Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#Муносабат

Дарахтлар кесиб олинмаган, шоҳ-шаббалари кесилиб, шакл берилган

Бугун Уят.уз сайтида Чилонзор туманидаги 5-мавзеда дарахтлар кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айни шу хабар юзасидан Чилонзор тумани ҳокимининг архитектура, капитал қурулиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари А.Усмонов ҳамда Уй-жой, коммунал хизмат ва ободонлаштириш бўйича ўринбосари К.Ҳамроев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ айни манзилга бориб ўрганиш ўтказди.
Ўрганиш натижасида шу нарса маълум бўлдики, бу майдончадаги дарахтлар кесиб олинмаган, фақат шоҳ-шаббалари кесилиб, шакл берилган. Дарахтларга жиддий шикаст етказилмаган.
Чегаралаб қўйилган майдонга қандай иншоат ёки бино қурилиши ҳақида туман ҳокимлигига маълумот келиб тушмаган, ҳозирча аниқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Фуқаролар_қабули

Чилонзор аҳолиси учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги қабул ўтказди

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Алимардон Қаршиев, Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов, туман ҳокими ўринбосарлари ва бошқа масъуллар иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда туманда истиқомат қилувчи 20 га яқин фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилишди.Муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ижроси муддат талаб этувчи мурожаатларни қисқа фурсатларда ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзор_ёшларига_ишонади
Орзуларинг ушалмоқда, Асалхон!
Чилонзорликлар учун бугунги хабарларимизни қувончли янгилик билан бошлаймиз. Кеча Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг Тошкент шаҳар босқичида 114- умумтаълим мактаби ўқувчиси Асалхон Равшанхонова биринчи ўринни қўлга киритди ва танловнинг Республика босқичига йўлланма олди.
Кимки олдига аниқ мақсад қўйиб, бор куч-имкониятларини шу мақсад сари йўналтира олса, албатта, орзулари ушалиб бораверади. Асалхон ҳам туман ҳокимининг ёшлар билан бўлган учрашувларининг бирида дадил туриб туман ҳокимига “Ёш китобхон” танловига тайёргарлик кўраётганлигини ва бу танловда Республика бўйича ҳам биринчи бўлишни ният қилганлигини айтиб, йиғилган ёшларга ўзига хос мотивация бера олган эди. Ва шу учрашувда ўзига ўхшаган китобсевар ёшлар тўгарагини ташкил этишга ва юритишга амалий ёрдам сўраган эди.
Мана бугун, режалаштирган мақсади сари олға интилган Асалхон Равшанхонова пойтахтимиздаги ўз тенгдошлари ичида китобхонлик бўйича биринчи ўринга муносиб кўрилди.
Бугун барча тумандошларимиз Асалхон билан фахрланмоқда ва чин дилдан “Орзуларинг ушалаверсин, Асалхон”,- дея ғолибамизни шарафламоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили
Ёшлар ишга кирди, касб-ҳунар ўрганиб, кредит оладиган бўлди
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланган жорий йилда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга барча ташкилотлар бирдек ҳайрихоҳлик билан қарамоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар прокурорининг ташаббуси билан Ёшлар ижод саройида ўтказилган “Прокурор ва ёшлар” фестивали ҳам 7 нафар чилонзорлик ёшлар учун имконият эшикларини очди.
Фестивалда иштирок этган 4 нафар ёшлар ишга жойлашиш имконига эга бўлди, 2 нафар ёшлар 3 ойлик касб-ҳунар ўқув курсларига йўлланма олишди, 1 нафар ёшга имтиёзли кредит учун тавсиянома топширилди.
Ушбу тантанали ва байрамона тадбирда иштирок этган 24 нафар ёшларимиз ҳам фестивал якунида китоблар жамланмаси, мусиқа асбоблари, рассомчилик ускуналари, шахмат, кийимлар билан тақдирланди.
Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩺 Саломатлик-туман бойлик. Барча ташкилотларда ишларни тўғри ташкил этиш ва самарали фаолиятни амалга оширишда ходимларнинг саломатлиги муҳим ўрин тутади. Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳудуддаги давлат ташкилотлари ходимлари учун ишхонанинг ўзида тиббий кўриклар ташкил этилиб келинмоқда.
👉 Жумладан, бугун туман ҳудудида жойлашган “Миллий” (Бунёдкор) спорт мажмуаси биносида туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан тиббий кўрик ўтказилди.
👉 Тиббий кўрикда ходимларнинг саломатлиги назоратдан ўтказилиб, аниқланган хасталиклар бўйича тиббий маслаҳатлар берилди. Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Юриш_Саломатлик #Саломатлик_бойлик.
#Чилонзорда #Саломатлигим_учун_5000_қадам

🇺🇿2021 йилнинг 27 февраль #Шанба куни
🕟9:30да
Чилонзор туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳафтанинг шанба куни ташкил этиб келинаёнган #Юриш_марафонининг навбатдагиси Бунёдкор шох кўчаси бўйлаб ташкил этилдади.

💠#Ташриф_буюринг
💠#Иштирок_этинг
💠Саломат_бўлинг

🇺🇿Барча иштирокчиларни соат 09:30да Метронинг Новза (собиқ Ҳамза) бекати ёнидаги Макро супермаркети олдида кутиб қоламиз.

П/С 🚶‍♂️🚶‍♀️Юриш марафони 2-Сектор худудида ташкил этилади.

🔴Эслатма: ўтган ҳафтанинг шанба куни юриш марафони туман Ҳокими Сектори худудида Сўгалли ота кўчаси бўйлаб ташкил этилиб, 2000 дан ортиқ туман аҳолиси ва ёшлар иштирок этишган эди. Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати