Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.57K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзор_тумани_60_ёшда
#Чилонзор_тарихига_бир_назар
#Хайробод_эшон_ёдгорлиги

Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг Ал-Хоразмий майдонидан ўтар экансиз икки йўл ўртасида жойлашган қадимий “Нўғайқўрғон” қабристони ва унинг ўртасидан жой олган “Хайробод эшон” тарихий меъморчилик мажмуасига кўзингиз тушади.

Бу зиёратгоҳни ўрганиш жараёнида ҳозирги кунда яшаётган эшон Хароботий авлодларидан бўлган Раҳмонберди ота Абдумавлон ўғли бизга ушбу зиёратгоҳ тарихини батафсил сўзлаб берди. Раҳмонберди отанинг сўзларига кўра Абдулқаййум Хароботий XVI асрнинг иккинчи ярми ва XVII асрнинг бошларида Тошкентда яшаган бўлиб, унинг ўзи ва ўғли Муҳаммад Исо ҳақидаги маълумотлар ўша даврда тузилган вақф ҳужжатида сақланиб қолган. Ҳозирги пайтда Раҳмонберди отанинг қўлида сақланиб келинаётган вақф ҳужжати бўйича, Абдулқаййум Хароботий (ҳужжат 1045 ҳижрий - 1635 милодий йили тузилган ва бу пайтда эшон Хароботий вафот этган) XVI асрнинг охири - XVII асрнинг бошларида ҳозирги Чилонзор туманидаги “Хайробод” маҳалласи ҳудудида таваллуд топган.

Абдулқайюм Хароботий жуда барвақт савод чиқарган. Тошкентнииг илм-маърифат ва диний камолот устуни бўлган “Кўкалдош” мадрасасида таҳсил олган. Мадраса таҳсилидан сўнг мударрис мақомига эришгач, ўзи ҳам мадрасада устозлик қилган. Бир неча йил шу мадрасада истиқомат қилгандан сўнг, муборак фарзларини адо этиш мақсадида ҳаж сафарига отланган. Макка ва Мадинани зиёрат этиб, ҳаж амалларини адо этгач, Миср мамлакатига йўл олган. У ерда диний-маданий маскани дея эътироф этиладиган Ал-Азҳар дорулфунунида диний ва дунёвий илмлардан таҳсил олган.

Дорулфунун толибларидан бирига айланган Абдулқайюм Хароботий ўз мақсадига эришганини англагач, 25 йилдан сўнг юртига қайтишга қарор қилади. Тошкентга келиб, яқин ёронлар билан дийдор кўришади. Бир қанча муддат шу ердаги турли мадрасаларда устозлик қилади. Кейинроқ Қозон шаҳри томон сафарга чиқади. Татар олимлари Хароботийнинг катта илм соҳиби эканини кўриб, уни шаҳардаги Жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинлайдилар. У зот Қозонда ҳам 10 йил мобайнида истиқомат қилиб, ўз илмини тарқатган.

Раҳмонберди отанинг айтишича оғиздан-оғизга ўтиб келаётган ривоятларга кўра, эшон Хароботийни Тошкент ҳокимининг шахсан ўзи кутиб олиб, эшонга Тошкентнинг ихтиёрий жойини макон қилиб, ўша ерни тасарруф этиши мумкинлигини ҳурмат изҳори сифатида айтиб ўтади. Эшон танлаган жойга у билан бирга Қозондан келган нўғай оилалари ҳам қўним топади. Ҳали эшон тириклик вақтидаёқ шаҳарда ягона бўлган Қозон усулидаги масжид, сағана ва бир неча хонали хонақоҳ қурилади. Бунинг учун Қозон шаҳридан ғишт ва бошқа бинокорлик жиҳозлари келтирилиб, Қозондан махсус усталар чақиртирилади. Шу тариқа эшон Хароботий мажмуаси ташкил топади. Бу мажмуа ҳозиргача сақланиб, Тошкент шаҳридаги “Хайробод эшон” зиёратгоҳига айлантирилган. Бу жой Нўғайқўрғон деб ҳам аталади.

Ушбу мажмуа шарққа қаратиб ёнма-ён қурилган, томи гумбазлар билан ёпилган бўлиб мажмуа масжид, мақбара, ҳовузли ҳовлидан иборат бўлган. Аммо ҳозирда ҳовуз сақланиб қолмаган. Мақбара безаксиз, пишиқ ғиштдан ганч қоришмасида барпо этилган. Масжид тўртбурчак хонали олди ва шимол томонидан устунли айвонлар билан туташган. Масжиднинг ички деворларига тахмонлар ва одам бўйи баландлигида гир айлана токчалар ишланган. Айвонлар томи текис, тоқили шифти бир неча бўлакларга бўлиниб, нақшлар билан турли рангларда жозибадор безатилган ва 20-асрда таъмирланган. Ушбу зиёратгоҳ ўртасида Абдулқаййум Хароботийнинг мақбараси жойлашган бўлиб унинг олдида яна бир қабр бор, бу қабр Абдулқаййум Хароботийнинг ўғли Муҳаммад Исо ёки шогирди Саркорбойваччанинг қабри бўлиши мумкин.

Бу маҳаллада етишган зиёлилар илм-маърифат тарқатувчи илғор қатлам ҳисобланган. Дин пешволари ислом арконларини англашда, ахлоқ ва маънавий ҳаётда раиятга ўрнак бўлган. Жумладан, қорилардан Эшон бобо қори, Усмон қори, Али қори, Тилла қори, Дали қори, Ҳабиб қори, Абдувоҳид қори, Аъзам қори каби муҳтарам зотлар ушбу маҳалладан чиққан.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi