Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.79K subscribers
49.4K photos
5.46K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Таҳлил
Муаммоларнинг бартараф этилиш ҳолати таҳлил қилинди

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов иштирокида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари ва тегишли масъуллар билан туманда турли соҳалар ва тармоқларда Республика ишчи гуруҳлари томонидан аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиш ҳолати таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман мутасаддиларига аниқланган камчиликларни тез ва сифатли бартараф этиш бўйича йўл-йуруқ ва кўрсатмалар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_маҳалла Чилонзор туманининг “Дилобод” маҳалласида “Обод маҳалла” дастури ижроси юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аввало, маҳалла ҳудуди чиқиндилардан, шоҳ -шаббалардан тозаланмоқда. Уй олди майдонлари, ички кўчалар таъмирланиб, бетон ва асфальт қопламалари ётқизилмоқда. Кўпқаватли уйларнинг ертўлалари тозаланиб, таъмирланиб, фасадларга бўёқ берилмоқда. Болалар майдончалари таъмирланиб, маҳалла аҳли ҳордиқ чиқарадиган ва спорт билан шуғулланадиган майдончалар ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Маҳалла ҳудудида давом этаётган қизғин жараёнлар билан лавҳамиз орқали танишинг.
#Коммунал_соҳа
Оқова сув қувурлари янгисига алмаштирилди

Чилонзор тумани 19-мавзесида жойлашган 16-кўпқаватли уй аҳолисидан ертўладан ўтувчи оқова сув қувурлари тешилганлиги, сув тўпланиши ва бадбўй ҳид келаётгани ҳақидаги мурожаатлар бўлиб турарди.
Бугун айни шу муаммо батамом ҳал этиладиган бўлди. Кўпқаватли уйнинг эскирган оқова сув қувурлари бутунлай янгисига алмаштирилди. Ертўла тозаланиб таъмирланди.
Эндиликда, тоза ва тартибли ертўладан тадбиркорлик учун фойдаланувчилар Бошқарув компаниялари билан маслаҳатлашган ҳолда бемалол ўз фаолиятларини бошласа бўлади.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш
“Соғлом ҳаётга қадам ташла” деб номланган тадбир бўлиб ўтди

Бугун Чилонзор туманидаги 4-иҳтисослаштирилган мактаб интернатида “Соғлом ҳаётга қадам ташла”, ойлиги ва “Шахсий гигиенага риоя қилиш” ҳафталиги доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ўқувчилар томонидан соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг муҳим омиллари яъни кун тартиби, жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш ва шахсий гигиенанинг инсон саломатлиги учун муҳимлиги тўғрисида ўқувчиларга тушунчалар берилди.
Ўқувчилар томонидан мавзуга доир саҳна кўринишларининг ҳам намойиш этилиши тадбирнинг аҳамиятли жиҳатларини янада оширди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Коммунал_соҳа Газ тақсимлаш пунктлари назоратдан ўтказилди

❄️ Совуқ об-ҳаво шароитида газ босими ҳар хил сабабларга кўра тушиб кетиши мумкин. Шу боис, “Чилонзортумангаз” корхонаси мутахассислари томонидан тумандаги барча газ тақсимлаш пунктларидаги газ босимлари назоратдан ўтказилмоқда.

🔷 Айрим маҳаллалардаги газ босими пасайиши билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Коммунал_соҳа

“Бўзсув” канали қирғоқлари тозаланди
👉 Аксарият ҳолатларда аҳоли томонидан каналлар атрофига чиқиндилар тўпланиб қолишидан эътирозлар учраб туради. “Бўзсув” каналининг Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида ҳам шоҳ-шаббалар ва чиқиндилар тўпланиб қолганди.
👉 Туман ҳокимлигининг 2-секторига қарашли ушбу ҳудудда ҳам бугун сектор масъуллари раҳбарлигида ободонлаштириш ишчилари томонидан тозалаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Дўконлар, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари номлари ва афишалар давлат тилида ёзилиши керак

🔰Она тилини асраш ва ривожлантириб бориш миллатнинг камоли билан чамбарчас боғлиқ. Лекин, унинг ривожига ҳисса кўшишдан кўра билиб-билмаган ҳолда таназзулга юз тутушига сабабчи бўлиб қолаётган юртдошларимиз ҳам бор. Ўз дўконлари, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари номини хорижий тилларда ёзиб қўйган айрим тадбиркорлар эса ана шундай инсонлар сирасига киришади.

🔰Бугун Чилонзор тумани Муқумий кўчаси бўйлаб 40 дан ортиқ бинолар, дўкон ва савдо расталарининг, овқатланиш шаҳобчаларининг номланиши ва улардаги афишаларнинг “Давлат тили ҳақидаги” қонун талабларига мослиги юзасидан ўраганиш ишлари олиб борилди.

🔰Туман мутасаддилари томонидан ана шундай савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари эгаларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида огоҳлантириш хатлари берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Обод_маҳалла_дастури_Чилонзорда

“Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар “Дилобод” маҳалласида ҳам давом этмоқда

Айни кунларда Чилонзор тумани бўйлаб график бўйича тумандаги барча маҳаллаларни “Обод маҳалла” дастури асосида ободонлаштириш ва янада кўркам масканларга айлантириш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилган.

Хусусан, “Дилобод” маҳалласидаги кўпқаватли уйларнинг ертўла қисми, болалар майдончалари ва ички йўллар таъмирланиб, ҳудуд янада ободонлаштирилмоқда. Ҳудуд чиқиндилардан тозаланиб обод масканга айлантирилмоқда. Бундан ташқари маҳалладаги кўпқаватли уйларнинг фасад қисмлари ҳам таъмирланиб, ҳудуд кўринишига янада ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Дастур доирасида амалга оширилаётган ишларнинг сифати Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан доимий назоратга олиниб маҳалла ҳудудида аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан барпо этилган ноқонуний қурилма ва ўралмалар бартараф этилмоқда

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube