Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#Аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш
“Соғлом ҳаётга қадам ташла” деб номланган тадбир бўлиб ўтди

Бугун Чилонзор туманидаги 4-иҳтисослаштирилган мактаб интернатида “Соғлом ҳаётга қадам ташла”, ойлиги ва “Шахсий гигиенага риоя қилиш” ҳафталиги доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ўқувчилар томонидан соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг муҳим омиллари яъни кун тартиби, жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш ва шахсий гигиенанинг инсон саломатлиги учун муҳимлиги тўғрисида ўқувчиларга тушунчалар берилди.
Ўқувчилар томонидан мавзуга доир саҳна кўринишларининг ҳам намойиш этилиши тадбирнинг аҳамиятли жиҳатларини янада оширди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш

Сайёр қабул ва тиббий кўрик ўтказилди

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури доирасида Чилонзор туманида аҳоли саломатлиги, турли юқумли ва юқумсиз касалликларнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли ишлар йўлга қўйилган.
Жумладан, бугун ҳам тумандаги 34- оилавий поликлиникада туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳар ва Чилонзор туманидаги Халқ қабулхоналари, Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, туман Тиббиёт бирлашмаси ва фармацевтика агентлиги ҳамкорлигида сайёр қабул ва тиббий кўрик ташкил килинди.
Бу тадбирда “Чилонзор”, “1-Катта Чилонзор”, “2-Катта Чилонзор, “3- Катта Чилонзор”, “1-Чарх Камолон”, “Новза” маҳаллалари фукароларининг саломатликлари кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикда онколог, эндокринолог, пульмонолог, кардиолог, неврапатолог, окулист, гинеколог каби тор соҳа шифокорлари фуқароларнинг соғликларини текшириб, уларга тўғри ташхиз ва тиббий маслаҳатлар, айрим фуқароларга эса даволанишлари учун тиббий муассасаларга йўлланмалар берди.
500 нафарга яқин фуқаролар иштирок этган тиббий кўрик натижасида хасталиги аниқланган 75 та фуқароларга бепул дори-дармонлар тарқатилди. 3 та фукарога Нуроний шифохонасига, 1-шаҳар клиник шифохонасининг хирургия ва микрохирургия бўлимларига ётиб даволанишлари учун имтиёзли ордер берилди. Бундан ташқари, 52та ётоқли фуқароларга бепул дори-дармон тарқатилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш

Йил дастури ижроси доирасида Чилонзор туманида аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, аҳолини мақсадли тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р.Носирова ҳамда 38-сонли оилавий шифохона бош шифокори Н. Соатова томонидан диспансер назоратида турган 4- гуруҳ , қаровга муҳтож касалликлари бор беморларнинг хонадонига бориб улардан хабар олиниб, тор соҳа мутахассислари билан биргаликда мақсадли тиббий кўрик ўтказилмокда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi