шифти бир неча бўлакларга бўлиниб, нақшлар билан турли рангларда жозибадор безатилган ва 20-асрда таъмирланган. Ушбу зиёратгоҳ ўртасида Абдулқаййум Хароботийнинг мақбараси жойлашган бўлиб унинг олдида яна бир қабр бор, бу қабр Абдулқаййум Хароботийнинг ўғли Муҳаммад Исо ёки шогирди Саркорбойваччанинг қабри бўлиши мумкин.

Бу маҳаллада етишган зиёлилар илм-маърифат тарқатувчи илғор қатлам ҳисобланган. Дин пешволари ислом арконларини англашда, ахлоқ ва маънавий ҳаётда раиятга ўрнак бўлган. Жумладан, қорилардан Эшон бобо қори, Усмон қори, Али қори, Тилла қори, Дали қори, Ҳабиб қори, Абдувоҳид қори, Аъзам қори каби муҳтарам зотлар ушбу маҳалладан чиққан.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_тумани_60_ёшда
#Чилонзор_тарихига_бир_назар
#Новза_маҳалласи_тарихи_ва_бугуни

👉👉👉Чилонзор тумани тарихи ҳақида маълумотлар беришда давом этамиз. Бугун туманимизнинг машҳур маҳаллаларидан бири “Новза” маҳалласи тарихи ва бугуни ҳақида ҳикоя қиламиз.

Маҳалланинг айнан “Новза” деб аталишига сабаб нима? Маҳалланинг тарихи ҳақида нималар биласиз?

👉👉👉“Новза” маҳалласи раиси Мансур Сиддиқовнинг маҳалла ҳақидаги қизиқарли маълумотларини айни шу лавҳамиз орқали билиб оласиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Чилонзор_тумани_60_ёшда
#Чилонзор_тарихига_бир_назар
#Абул_Қосим_мадрасаси

Ўтган асрларда меъморларимиз томонидан барпо этилиб, чинакам архитектура ёдгорлиги сифатида асримизга қадар сақланиб келган бинолар, ўлкамизнинг тарихий шаҳарсозлик қиёфасини белгилаб хуснига хусн қўшиб турибди.

Тошкент шаҳримизнинг ҳам турли ерларида қад кўтариб турган Кўкалдош, Бароқхон, Абулқосим мадрасалари ҳам шарқона архетектураси бе такрор тарихга эгадур.

Шаҳримизнинг Беш-ёғоч даҳасида ҳам бир неча мадраса бўлган бўлиб, улардан энг каттаси ҳозирда сақланиб қолган Абул Қосим мадрасасидир.

Бу бинонинг тарихи ва қурилиш даври 19 асрнинг бошларига тўғри келади. Аввалига 1820 йилларда Абул Қосимнинг оталари томонидан хонақои Мўйи муборак қурилиб кейинчалик Абул Қосимнинг ўзлари томонидан хонақога муайян ва узвий равишда дастлаб бир қаватлик, кейинчалик икки қаватлик қилиб (мана шу) илм даргоҳи биноси қурилади.

Қурилиш даврида Тошкентнинг яхши ғишт қуювчи, ғишт пиширувчи, ганчкор, ўймакор усталари жалб қилиниб, эшик ва панжаралар (ёнғоқ, қайроғоч) ёғочларидан фойдаланибқурилади.

Кейинчалик ёдгорликни жануби-шарқий томонига икки қуббали қилиб ҳаммом, шимолий томонига эса уч хонадан иборат синчкор масжид солинади, ҳовлисида эса усти гумбаз қилиб беркитилган ёпиқ сув ҳавзаси-сардоба қурилган. Шу тариқа ўрта асрлардаги шаҳарлар учун хос ҳисобланган даҳа ичидаги меъморий ансамбл таркиб топган. Унда олтмишдан ошиқ хужралар, тўртта катта хонақолар бор.

Бино тўғри тўрт бурчак шаклда, унинг ташқари тарафи 46-55 метр, ички ҳовлиси эса 22-28 метрдир. Мадрасанинг бош фасади икки шарққа икки қаватли қилиб қурилиб, фасаднинг ўрта қисмида бино девори сатҳидан 1,82 метр бўрттириб чиқариб, баландлиги 16 метрли нафис пештоқ қурилган. Кўркам бош фасаднинг икки ёнига айлана шаклда буржлар ўрнатилиб тепа қисми гумбазли мезаналар билан якунланади.

Кўпинча ўйлардим нима учун қадимда юртимизда шаҳарлардаги ҳамма илм даргоҳлари (мадрасалар) бир оз фарқ билан, лекин айнан шу кўринишда. Беихтиёр тасаввурингизга шулар келадики, бу тўрт девор билан ўраб олиниши, ўқувчиларни мадраса ташқарисидаги шаҳарнинг гавжумлиги, бозорларнинг шовқинидан ҳимоялаб, талабаларнинг фикрини фақат илмга қаратиш бўлган. Хозир ҳам бино ҳовлисига кириб келганингизда қандайдир бир хотиржамликни ҳис этасиз.

Хужралар орасидаги деворлар шунчалик қалинки , қишда иссиқ, ёзда эса хоналар салқин бўлиб туради. Бинонинг пойдевори ташқарисига ёғоч тўсинлар қўйилиб, уларнинг вазифаси ердан чиқаётган намликни ўзига тортиб, деворни тепа қисмига захни чиқармасдан конденсация ролини бажариб келади.

Мадрасанинг ташқарисидаги, ичкари ҳовлисидаги мезаналар( аркалар) икки тарафдан келаётган шамолни тутиб ҳовлига айлантириб беради, бу эса, ёзнинг чилласида ҳам бино ҳовлисида мўътадил ҳавони таъминлаб беради.

Мана шундай техник меъморий услуб асрлар ўтиб хозирги кунгача ўз вазифасини бекаму кўст бажариб келмоқда.

Бу масканда кўп таниқли инсонлар, жумладан, ўзбек романчилик мактабининг асосчиси Абдулла Қодирий ва ўзбек драматургия асосчиси Ғулом Зафарий, ўзбек дорилфунуни асосчиси Мунаввар Қори таълим олганлар.

1917 йилдаги инқилобдан кейин ҳамма масжит ва мадрасалар қатори “Абул Қосим” мадрасаси ҳам ёпилди ва кўп йиллар омборхона вазифасини бажарди. 1938 йилларда Россиядан келган 70 та оила мадраса хужраларига жойлаштирилди ва 1970 йилларда уларни кўп қаватли уйлар чиқариб юборилди.

1970-1980 йилларга келиб шаҳримиздаги бошқа тарихий ёдгорликлар сингари Абул Қосим мадрасаси ҳам ҳароб аҳволга келиб қолган эди. Ўзбекистон Тарихий Ёдгорликларни сақлаш жамияти томонидан бу бино олиб қолиниб, таъмирдан чиқарилди.

Мустақиллигимиздан кейин эса “Олтин Мерос” ҳйрия жамоат фонди томонидан бу ерда “Устоз - Шогирд” мактаби очилди. Тошкентнинг хар хил даҳаларидан, маҳаллаларидан энг яхши уста хунармандлар чақиртирилиб ва уларга бу ердан жой берилиб йўқ бўлиб кетган санъатимизни тиклашларига имконият яратиб берилди.

Элликдан ортиқ усталар 200 дан ортиқ шогирдларга ўймакорлик, кандакорлик, наққош ва миниатюрачи рассомлар ўз хунарлари сирларини ёшларга ўргатиб келишмоқда.